Бахтли юрагим

Сенинг кафтингдаги алвон атиргул,

Гулми ё гул эмас, ҳайрон атиргул,

Бир менга аёндир, ёлғон атиргул,

У менинг юрагим — севган юрагим,

Сеники эканин сезган юрагим.

 

У гулмас, кафтингни соғинган юрак,

Юрагинг тафтини соғинган юрак,

Сенга гул керакми, унга сен керак,

Қўлингда қувонар, жўшар юрагим,

Пойингга борини тўшар юрагим.

 

У юлинган қалбдир — ишқнинг меваси,

Милён йил ахтариб, топди эгасин,

Уни эҳтиёт қил, кўнглим бекаси,

Сўнишин ўйламас вақтли юрагим,

Қўлингда жон берса бахтли юрагим.

 Тўлқин Сиддиқ,

 Қўшработ тумани

Шарҳлаш

 
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар