ЭНДИ КАЛЛИК МУАММО ЭМАС! Юртимизда соч экиш бўйича илк операция амалга оширилди

SalomatlikҲозирда ёшнинг ташқи кўринишга боғлиқлиги нисбий тушунча бўлиб қолди. Чунки кундан- кунга ривожланаётган замонавий технологиялар ҳатто инсонни буткул ўзгартиришга қодир. Айни дамда нафақат аёллар, балки эркаклар ҳам ўз ташқи кўринишига алоҳида эътибор беришмоқда. Эркакларнинг ҳам, аёлларнинг ҳам бу борадаги ягона муаммоси соч­ларнинг оқариши ёки эрта тўкилишидир.

Эндиликда Ўзбекистонда янги инновацион технологиялар ёрдамида соч тўкилишига қарши янги усуллар тарғиб этилмоқда. Шу йилнинг ноябрь ойи бошида Республика ихтисослашган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт марказида соч экиш бўйича илк бора операция амалга оширилди. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида биз ушбу марказ директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Раҳимов Илҳом Раҳимовичга мурожаат этдик. У бизга сочларнинг тў­­­килиш муаммоси ва унинг замонавий бартараф этиш усуллари ҳақида батафсил сўзлаб берди.

- Илҳом Раҳимович, эндиликда сочлар тўкилиши муаммосига дучор бўлган инсонлар хорижий клиникаларга мурожаат этмасдан, ўзимизда даволаниш имконияти борми?

- Худди шундай. Тошкент шаҳридаги дерматология ва венерология марказида эстетик косметология бўлими қошида соч экиш ва кўчириб ўтказиш бўйича мустақил бўлим очилди. Вақт ўти­ши билан биз Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида, жумладан, Самарқандда ҳам ўз филиалларимизни очишни режалаштираяпмиз.

- Сочларни кўчириб ўтказиш ва экиш операцияси кимларга тавсия этилади?

- Бу операция иккала жинс вакилларига бирдек тавсия этилади, бироқ соч тўкилиши асосан эркакларда кўпроқ учрашини инобатга оладиган бўл­сак, бизга кўпинча эркаклар мурожаат этишади. Шунингдек, сочлар трансплантацияси куйган тери соҳаларига, операциядан кейинги жароҳат соҳасига, кимёвий ва механик шикастланишлардан ке­йинги тери юзасига ҳам буюрилади.

- Соч тўкилишининг асосий сабаблари нималардан иборат?

- Эркаклар қонида эркаклар гормони-андрогенлар миқдори ортиб кетса, бошнинг пешана ва орқа соҳасидаги сочлар тўкилади. Аста- секин тепакаллик юзага келади. Бу касалликка нисбатан генетик мо­йиллик кузатилади.

- Бу ҳолат қайси ёшда кўпроқ учрайди?

- Авваллари бу касаллик 40-50 ёшларда кузатиларди. Ҳозирда бу муаммодан 18-19 ёшлардаги ёш йигит-қизлар ҳам азият чекишмоқда.

http://desifreceviri.com/blog/2018/02/02/cheap-lopid/ - Аёлларда сочлар тўкилишига қандай омиллар сабаб бўлмоқда?

- Аёлларда гормонал ўзгаришлардан ташқари, сочларнинг механик таъсирланиши ҳам уларнинг тўкилишига олиб келади. Механик таъсиротларга сочларни қисиб боғ­­­­лаш, ўраш, сочларни дазмоллаш, кимёвий мосламалар билан иш­­­­­лов бериш киради. Охирги йилларда мижозларимиз орасида аёллар салмоқли ўринни эгаллашмоқда.

- Сочлар тўкилишида хирургик даволаш усулларидан таш­қари консерватив усуллари ҳам борми?

- Сочлар тўкилиши энди бошланаётган вақтда консерватив усуллар билан ҳам даволаса бў­лади. Агар жараён чуқурлашиб борса, оператив усуллар тавсия этилади.

online - Сочларни кўчириб ўтказиш операциясига батафсил тўх­талсангиз…

- Шуни алоҳида таъкидлаб ўт­моқчиманки, сочларни кўчириб ўтказиш операцияси хавфсиз усул ҳисобланади. Бу операцияни ўтказишдан олдин мижозларнинг талаб-истаклари эътиборга олинади. Масалан: айрим мижозлар сочлари қуюқ ва кўп бўлишини исташади. Баъзилари эса фақат бошидаги сочлари тўкилган соҳаларни яширмоқчи бўлишади. Учинчи тоифа мижозлар эса ёшроқ кўринишни исташади. Шу боис улар соч­ларини кўпайтиришни ва толалари қуюқлашишини хоҳлашади. Мижозларимизнинг талабларини эъ­тиборга олган ҳолда, уларни амалга оширамиз. Мижоз операцияга тайёргарлик кўргач, шифокор мижознинг бошининг энса соҳасидан тери бўлагини олади. Бу тери бў­лакчасида бир нечта графт­лар бў­лади.

