Товуқли рулет

товукли-рулетҚуймоқ учун: 3 дона тухум, 100 г қаттиқ нав­ли пишлоқ, 100 г майонез, 1 ош қошиқ манний ёрмаси.

Қиймасига: 300-350 товуқ гўшти қиймаси, 2 та катта пиёз, туз ва қалампир.

Тайёрлаш усули: ишни қуймоқ тайёрлашдан бошлаймиз. Бунинг учун катта идишга тухумни чақиб солиб, қирғичдан ўтказилган пишлоқ, майонез ва манний ёрмаси билан аралаштирамиз. Тайёр аралашмани манний озгина ошиши учун четга олиб қўямиз ва қийма тайёрлашни бошлаймиз. Пиёз ўсимлик мо­йида олтин тусга киргунича қовуриб олиниб, сўнгра блендер ёки қошиқ ёрдамида эзилади. Кейин гўшт, пиёз, туз ва зираворлар бирга аралаштирилади. Духовка патнисига пергамент қоғоз тўшаб, ўсимлик мойи суртилиб ва хамир солиниб, 180 даражали духовка печида олтин тусга киргунича пиширилади. Сўнгра пишган қуймоқ устига қиймани жойлаб, рулет ясалади ва фольга билан ўраб, 180 даражали духовкада яна 40 дақиқа пиширилади.

Шарҳлаш

 
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар