Салатлар

«Сабзавотли ассорти» салати

Керак бўлади: 1 кг бодринг, 1 кг карам, 1 кг кичкина помидор, 1 кг ширин қалампир, 1 кг сабзи, 1 кг пиёз, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 1 стакан сув билан аралаштирилган сирка, 1 стакан шакар ва 2 ош қошиқ туз.

Сельдерейли бодринглар

Керак бўлади: 3 кг бодринг, 6 дона саримсоқ палласи, 3 банд сельдерей, 1 ош қошиқ хантал (горчица) уруғи. Намакоб учун бир литр сувга 1 ош қошиқ туз.

Нимтатир тузланган бодринглар

Керак бўлади: 1 кг бодринг, бир бош саримсоқ, 1 литрли намакоб учун қорағат (смородина) барглари, 1 чой қошиқ хантал кукуни, 1 ош қошиқ туз ва таъбга кўра кўкатлар.

Маринадланган сабзи

Керак бўлади: 300 г сабзи, 4 дона саримсоқ палласи, аччиқ қалампир, таъбга кўра кўкатлар.

Редискали Салат

Енгил, сархил, ранг-баранг, фойдали… Керак бўлади: 500 г картошка, 1/2 боғ редиска, 5-7 дона ёнғоқ, 4 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 3 ош қошиқ лимон шарбати, 2-3 дона кўк пиёз, 1 чой қошиқ асал, таъбга кўра 1 чой қошиқ хантал, туз ва мурч. Тайёрланиши: картошкани тозалаб, қайнатинг. Иссиқлигича айлана шаклда тўғранг, устидан ўсимлик ёғи, лимон шарбати, хантал ва асал аралашмасини қуйиб, 1 соатга маринадлаб қўйинг. Пиёзни майдаланг, редискани айлана қилиб тўғранг. Ёнғоқни қуруқ товада қовуриб олиб, майдаланг. Барча масаллиқларни картошка билан аралаштириб, ликопларда дастурхонга тортинг. Бу салатга редискадан ташқари (ёки унинг ўрнига) янги бодринг ва сельдерей поясидан қўшишингиз мумкин.

Товуқ ва қуймоқли салат

Меҳмонжонларни сийлаймиз! Керак бўлади: 300 г товуқ гўшти, 200 г корейсча сабзи салати,1дона пиёз, 3 ош қошиқ 6%ли сирка аралашмаси, 3 та тухум, туз, майонез, ўсимлик ёғи.

Бир зумда салати

Таркиби: енгил ва мазали маҳсулотлар Керак бўлади: 1 банка консерваланган ловия (240 г), 1 банка маккажўхори (280 г), 150 г пиёз, 3 ош қошиқ 6%ли сирка, 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи, туз, мурч.

«Маккажўхори» салати

«Оҳ, қўлингиз гул экан!» дейишсин     Керак бўлади: 2 дона қайнатилган тухум, 100 г қаттиқ пишлоқ, 0,5 банка консерваланган маккажўхори, таъб­га кўра 50 г дудланган гўшт, майонез, кўк пиёз ва саримсоқ. Тайёрланиши: тухум ва пишлоқни катта тишли қирғичдан ўтказинг. Гўштни кубикча шаклида тўғранг. Таъбга кўра 1-2 палла саримсоқни майда тўғрашингиз мумкин. Барча масаллиқни 0,5 банка маккажўхори ва майонез билан аралаштиринг. Салатни чўзинчоқ ликопга маккажўхори сўтаси шаклида солинг. Устидан қолган 0,5 банка маккажўхори доначаларини бир текисда териб чиқинг. Кўк пиёз баргларини очиб, буралиб кетмаслиги учун майонез ёрдамида «маккажўхори»га ёпиштиринг. Ёқимли иштаҳа!

Мавсумбоп салат

Тез ва осон тайёрланиб, дастурхонни безайди! Керак бўлади: 1 банка маккажўхори, 1 банка яшил нўхат, 4 та тухум, 2-3 ҳовуч турли хил кўкатлар ва таъбга кўра майонез. Тайёрланиши: маккажўхори ва нўхат сувини сирқитиб, ювиб қуритилган ва катта-катта қилиб тўғралган кўкатлар билан аралаштирамиз. Қайнатилган тухумларни тўртбурчак шаклда тўғ­раймиз. Барчасини ма­йо­нез билан аралаштириб, салатдонларга соламиз-да, дастурхонга тортамиз

«Беклар орзуси» салати

1 соат 20 дақиқа Бу тўйимли, мазали ва оддий егулик чиндан-да беклар салати эканига ишонаверинг ва бирор байрамда ёки ҳеч бир сабабсиз тушлик маҳали дастурхонга тортаверинг. Керак бўлади: 200 г мол гўшти, 1 та пиёз, 100 г қаттиқ пишлоқ, 4 та тухум, 3 ош қошиқ олма сиркаси ва таъбга кўра майонез. Тайёрланиши: пиёзни ярим айлана ёки ундан ҳам кичикроқ шаклда ингичка қилиб тўғраймиз. Ол­ма сиркасидан сепиб, бироз эзғилаймизда, 15 дақиқага четга олиб қўя­миз. Сўнг сувини сирқитиб, ликопчага жойлаштирамиз, устига майонез билан тўр шаклини туширамиз. Гўштни қайнатиб, совитгач, қўл билан ингичка бўлакчаларга ажратиб чиқамиз. Гўштни пиёз устидан жойлаб, яна майонездан тўр чизамиз. Қайнатилган тухумларни қирғичдан ўтказиб, гўштнинг устидан терамиз, навбат майонез суришга. Пишлоқни қирғичдан ўтказиб, салатимиз устини ёпамиз. Устини қандай безатиш ўзимизга ҳавола.
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар