Меҳринисо Қурбонова

Mexriniso1960 йилда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ шаҳрида туғилган. 1984 йили Тошкент Давлат Миллий Университети журналистика факультетини тугатган.
Узоқ йиллар “Қашқадарё ҳақиқати” вилоят газетасида ва радиосида хизмат қилган. Ўн йил “Ўзбекистон” телерадиокомпаниясида катта муҳаррир бўлиб ишлаган ва бир неча йил “Ҳамроҳ” радиосида бошловчилик ва муаллифлик қилган.
Меҳринисо Қурбонованинг “Яшаш осон эмас” ва “Муҳаббат мавсуми” ҳикоялар тўпламлари нашрдан чиққан. “Юрагим, йўл кўрсат” ҳикоялар тўплами чоп этилиш арафасида турибди. “Саодат”, “Ёшлик”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Гулчеҳралар” , Моҳият” каби бошқа газета ҳамда журналларда ҳикоя ва қиссалари чоп этилган. Ҳикоялари “Ўзбекистон” радиосида мунтазам равишда эълон қилинади.
2003 йили “Ўзбектеатр” бирлашмасида ўтказилган республика семинарида ғолиб бўлган ва Фарғона Давлат драма театрида “Аёллар ороли” асари саҳналаштирилган.
2006 йили республика ижодкор хотин-қизлари ўртасида ўтказилган “Атиргул” танлови ғолиби бўлган.
2009 йили Фонд Форум томонидан ўтказилган “Келажак овози” танловини ёритган мухбирлар орасида ғолибликни қўлга киритган ва “Йилнинг энг фаол журналисти” номинациясига эга бўлган.
Меҳринисо Қурбонова 2003 йили “Бекажон” газетасига ишга таклиф этилган ва мана ўн йилдирки, ўзининг дилтортар суҳбатлари, хуқуқий, сиёсий-ижтимоий мақолалари, долзарб мавзудаги чиқишлари билан ўз мухлисларига эга журналистлардан бири.

    Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

    «Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

    Ўзингни рўзғорга тайёрла!

    Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

    Ижара куёв машмашаси

    Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

    Ҳаёт қайиғи

    Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

    Азиз муштарийлар

    Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

    Ҳозир сайтда

    Сўровнома

    Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

    Loading ... Loading ...
    Бизнинг нашрлар