Каримберди Турамурод

Karinberdi1960 йилда Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Дўстлик қишлоғида туғилган. Самарқанд давлат университетини ва Тошкент давлат маданият институтини тугатган.
Йигирма йил давомида қишлоқ мактабида математикадан дарс берган ва қишлоқ маданият уйига раҳбарлик қилган.
2003 йилда “Бекажон” газетасига ишга таклиф қилинган ва танаффуслар билан бўлса-да, ўшандан буён газетада.
Тоғай Мурод асарларига ҳавас қилиб, ижод қилишни бошлаган Каримберди Тўрамурод бугунги кунда Тоҳир Маликни ўзига устоз деб ҳисоблайди.
Каримберди Тўрамуроднинг “Гунг қиз”, “Синфдошлари йўқ одам”, “Худоёров йигитлари”, “Жийда гули”, “Дилхирож”, “Майда безори қария” каби китоблари чоп этилган.
Каримберди Тўрамурод ёзган киносценарийлар асосида “Ота”, “Сабринисо”, “Чақмоқ” каби фильмлар ва “Жийда гули” телесериали суратга олинган.

    ЭРТАГА НАВРЎЗ ЭДИ…

    - Эҳе-ҳе-ҳей, эшитмадим деманглар, кечқурун гузарда сумала-ак!- Эҳе-ҳе-ҳей, армонда қолмайин деганлар шомдан гузарга чиқаверси-ин!- Эҳе-ҳе-ҳей, кўнглида нияти борлар сумалак қўзғагани чиқаверси-ин!- Эҳе-ҳе-ҳей, эшитмадим деманглар, кечқурун сумала-ак! Сумалакни Адолат момо солади-и!

    ЧЎММОҚ

    Purchase “Биз унинг думини кесдик”. “Кавсар” сурасидан   Ўн йилларча бурун Андижонда бир отахон билан танишиб қолгандим. — Ота–онамнинг, укам ва сингилларимнинг қабрини зиёрат қилгани келганман, — деганди отахон намланган кўзини рўмолча билан артиб. — Қўрғонтепанинг Савай деган жойида қолишган улар. — Ўзингиз водийликка ўхшамайсиз-а, ота? — дегандим мен у кишини гапга солиш учун.

    ЎЛМАС КАШШЕЙ

    1. – Ўлмас бобо уйланармиш! Ўғиллари бобойга мос бирорта хотин ахтаришаётганмиш! Райҳон акасининг нима демоқчи бўлаётганини фаҳмлашга уриниб, унга бир муддат тикилиб қолди. – Қари такага хотинни ким қўйибди? Бир оёғи гўрда бўлса. Худо деб, Обло деб ўтирсин энди! – Ҳа, яша! Аниқ бир оёғи гўрда! – қўлларини ишқалади Кабир. – Аммо Ўлмас бобонгнинг қанча пули борлигини биласанми? Бир умр савдо базасини кемирган. Топганини тиллага айлантириб, сандиққа босган, дейишади. Ҳар замонда, пул керак бўлганда, Мушел жуҳутдан бир-иккита тангасини пулга айлантириб келармиш.

    ТОНГДАН ТУНГАЧА

    - Топиб олганинг битта гап: “Ўрнимда бўлсангиз билардингиз, ўрнимда бўлсангиз билардингиз”. Нимани билардим? Бўпти, эртага кўрасан, ишга бормайман, сен қиладиган ҳамма ишларни ўзим қиламан.

    ПОЯНДОЗ

    ПОЯНДОЗ Ўв, бовурларим-а. Қандай адатларимиз борийди-я! Бир хили тубдан жўғалиб кетти. Бир хили жўнлашиб кетди. Бир хили қийинлашиб кетти. Бизар қиған бир хил ўйиннарди ҳазиргилар ўйнаялмайди. Кўбини билмайди-ям. Айтсанг булар куладиям-да.

    ОЙРЎЗИ

    1. − Отни мунча қичаб ҳайдамасин, қаерга шошади? − деди қишлоғидан чиққандан бери овозини чиқаришга-да, ҳайиқиб келаётган Ойрўзи. − Шом тушмай, қишлоққа етиб олишимиз керак, − деди Хуррам. − Чарчадингми? Отда юрмаганмимсан? − Сўраган нарсасини қарасин! − қиқирлаб кулди Ойрўзи. − Мен чавандозмидим, отда юрсам? − Отанг, аканг отга миндирмаганмиди ҳеч? − ажабланди Хуррам. − Чарчаган бўлсанг, тушиб, бироз дам ол! − Тўхтамасин! Шомга оз қолибди, ҳайдайверсин? − деди Ойрўзи. − Қишлоғига етай деб қолдикми, ўзи? − Манови, кўринаётган Баҳрин, кейингиси Манғитобод, − қамчи билан имлаб кўрсатди Хуррам. − Шундан ўтсак, Жаласой-да. Оз қолди. − Ундай бўлса, қичаб-қичаб ҳайдайверсин!

    КОБРА

    1. Cheap – Дадаси, чопинг, кобра! – Қаерда? – Ертўлада! – Падарига лаънат! Қўлимга белкурак илинди. Ертўлага қараб чопдим. Ёруғдан қоронғуга бирдан мослаша олмаган кўзларим ҳеч нарсани кўрмай қолди. – Панарди опке! Хотиним хитой чироқни олиб келди. – Кўрдингми ўзи кобрани? – Кобрани ўзини кўрсам мени соғ кўрармидингиз, овозини эшитдим, тўрда вишиллаяпти. – Қани, кўрсатчи? Хотиним хитой чироқнинг ёруғини ертуланинг тўрига қаратди.

    ИЛОН АЁЛ

    Ҳасан кўп ичадиган бўлиб қолди. Бир замонлар бир ҳўплам ҳам  ичмасди. Яхши уста эди. Одамларнинг уйларини ёпиб берарди. Ана шу яхши усталиги сабаб бўлди барига. Битта уйни битказмасдан иккинчи уйнинг эгаси келиб, навбатда турарди Ҳасаннинг бўшашани пойлаб. Ана шу одамлар ўргатди Ҳасанни ичишга. Аввалига иш битган куни уй эгаси берадиган зиёфатда кам-кам қуйиб беришди, кейинига кўпроқ-кўпроқ қуйиб берадиган бўлишди. Ўзлари ҳар куни ишдан кейин қуйиб берадиган бўлишди. Ўзлари қўшилиб ичишиб, Ҳасанни шундай қилишдики, шўрлик ишни бошлашдан олдин бир пиёла ичмаса қўли титрайдиган, михни ёғоч қолиб, қўлига қоқиб қўядиган бўлиб қолди. Ўзлари майхўр қилиб, ўзлари унга “Ҳасан Кайфий” деб лақаб ҳам қўйиб олишди.

    ИККИ ЙИЛЛИК МУҲАББАТ

    Бугун ёзмоқчи бўлаётганларимдан бирортаси тўқилган эмас. Қандай бўлган бўлса шундай ёзмоқчиман. Бу гапларга ўттиз йил бўлди. Буларни олдинроқ ёзсам ҳикоям қаҳрамони мени уриб ўлдириши аниқ эди. Негалигини эса ҳикояни ўқисангиз билиб оласиз.

    ДИЛХИРОЖ

    - Менга қара, ука, сен ўзи ҳақиқий қўшиқчи бўл­моқчимисан ёки қишлоқдаги тўйларда чиқиб ик­ки- учта ашула айтиш билан кифояланиб юрмоқчимисан? - сўраб қолди поччам бир куни. - Қўшиқчи бўлмоқчиман, - дедим ва қарорим қатъийлигини билдириш учун шоша- пиша орзуларимни ҳам санаб ташладим. - Катта- катта тўйларни ўтказсам, дейман, байрамларда чиқиб қўшиқларим билан минг- минглаб одамларни қойил қилсам, дейман. Мен ҳам катта санъаткорлардай Тош­кент­га бориб телевизорларга чиқсам, дейман. “Халқлар дўстлиги” саро­йида концерт берсам, дейман.
    Ўзингни рўзғорга тайёрла!

    Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

    Ижара куёв машмашаси

    Cheap Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

    Азиз муштарийлар

    Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

    Ҳозир сайтда

    Сўровнома

    Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

    Loading ... Loading ...
    Бизнинг нашрлар