Бизнинг муаллифлар

ЭРТАГА НАВРЎЗ ЭДИ…

- Эҳе-ҳе-ҳей, эшитмадим деманглар, кечқурун гузарда сумала-ак!- Эҳе-ҳе-ҳей, армонда қолмайин деганлар шомдан гузарга чиқаверси-ин!- Эҳе-ҳе-ҳей, кўнглида нияти борлар сумалак қўзғагани чиқаверси-ин!- Эҳе-ҳе-ҳей, эшитмадим деманглар, кечқурун сумала-ак! Сумалакни Адолат момо солади-и!

ЙЎЛОВЧИ

Узоқ йўл босган йигит миниб олган саман отидан тушишга ҳам эриниб, ярим кечаси бир қўрғон дарвозасини тақиллатди. Ичкаридан қиз боланинг «Ким?» деган овози келгач, жавоб қайтарди: - Мен, мусофирман. Мумкин бўлса, бир кечага жой берсангизлар. Эрта саҳар туриб йўлга чиқардим.

ҚАБРДАГИ СИР

Мутал фермернинг гапидан сўнг даврадагилар бир-бирига маъноли қараб қўйишди. Унинг бу ерга келишига хонадон эгалари-ю, қавму қариндошлари тиш-тирноғи билан қарши бўлишса-да, Мутал фермернинг йўлига юрак бетлаб чиқадиган мард топилмади. Шусиз ҳам бошларига тушган мусибат уларни мум тишлашга, атрофдагилардан юпанч излашга мажбур қилгандек эди, гўё.

ҚОН ДАФТАР

«20... йил 13 август, шанба. Аллоҳ шанба куни чўчқани яратган экан. Биз чўчқадан жирканамиз. Лекин чўчқасифат одамлар... Бу кун мен учун энг-энг ёмон кун, ҳаётимнинг дўзахли куни бўлди. Мен бугун жисман тирикману руҳан ўлдим. Ўлдим эмас, ўзимни ўлдириб ўлдиролмаган куним бу кун... Кунда канда қилмай ёзадиган кундалигимнинг бугунгисини ёзгим йўқ».

ТЕГИРМОН

— Ота, - дедим эшак устидан тушар-тушмас, Жамол бободан олган пойтеша билан курак чопаётган отамга. - «Можа» нима дегани? — Саримсоқ бобонг айт­дими бу гапни? — Ҳа. — Қўявер, болам, эътибор берма. - Ёмон гапми, ота? - Ёмон гапмас-у, - отам ишини тўхтатиб менга қаради, - ун қани? Чиқариб кемадингми?

ТОНГ

Унинг кўнгли худди куз шамоли ялонғочлаб кетган, қишнинг исфаҳон қиличидай тиғи ўткир изғиринларидан қўрқиб, титраб, гўёки бир тўфон келиб илдизи билан қўпориб ташлашидан ҳадиксирагандай қунишиб олган дарахтга ўхшайди. Шохларига қўнишни истаб, атрофида гир айланаётган қушларни-да хушламайди. Зимистон маликаси қачонлардир ташлаб кетган уруғ бугун ялангликлари қора қарғалар галаси ёпирилиб келган даладай сим-сиёҳ рангда барг ёзиб, куртак отаяпти. У учун энди ҳеч нарсанинг қизиғи йўқдек.

ҲАССА

Офтоб энди кўтарилиб, кечаги ёмғирдан реза-реза тер босган деҳқон юзидай ҳўл бўлиб кетган заминни заррин рўмолчаси билан артаётган пайтда Руқия момо кундалик одатини такрорлаб, неча йиллардан бери қишнинг қаҳратонию ёзнинг жазирамаси туфайли тахталари ёрилиб, кепаги чиқиб бораётган ўриндиққа эри Шодиқул бободан хотира бўлиб қолган ҳассани суяб, ўзи ҳам ўриндиққа ўтирди-да, чолининг ҳақига тиловат қилиб, тупроқдан ташқарида қолиб кетган илдиздай қовжираб бораётган титроқ қўллари билан юзига фотиҳа тортди.

ФАНОДАГИ ЧИЗИҚ

Умрининг охирги дақиқасигача бир оғиз сўз демаган инсоннинг айни жон берар вақтида тилга кириши жуда ғаро­йиб ҳол эди. Бу ҳолат биргина менга эмас, балки уни таниган, билганларнинг ҳатто, эшитганларнинг ҳам барчаси учун ҳайратланарли. Ўша куни на қўли, на оёғи ва на кўзи қолган бу бемор жон берар пайтида тилга кирди.

ШАМСИЯ

Шундайлар бўлмаса агар дунёда, Бу қадар муҳтарам бўлмасди аёл. А. Орипов. Шамсия юпун кийинган бўлса ҳам қишнинг аччиқ захрини ҳис қилмай уккужарга йўл олганди. Аниқроғи совуқни ҳис қилиш ҳолида эмасди. Юрагини куйдираётган алам, исён олови томирлари бўйлаб оқиб, бутун вужудини ёндириб борарди. Шамсия ёнишни эмас, бир йўла куйиб кулга айланишни истаётганди, аммо жонига қасд қилиш учун ўзини ёқиш эмас, балки уккужар тубидаги тошларга урилиб чилпарчин бўлиб кетишни истаб, йўлга чиққанди.

ЛАФЗ

Машина елдек учиб борарди. Рулда ўтирган Илҳом радиодан янграётган қўшиққа мос хиргойи қилар, аҳён–аҳёнда ёнида ўтирган отасига кўз қирини ташлаб қўярди. Ўтган йиллар отасининг юз–кўзи, қоматига ўзининг бешафқат муҳрини босган. Хиёл букчайган гавдаси, ич-ичига ботган, бироз нур қочган кўзлари унинг ҳаёти фақат байрамлардан иборат бўлмаганидан дарак. Абдуҳамид ота кўзларини узоқ–узоқларга тикканча ўз хаёллари билан банд эди. Йўлга чиққанларига тўрт соатдан ошса ҳамки, ота–бола бегоналардек келишяпти. Доим хушчақчақ юрадиган, давраларда гурунгни авж олдириб, ҳаммани оғзига қаратиб ўтирадиган Абдуҳамид ота бугун негадир жим. Ўғлининг битта–яримта саволига “ҳа”  ёки “йўқ”дан нарига ўтмаяпти. Илҳом отасининг феълини яхши билади. Кимдандир аразласа ёки тоби қочиб қолгандагина отаси ана шундай камгап бўлиб қолади. Уйда отасини хафа қиладиган ҳеч гап бўлгани йўқ. Унда нега бу қадар хомуш тортиб қолди экан? Кеча кечқурун бирданига “Тошкентга, акангникига бормоқчиман. Эртага йўлга чиқаман,” деб қолди. Кейинги пайтларда отасининг тез–тез тоби қочиб қолаётгани учун Илҳом ўз машинасида олиб бормоқчи бўлди. Ҳозир шуларни эсларкан, йўлдан кўз узмай келаётган отасини гапга тутди.
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар