Гўзаллик ва саломатлик

Ангинани операция қилдириш керакми ёки йўқми?!

Кўпчилик ангина касаллиги билан тез-тез оғриб туради. Айниқса, бу ҳолат болаларда кўп кузатилади. Бироқ айрим ҳолларда бу касаллик билан катталар ҳам оғрийди. Шундай вазиятда ота-оналар «Шу ангинасини олдириб ташласак-чи?» - деб ўйланиб қолишади. Айрим ота-оналар эса «Ор­ганизмда кераксиз нарсанинг ўзи йўқ», деган фикр билан фарзандидаги ангина касаллигини даволатишга уринишади.

Вирусли гепатитдан эҳтиёт бўлинг!

- Манзуранинг боласи сариқ бўпти… - Буларнинг мактабида битта бола сариқ бўпти, шунинг учун буни мактабга жўнатмай қўйдим… - Илтимос, болангизнинг боғчага бориб, сариқ касал бўлганини шифо­хонага айтманг, бўлмаса менга катта жарима солади… Бу хил гап-сўзлар қулоғимизга тез-тез чалинган. Шунчалик жиддий саналадиган, ҳозирги кунда долзарб муаммога айланган гепатит касаллиги барчамизга яхши таниш. Ҳаттоки унинг турлари кўплигини ҳам оддий халқ яхши тушунади. Бугунги савол-жавобларимиз шу касаллик ва бу касалликка қар­ши эмлаш ҳақидадир.

Ортиқча вазнни яширишнинг 5 усули

Тан олиш керак, ортиқча вазн эгалари учун тўғри либос танлаш бироз мушкул иш. Лекин бу тушкунликка тушиб, дидсиз ва шунчаки ўлчами тўғри келган кийимни кийиши керак, дегани эмас.  Негаки, ўзингизга мос тушадиган ва қад-қоматингиздаги камчиликларни яширадиган кўйлакни танлаш қўлингиздан келади. Қандай қилиб дейсизми? Агар қуйидаги тавсияларимиз билан танишиб чиқсангиз, бунга эришиш қанчалик осон эканлигини билиб оласиз.

Кузда тери нималарга муҳтож бўлади?

Куз келиши билан об-ҳаво ҳам ўзгаради. Совуқ, шамол ва ёмғирлар терига, албатта, ўз таъсирини кўрсатади. Куз мавсумида юз терисидан тортиб, сочлар ва қўллар алоҳида парваришни талаб этади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, кузда ишлатиладиган косметика воситалари таркибида ҳар хил ёғлар қанча кўп бўлса шунча яхши. Негаки, бу фаслда тери аввалгига нисбатан янада қуруқлашади. Ёғли косметика воситалари эса терини етарлича озиқлантиришга кўмаклашади.

Ҳар куни 15 дақиқа ажратсангиз кифоя…

Биз аёллар доим ёш кўринишни хоҳлаймиз. Маълумотларга қараганда, сув, кўк чой, сутли маҳсулотлар, яшил сабзавотлар, саримсоқ ҳамда шоколад ёшликнинг умрини узайтирар экан. Демак, ёшлигини асраб қолмоқчи бўлган ҳар бир аёлнинг кундалик таом­номаси юқоридаги маҳсулотларга бой бўлиши керак. Аммо ёш кўриниш учун таомноманинг ўзи камлик қилади. Қуйидаги ниқоблар сизга бу борада ёрдам беради. Уларни бажариш учун эса атиги 15 дақиқа кифоя. Тавсияларга амал қи­лишдан аввал косметолог билан маслаҳатлашинг.

40 ёшда ҳам ёш кўрининг!

Аёл қирқ ёшда куч-қувватга, ташаббусу малоҳатга тўла бўлади. Қирққа кирдим дегани, энди ёш эмасман, менга кўп нарса ярашмайди, соч турмагим, либосларимни одмироқ турига алмаштиришим керак, дегани эмас! Чунки замонавий аёл оила, иш, меҳнатнинг ўртасида сарсону саргардон бў­либ, баъзида ўзига қарашгада вақт тополмайди. Лекин ҳар қандай ёшда ҳам аёллар ўзига оро бериш учун вақт ажратишлари шарт. Либос танлашда паспортдаги ёшингизга эътибор берманг, энг муҳими, у ўзингизга ярашиши керак.

Гарри Поттер синдроми ёхуд мактаб даврида юз берадиган касалликлар

«Ўқувчи қизим мактабдан келибоқ қорин оғриғидан шикоят қилади. Қайнонам эса «ҳам­ма нарсани аралаштириб еган», деб уни койийди. Бироқ мен фарзандларимнинг таомномасига жуда катта эътибор бераман. Ёз бўйи отдай чопиб ўйнаб юрган фарзандларим мактаб бошланиши билан ҳали у еридан, ҳали бу ери оғришидан шикоят қилишади. Нега шундай бўлади? Шу ҳақида маъ­­­­лумот беринг.»

Озишнинг 15 усули

Статистик маълумотларга қараганда, дунё юзидаги ҳар учинчи аёл ортиқча вазн муаммосидан азият чекади. Шунинг учун бўлса керак, қайси Интернет саҳифасини очманг, ким билан суҳбат қурманг, сўз албатта, ортиқча вазндан халос бўлиш усулларига бориб тақалади. Аслида чиройли қоматга эришиш биз ўйлаганчалик қийин эмас. Исталган натижага эришиш ва уни сақлаб қолиш учун тўғри овқатланиш ва қуйидаги тавсияларга амал қилиш етарли.

ИНФАРКТ ТАКРОРЛАНИШИ МУМКИНМИ?

Юрак - мураккаб аъзо. Юрак-қон касалликлари эса кейинги 20-25 йил ичида анча кўпайди ва тиббиёт аҳлини ташвишга солмоқда. Улари  орасида миокард  инфаркти тў­сатдан рўй берадиган энг оғир ва инсон соғ­лиғи учун жиддий хавф туғдирадиган касаллик ҳисобланади. Қон айланиши бузилиши натижасида юрак мушагининг бир ёки бир қанча қисми нобуд бўлиб, юрак фаолияти издан чиқади.

Гормонал воситалар қачон қабул қилинади?

Айрим ҳолларда шифокорлар гормонал воситаларга мурожаат этишади. Гормонал воситалар буюриладиган ҳолатлар мавжуд. Бу касалликлар сирасига гипотериоз, онкологик касалликлар, қандли диабет, паканалик, климакс, бепуштлик ва бошқа касалликлар киради.
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар