Дилфуза Зарипова

DilfuzaТабиатан хаёлпараст Дилфуза Зарипованинг болалиги Қашқадарёнинг Китоб туманида ўтган. Китобларга, адабиётга меҳрни унда ота-онаси уйғотди. Бўш қолди дегунча китоблар оламига шўнғиб кетадиган Дилфуза болалигидаёқ улғайганида катта-катта романлар ёзишни, асарларини одамлар ўқишини орзу қиларди. Шунингдек, у ҳар куни телевизор экранларида кўриниб, сухандонлик қилишни орзуларди. Бу болалик хаёллари эди. Аммо йиллар ўтиб, унинг барча орзулари рўёбга чиқиши кимнинг ҳам хаёлига келибди, дейсиз.
Дилфуза Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультетини тугатгач, телевидениеда фаолият бошлади. Энди болалик орзуларидаги каби ҳар куни экранда кўринар, томошабинларга ёқадиган кўрсатувлар тайёрлашни истарди. Ишдан, рўзғор ташвишларидан ортганида қоғоз қоралашни ҳам унутмасди. Ахир, у ёзишни, одамларнинг кўнглига малҳам каби ёқадиган сўзларни топишни истарди.
Катта асарлар ёзишни у анча кеч бошлади. Ҳозиргача Бекажон мухлислари ижодкор томонидан ёзилган «Хато», «Сирли девор», «Ўч» қиссаларини, ҳикояларини, долзарб мавзудаги мақолаларини ўқишган. Газетанинг оддийгина мухлисларидан бўлган Дилфуза Зарипова бугун унинг ижодкорлари билан бир сафда меҳнат қиляпти. 2012 йилнинг август ойидан бошлаб, «Бекажон» газетасининг жума сони муҳаррири вазифасида фаолият юритаяпти.
«Мен ҳали ўзим истаган асарни ёза олганим йўқ. Аммо ишонаманки, бир кун албатта ўша асарим дунё юзини кўради. Мухлисларнинг биргина оғиз «Раҳмат, асарингизни ўқидим» деган гапи менга куч беради», дейди муаллиф.

    ЛАФЗ

    Машина елдек учиб борарди. Рулда ўтирган Илҳом радиодан янграётган қўшиққа мос хиргойи қилар, аҳён–аҳёнда ёнида ўтирган отасига кўз қирини ташлаб қўярди. Ўтган йиллар отасининг юз–кўзи, қоматига ўзининг бешафқат муҳрини босган. Хиёл букчайган гавдаси, ич-ичига ботган, бироз нур қочган кўзлари унинг ҳаёти фақат байрамлардан иборат бўлмаганидан дарак. Абдуҳамид ота кўзларини узоқ–узоқларга тикканча ўз хаёллари билан банд эди. Йўлга чиққанларига тўрт соатдан ошса ҳамки, ота–бола бегоналардек келишяпти. Доим хушчақчақ юрадиган, давраларда гурунгни авж олдириб, ҳаммани оғзига қаратиб ўтирадиган Абдуҳамид ота бугун негадир жим. Ўғлининг битта–яримта саволига “ҳа”  ёки “йўқ”дан нарига ўтмаяпти. Илҳом отасининг феълини яхши билади. Кимдандир аразласа ёки тоби қочиб қолгандагина отаси ана шундай камгап бўлиб қолади. Уйда отасини хафа қиладиган ҳеч гап бўлгани йўқ. Унда нега бу қадар хомуш тортиб қолди экан? Кеча кечқурун бирданига “Тошкентга, акангникига бормоқчиман. Эртага йўлга чиқаман,” деб қолди. Кейинги пайтларда отасининг тез–тез тоби қочиб қолаётгани учун Илҳом ўз машинасида олиб бормоқчи бўлди. Ҳозир шуларни эсларкан, йўлдан кўз узмай келаётган отасини гапга тутди.
    Ўзингни рўзғорга тайёрла!

    Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

    Ижара куёв машмашаси

    Cheap Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

    Азиз муштарийлар

    Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

    Ҳозир сайтда

    Сўровнома

    Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

    Loading ... Loading ...
    Бизнинг нашрлар