Сузмали қуймоқ

сузмали-куймокКеракли масаллиқлар: 1 стакан сутга 200 гр қатиқ, яъни сузма, 2,5 стакан ун, 0,5 чой қошиқ ош содаси, 1 пиёла шакар, 0,5 чой қошиқ туз.

Тайёрлаш усули: сут, қатиқ, ош содаси, шакар ва тузни рецептда кўрсатилган миқдорда идишга солиб аралаштиринг. Сўнгра аралашмани ўртача олов устига қўйиб, кўпириб, илиқ ҳолатга келишини кутинг. Энди аралашмага ун қўшиб, юмшоқ ва қўлга ёпишмайдиган хамир қоринг. Қорилган хамирдан 0,5 см қалинликда зувалачалар ясаб, кичкина айлана шаклида ёйинг ва қизиган ёғда пишириб олинг. Бу рецептнинг қулай томони шундаки, хамир тиндирилмайди.

Шоира Раҳмонова, Термиз 

Шарҳлаш

 
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар