СОВҒА (ҳикоя)

Қуёш сарғиш, тафтсиз этагини йиғиштириб, уфққа ботди. Декабрнинг охирги кунлари. Ҳаво со­вуқ, этни жунжиктиради. Ҳафта олдин ёқ­­­­қан қор ҳамон эригани йўқ. Осмон  аёз. Ердаги қалин қор шуъласи кўкдаги ой нури билан уйғунлашиб, ажиб бир тароват касб этган. Нақд оқ тун. Атроф жимжит. Одамлар шомдаёқ барча ишларини саранжомлаб, уй-уйларига кириб олишган. 

Печка ёқилган иссиққина уйда Зайнаб момо келини, неваралари билан овқатланиб ўтирибди. Бугун мактаб арчасини ўтказиб келишган болалар хурсанд. Келин одатдагидек уй ишлари, эртага келиши кутилаётган меҳмонлар ташвиши билан овора. Бироқ, кампир безовта…

- Ё, тавба, буларга нима бўлди-а? Кечадан бери гум-гурс… — Зайнаб момо шундай дея фотиҳадан сўнг дас­турхон йиғиштираётган келинига бир қараб қўйди-да, иккала қўлини аввал ерга, сўнг иккала тиззасига тираб, инқиллаб ўрнидан турди. Эшик ёнида турган ҳассасини олиб, секин ташқарига чиқди ва бошига ёпилган оқ рўмолининг учини елкаси оша ташлаб, ҳассасини тўқиллатганча, эҳтиёткорлик билан қори кураб ташлаган уй олдидан дарвоза томон юрди. Кўчага чиқиб, йўлнинг икки томонига сер солди. Теварак жимжит. Тиқ этган шарпа, бирорта қора йўқ. Кампир «Ё, тавба…» дея дарвозани очиқ қолдириб уйга кирди. Телевизор кўришаётган невараларини айланиб ўтиб жойига ўтирди ва кичкинасини бешикка белаётган келинидан сўради: -Келин, Набижон сенга ҳеч нарса демовдими?

- Йўқ,- бош чайқади келин. – Отам билан бир жойга бориб келишимиз керак экан, деганди. Бош­қа ҳеч нарса демовди.

- Ё, тавба, — кампир ёқасини ушлади, — ота-бола қаёққа йўқолди-а?

- Менам ҳайронман, — келинчак ҳам елка қисди. — Йўл бўлсин, деб сўрамабман ҳам.

- Қаерга кетган бўлсаям тинч бўлса гўрга, — кампир негадир ўйга чўмиб қолди.

- Бувам сизга бирор жойга бораяпман демаганмиди?

- Йўқ-да! — қалқиб кетди кампир. – Уйинг куйгур оқжол шу совуқда қаёқда юрган экан? Бир оғизгина айтиб кетса бўларди-ку?

Келинчак момонинг куйинишидан бир тўлқинланиб кетган бўлса, гапларидан шайтон қитиқлаб, кулгуси қистади. Кейин барчасини ҳазилга йўйди.

- Бувам байрам олди сизни бир соғинтирай дебди-да, агар…

- Соғинтирмайгина кетсин, ўзи­ни совуққа олдирмайгина келса бўлди…

Қайнона-келин ярим кечагача телевизор баҳона ухлашмади, кечагидек хавотирланиб ўтиришди. Кампир бир неча бор «чопон» кийгизиб қўйилган чойнакни ушлаб-ушлаб қўйди. Келин бир-икки таш­қарига чиқиб, кўчанинг у бошига-бу бошига қаради. Сўнг уйга қайтиб кирди-да, орқасига ёс­­­­тиқ қўйиб деворга суянганча ўйга чўмиб ўтирган қайнонасига деди:

- Момо, улар қаёққа кетган бўлиши мумкин? Яна кўчага чиқиб келдим, ҳеч ким кўринмайди. Жимжит. Тағин ухлаб-нетиб қолсак деб, дарвозани ёпдим-у, илгагини ўтказмай келдим. Момо, сизам эн­ди кириб ётинг. ¤ғилларингиз келса, ўзим хабар қиламан.

- Биласан-ку, болам, буванг уйда бўлмаса, менда тоқат қолмайди. Қани, келиб қолишар, шу ерда ўтириб турай-чи. Сен кириб ётавер. Болаларинг бор, тағин, устлари очилиб қолмасин…

Келин минг истиҳола билан чақалоғи ётган бешикни кўтариб, нариги уйга, болаларининг ёнига ўтди, аммо Зайнаб момо жойидан ҳам қимирламади. У киртайиб қолган кўзларини экранга тикканча тиззасини қучиб хаёлчан ўтирар, гоҳ «чопон» кийгизилган чойнакни ушлаб-ушлаб қўяркан «Ё, тавбангдан. Ота-бола қаёққа гум бўлишди-а?» дея ичикарди.

 Кампир чоли билан ўғлини ку­та-кута тонгга яқин бурчакда «ўз бошига сайраб ётган» телевизорни ҳам унутиб, бошини деворга суяган кўйи ухлаб қолди…

Эртаси куни кечга яқин, айни шом маҳали дарвоза ортидан устма-уст машина сигнали эшитилди. Мол-ҳолни саранжомлаб, энди уйга кирган ва овқатни сузсамми-сузмасамми, дея қайнонасига маслаҳат солмоқчи бўлиб турган келин буни эшитиб, эшик томон юрган эди, диққинафас бўлиб ўтирган Зайнаб момо ирғиб ўрнидан турди.

- Тўхта, ўзим чиқаман!

Кампир ҳассасини тўқиллатганча дарвозадан чиқди-ю, давлат ра­қамисиз яп-янги оппоқ «Нексия»ни кўриб тонг қотди. Сўнг салон чироғини ёқиб, сукут сақлаб туришган машинадагиларга тикилиб қаради.

- Набижонми? — деди Зайнаб мо­мо ўзига ўзи. Секин машинага яқинлашиб борди-да, олд ўриндиқда мийиғида кулишиб ўтирган ўғли билан чолини кўриб, негадир бирдан ўзини орқага олди. Юраги шиғ этди: «Булар мошинни қаердан олди?»

Кампирининг каловланиб қолганини кўриб, Раим бува атай машинанинг ён томон ойнасини тушириб, деди:

- Кампир, дарвозани оч, ичкарига кирайлик!

Зайнаб момо бир дарвозага, бир ойнадан бошини чиқариб турган чолига қаради. Бу вақтда Набижон тушиб дарвозани очди-ю, яна қайтиб машинасига ўтирди-да, отанинг ишораси билан остонада оёғи куйган товуқдай типирчилаб турган Зайнаб момонинг ёнидан ўтиб кетишди.

- Ҳай? У-ей? — Зайнаб момо қўл силкиганча уларнинг кетидан юр­ди ва ҳали машинадан тушишга улгурмаган чолидан сўради. — Бу мошин қаердан келди?

Раим бува жавоб бериш ўрнига машинадан тушди-да, орқа эшикни очди.

- ¤тир!

- Нимага? — Зайнаб момо ҳайрон бўлди.

- ¤тир дегандан кейин ўтирда! — деди Раим бува буйруқнамо қилиб.

Зайнаб момо бир машинага, бир чолига, яна нариги томонда жилмайиб турган ўғлига қаради-да, ҳассасини чолининг қўлига тутиб, «Ё, бисмиллоҳир раҳмонир роҳийм», дея машинага ўтирди.

- Нарироқ ўтир! — деди Раим бу­ва.

- Ё, тавба… — момо ёқасини ушлади. — Мана-е…

Зайнаб момо нарироқ сурилгач, Раим бува ҳам орқа ўриндиққа жойлашиб, кампирининг маъюс кўзларига, ажин тушган юзига, қорасидан оқи кўпайиб кетган соч­ларига, етмишни қоралаётган бўлса-да, ўйнаб тургувчи кулгучларига тикилди.

- Ҳа, тинчликми? — ажабланди Зайнаб момо.

- Бугун қандай кун?

- Янги йил…

- Яна?

- Янги йил, — деди Зайнаб момо энса қисиб. Сўнг «буни нега сўраяпсиз», дегандек ёвқараш қилди.

- Яхшилаб ўйла-чи, яна қандай кун экан?

Зайнаб момо худди ўйга ботгандек бошини хиёл орқага ташлади-ю, шарт ёнига ўгирилди.

- Уч кундан бери қаерда юрибсизлар? – деди дабдурустдан. Сўнг машина ичидалиги энди ёдига тушгандай сў­ради: — Айтганча, бу мошин қаердан чиқди?

- Биздан! — кулди Раим бува.

- Бошимни %D

Шарҳлаш

 
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар