Келинг, сизга шеър айтиб берай

Келинг, сизга шеър айтиб берай,

Нолаларим тўкилиб кетсин,

Жодуласа ёрнинг жамоли,

Жавдираган жолалар нетсин?

Келинг, сизга шеър айтиб берай,

Фиғонларим фалакка етсин,

Талпиниб жон, тўлғанса ҳижрон,

Бедор ўтган тунларим айтсин.

Келинг, сизга шеър айтиб берай,

Армон дастмол олиб йиғласин,

Иложимда бўлмаса имкон,

Фарёдимни нодон билмасин.

Келинг, сизга шеър айтиб берай,

Оғушимда сабр тингласин,

Ҳамрозимку ҳамиша армон,

Вулқонида ағёрлар куйсин.

Келинг, сизга шеър айтиб берай,

Саратонда ғаним титрасин,

Муҳаббатим нархини арзон

Қилган ўшал ёрим йиғласин…

Келинг, сизга шеър айтиб берай,

Бевафони саҳрога элтсин,

Тўфонларга талож-таланиб,

Саробларда ташналар ўтсин.

Келинг, сизга шеър айтиб берай,

Ширин мендан ибратлар айтсин,

Баҳроми йўқ Дилоромдайин,

Саҳроларда ҳикматлар битсин.

Келинг, сизга шеър айтиб берай,

Мисраларда оҳанг таралсин,

Дардларимга айтиб алвидо,

Дилга ором шеърлар яралсин…

Келинг, сизга шеър айтиб берай,

Бешигимда аллалар қолсин,

Нокас асло келмасин йўқлаб,

Қадамимдан чечаклар унсин.

Келинг,

сизга шеър айтиб берай…

Машҳура Исҳоқова, Боғдод

 

Шарҳлаш

 
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар