Гардероб

Ортиқча вазнни яширишнинг 5 усули

Тан олиш керак, ортиқча вазн эгалари учун тўғри либос танлаш бироз мушкул иш. Лекин бу тушкунликка тушиб, дидсиз ва шунчаки ўлчами тўғри келган кийимни кийиши керак, дегани эмас.  Негаки, ўзингизга мос тушадиган ва қад-қоматингиздаги камчиликларни яширадиган кўйлакни танлаш қўлингиздан келади. Қандай қилиб дейсизми? Агар қуйидаги тавсияларимиз билан танишиб чиқсангиз, бунга эришиш қанчалик осон эканлигини билиб оласиз.

40 ёшда ҳам ёш кўрининг!

Аёл қирқ ёшда куч-қувватга, ташаббусу малоҳатга тўла бўлади. Қирққа кирдим дегани, энди ёш эмасман, менга кўп нарса ярашмайди, соч турмагим, либосларимни одмироқ турига алмаштиришим керак, дегани эмас! Чунки замонавий аёл оила, иш, меҳнатнинг ўртасида сарсону саргардон бў­либ, баъзида ўзига қарашгада вақт тополмайди. Лекин ҳар қандай ёшда ҳам аёллар ўзига оро бериш учун вақт ажратишлари шарт. Либос танлашда паспортдаги ёшингизга эътибор берманг, энг муҳими, у ўзингизга ярашиши керак.

Куз-2013: гўзал ва бетакрор бўлинг!антиқа ранглар, шоҳона аксессуарлар, мини сумкалар…

Кузнинг салқин ва ёмғирли кунларида ҳам энг латофатли, бетакрор хонимга айланиш истагидасиз-у, бунга қандай эришиш ҳа­қида бош қотираяпсиз. Ўйланманг, сизга «бежирим, ёрқин, бир-биридан ажо­йиб либос»ли мас­лаҳат­лари­миз ёрдамга шай!

ЮБКА ТАНЛАЙМИЗ!

Аёл гўзаллиги ҳақида қанча гапирманг, шунча оз туюлади, гўё. Унинг ҳусну таровати, мафтункорлигига таъриф нафақат чиройли қомат ва оро берилган қошу кўз, балки  қоматга мос танланган либос билан ҳам баҳоланади. Бугун ёзги узун кўйлак ва сарафанлар билан бир қаторда турфа хил юбкалар ҳам аллақачон мода билан ҳамнафас аёл ва қизларимиз гардеробидан  жой эгаллаган. Шундай экан, юбка танлашдаги бир нечта кичик тавсияларни билиш асло зарар қилмайди.

ЁЗ: ҚАНДАЙ ЛИБОСЛАР УРФДА БЎЛАДИ?

Йилнинг қуёшли фасли кириб келиши билан аксарият хонимларни бу йил қайси либос урфда бўларкан, деган савол қизиқтира бошлайди. Азиз бекажон, опажон ва дугонажонлар, дўконга йўл олар чоғингиз, йўл-йўлакай бизнинг қуйидаги тавсияларимизга бир кўз югуртирсангиз, харидингиз нафақат ташқи кўринишингизни, балки дилингизни ҳам яшнатиб юборади, деган умиддамиз!

ЁЗГИ МАВСУМГА ЕНГИЛ ПАРВОЗ БИЛАН…

Иссиқ кунларга, деб олиб қўйган ихчам ёзги пойабзал – балетка ёки босоножкаларингизни биринчи марта ишга ё ўқишга ки­йиб бордингиз. Лекин кун охирига келиб, турли ноқулайликларга дуч келган азиз бекажонларимизни ҳар мавсум бир муаммо ўй­лантиради. Қадоқлар...

ЯНГИ ЛИБОСЛАРСИЗ ЯНГИ ҚИЁФА ЯРАТИНГ!

Вақти-вақти билан ҳаёт тарзимизда ниманидир янгилаш истаги бизни безовта қилиб ту­ради. Бу вазиятда биз, кўпинча, ташқи кўринишимиз, ки­йи­ниш услубимизга бироз ўзгариш киритиш ечимида тўхталамиз. Бирданига ҳамма нарсани ташлаб юбориб, янгиларини сотиб олишга ҳар ким ҳам жазм этолмаслиги табиий. Бу усул ўта кескин ва қимматга тушиши ҳам та­йин. Бугун эътиборингизни қатъий чораларга мурожаат этмасдан, одатий қиёфани ўзгартириш борасидаги мас­­лаҳатларга қа­ратмоқчимиз.
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар