Кўкатли пирог

Кґкатли-пирог-(1)Керак бўлади: хамирига: 175 г ун, 75 г сариёғ, 1 чой қошиқ туз, 3 ош қошиқ муздай сув; қиймасига: 1 боғ петрушка, 6-7 та кўк пиёз, 1 дона тухум ва яна 1 та тухум сариғи, 60 г пишлоқ, 150 мл сут, таъбга кўра туз ва мурч.

Тайёрланиши: ёғни ун ва туз билан эзғилаб аралаштирамиз. Сув қўшиб, хамир қорамиз. Хамирни юмалоқлаб, плёнкага ўраймиз ва 30 дақиқага совуткичга соламиз. Қийма тайёрлаш учун кўкатни майдалаб тўғраб, пишлоқни қирғичдан ўтказамиз. Тухумни сут билан кў­пиртирамиз. Кўкат, пишлоқни қў­шиб, туз, мурчини ростлаймиз ва ара­лаштирамиз. Совуткичдаги хамирни олиб, айлана шаклда ёямиз. Қолипга солганда хамир четлари 2,5-3 см юқорига қайрилган бўлиши керак. Устига қиймани солиб, те­кислаймиз. Фольга қоғози билан устини ёпиб, 200 даражагача қиздирилган духовкада 30 дақиқа мобайнида пиширамиз. Сўнг фольга қоғозини олиб, пирогимиз усти тилла рангга киргунича тоблаб оламиз. Илиқ ёки совуқ ҳолатда дас­турхонга тортилади.

Шарҳлаш

 
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар