Аслиддин Мустафоев

AsliddinКаминанинг етти пуштига қизиқиб қолдингиз-а? Келинг, ҳозир ўзим ҳақимда айтай. Кейин улар ҳақида… (унга ҳам фурсат бўлиб қолар) Хўп?
Хуллас, 1980 йил 29 августда Жиззах вилояти Фориш туманидаги Нарвон деган дўппидайгина қишлоқда таваллуд топганман. Отам Муҳаммад ва онам Ойбўсин Саид қизи, иккиси ҳам зиёли инсонлар. Мактабда она-тили ва адабиёт фанидан дарс беришган. Дадам талабалик йилларини хотирлаганларида академик Ботирхон Валихўжаев домлани кўп эслайдилар. 1997 йил мактабни тамомлаб, домланинг қўлида дарс олиш умидида СамДУ филология факультетига ҳужжат топширганман. Бироқ… талабалик бахти менга насиб этмаган…
Кейин Ватаним олдидаги йигитлик бурчимни ўтаб қайтдим. Кейин яна бир неча йиллик самарасиз уринишлар… Ва ниҳоят, 2005 йилда ўзим орзу қилган олийгоҳ талабасига айландим. Ана шундан сўнг омад мен учун ўз эшикларини оча бошлади.
2007 йил “Эрудит” ИМ мени “Бекажон” газетасига ишга таклиф қилди. Бу ҳаётимдаги унутилмас кун. Ҳозир ушбу сўзларни ёзаётган вақтимдан олти йил муқаддам айни шу дамлар, яъни 2007 йилнинг март ойи каминанинг энди иш бошлаган вақтлари эди…
Нимаики ютуққа эришган бўлсам, унда “Бекажон”нинг ҳиссаси жуда катта.
Ҳали биронта ҳам китобим чоп этилмаган. Одамларнинг “Китобинг чиққанми?” деган саволларидан кўра “Китобинг қачон чиқади?” деган саволи мен учун лаззатлироқ. Аммо ҳамма нарсанинг меъёри бор деганларидек, бунинг ҳам вақти-соати бор. Мени жондан севган мухлисларимни жуда кўп куттириб қўймайман…

    ЙЎЛОВЧИ

    Узоқ йўл босган йигит миниб олган саман отидан тушишга ҳам эриниб, ярим кечаси бир қўрғон дарвозасини тақиллатди. Ичкаридан қиз боланинг «Ким?» деган овози келгач, жавоб қайтарди: Purchase - Мен, мусофирман. Мумкин бўлса, бир кечага жой берсангизлар. Эрта саҳар туриб йўлга чиқардим.

    ҚАБРДАГИ СИР

    Мутал фермернинг гапидан сўнг даврадагилар бир-бирига маъноли қараб қўйишди. online Унинг бу ерга келишига хонадон эгалари-ю, қавму қариндошлари тиш-тирноғи билан қарши бўлишса-да, Мутал фермернинг йўлига юрак бетлаб чиқадиган мард топилмади. Шусиз ҳам бошларига тушган мусибат уларни мум тишлашга, атрофдагилардан юпанч излашга мажбур қилгандек эди, гўё.

    ҚОН ДАФТАР

    «20... йил 13 август, шанба. Аллоҳ шанба куни чўчқани яратган экан. Биз чўчқадан жирканамиз. Лекин чўчқасифат одамлар... Pills Бу кун мен учун энг-энг ёмон кун, ҳаётимнинг дўзахли куни бўлди. Мен бугун жисман тирикману руҳан ўлдим. Ўлдим эмас, ўзимни ўлдириб ўлдиролмаган куним бу кун... Кунда канда қилмай ёзадиган кундалигимнинг бугунгисини ёзгим йўқ».

    ТЕГИРМОН

    — Ота, - дедим эшак устидан тушар-тушмас, Жамол бободан олган пойтеша билан курак чопаётган отамга. - «Можа» нима дегани? Cheap — Саримсоқ бобонг айт­дими бу гапни? — Ҳа. — Қўявер, болам, эътибор берма. buy proventil hfa inhaler online - Ёмон гапми, ота? - Ёмон гапмас-у, - отам ишини тўхтатиб менга қаради, - ун қани? Чиқариб кемадингми?

    ТОНГ

    Унинг кўнгли худди куз шамоли ялонғочлаб кетган, қишнинг исфаҳон қиличидай тиғи ўткир изғиринларидан қўрқиб, титраб, гўёки бир тўфон келиб илдизи билан қўпориб ташлашидан ҳадиксирагандай қунишиб олган дарахтга ўхшайди. Шохларига қўнишни истаб, атрофида гир айланаётган қушларни-да хушламайди. Зимистон маликаси қачонлардир ташлаб кетган уруғ бугун ялангликлари қора қарғалар галаси ёпирилиб келган даладай сим-сиёҳ рангда барг ёзиб, куртак отаяпти. У учун энди ҳеч нарсанинг қизиғи йўқдек.

    ҲАССА

    Офтоб энди кўтарилиб, кечаги ёмғирдан реза-реза тер босган деҳқон юзидай ҳўл бўлиб кетган заминни заррин рўмолчаси билан артаётган пайтда Руқия момо кундалик одатини такрорлаб, неча йиллардан бери қишнинг қаҳратонию ёзнинг жазирамаси туфайли тахталари ёрилиб, кепаги чиқиб бораётган ўриндиққа эри Шодиқул бободан хотира бўлиб қолган ҳассани суяб, ўзи ҳам ўриндиққа ўтирди-да, чолининг ҳақига тиловат қилиб, тупроқдан ташқарида қолиб кетган илдиздай қовжираб бораётган титроқ қўллари билан юзига фотиҳа тортди.

    ФАНОДАГИ ЧИЗИҚ

    Умрининг охирги дақиқасигача бир оғиз сўз демаган инсоннинг айни жон берар вақтида тилга кириши жуда ғаро­йиб ҳол эди. Бу ҳолат биргина менга эмас, балки уни таниган, билганларнинг ҳатто, эшитганларнинг ҳам барчаси учун ҳайратланарли. Ўша куни на қўли, на оёғи ва на кўзи қолган бу бемор жон берар пайтида тилга кирди.

    ШАМСИЯ

    Шундайлар бўлмаса агар дунёда, Бу қадар муҳтарам бўлмасди аёл. Order Pills А. Орипов. Шамсия юпун кийинган бўлса ҳам қишнинг аччиқ захрини ҳис қилмай уккужарга йўл олганди. Аниқроғи совуқни ҳис қилиш ҳолида эмасди. Юрагини куйдираётган алам, исён олови томирлари бўйлаб оқиб, бутун вужудини ёндириб борарди. Шамсия ёнишни эмас, бир йўла куйиб кулга айланишни истаётганди, аммо жонига қасд қилиш учун ўзини ёқиш эмас, балки уккужар тубидаги тошларга урилиб чилпарчин бўлиб кетишни истаб, йўлга чиққанди.
    Ўзингни рўзғорга тайёрла!

    Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

    Ижара куёв машмашаси

    Cheap Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

    Азиз муштарийлар

    Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

    Ҳозир сайтда

    Сўровнома

    Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

    Loading ... Loading ...
    Бизнинг нашрлар