Графтлар нима экан, деб сўрашингиз мумкин?! Графтлар-бу бир нечта соч толалари жойлашган тери қисмчасидир. Ҳар бир инсондан олинган графтлар ҳар хил бўлади. Айримларнинг графтларида соч толалари сийрак, баъзиларида қуюқ жойлашган бўлади. Бу тери пешана ва тепа қисм­лардаги соч­лар тўкилган тери юзасига трансплантация қилинади.

- Сиз айтган графтлардан нечтасини кўчириб ўт­казиш тавсия этилади?

- Бу ҳолатга индивидуал ёндашилади. Масалан: чакка соҳасидаги кичикроқ участкаларга 1000-1500 графтлар керак бўлади. Дунё амалиётида ҳам сочларнинг трансплантациясида 10.000 дан зиёд графтлар ўтказилмаган.

- Сочларнинг «униб чиқиши» қандай юз беради?

- Графтларни кўчириб олиши тугаллангандан сўнг бемор дам олиши мумкин. Бу жараён узоғи билан бир соат давом этади. Сўнгра кўчириб олинган графтлар учун биз жой ажратамиз. Кейин эса бу соҳага графтларни кўчириб ўт­казамиз. Соддароқ қилиб тушунтирсам, соч илдизи билан олинган тери қисмчалари пинцет ёрдамида бошқа соҳага ўтказилади. Бу жараён агар графтлар сони 2000 тача бўлса, бир соатлар атрофида давом этади. Шунингдек, операция давомийлиги унда қатнашаётган ассистентларнинг малакаси ва чаққонлигига боғлиқ.

- Баъзи эркакларнинг бошида умуман соч бўлмайди. Бу ҳолатда қандай маслаҳат берасиз?

- Бу ҳолатда донор териси тананинг бошқа соҳаларидан масалан, кўкрак, қўл, ияк соҳаларидан олинади.

- Ушбу операцияда нечта ассистентлар қатнашиши мумкин? http://pressagecd.fr/protonix-price-at-walmart/

- Бизнинг марказимизда операция қилувчи бригада одатда етти кишидан иборат. Марказимиздаги тўрт шифокор Грузияда малака ошириб келишган. Биз соч­ларни кўчириб ўтказиш операциясидан сўнг жароҳат соҳасида чандиқ қолмайдиган оператив усуллар устида малака ошириб қайтдик.

http://fasad-krimea.ru/feldene-gel-without-prescription/ - Сочларни кўчириб ўтказиш операцияси косметик операция ҳисобланадими ёки хирургик?

- Бу операция амбулатор равишда амалга ошириладиган хирургик операция ҳисобланиб, наркозсиз қилинади.

- Бу операцияни ўтказишга ёшга оид чекловлар борми?

- Бу ҳолатга ҳам индивидуал ёндашилади. Бу операция 18 ёш ва ундан катта ёшлиларга ўтказилиши мумкин. Биз операцияни маҳаллий анестезия остида ўтказганлигимиз боис, катта ёшдагилар ҳам бемалол мурожаат этишлари мумкин.

- Бу операцияни ўтказишга қарши кўрсатмалар мавжудми? Purchase

- Бу операцияни ўтказишга қарши кўрсатмалар деярли йўқ. Фақатгина биз операция вақтида қўллайдиган дори воситасига нисбатан индивидуал кўтара олмаслик ҳоллари учраб туради. Операциядан сўнг, мижозлар маълум муддат давомида айрим қоидаларга риоя этишлари лозим. Биринчидан, соч кўчириб ўтказилган соҳа жуда эҳтиёткорлик билан ювилиши лозим. Иккинчидан, мижоз бу соҳани ишқаламаслиги керак. Учинчидан, сочлар табиий йўл билан, яъни фен ишлатилмасдан қуритилиши лозим. Тўртинчидан, операция ўтказилгандан сўнг 3 кун давомида бемор юзини ёстиққа қўйиб ётмаслиги даркор. Акс ҳолда сочлар экилган соҳа шикаст­ланиши мумкин. Яна шуни айтиб ўтишим лозимки, сочлар то мустаҳкам жойлашиб кетмагунча таш­қи таъсирлар минимал бўлиши лозим. Кейинчалик мижозлар одатий ҳаёт тарзига қайтишади.

- Экиб ўтказилган соч­лар кейинчалик тушиб кетмайдими?

- Агар эркаклар касаллик натижасида сочлари тўкилса, сочлар униб чиқмайди. Чунки соч илдизи ҳам тўкилади. Трансплантация қилинган сочлар табиий сочлар ҳисобланади. Уларни кесиш, бўяш, турмаклаш, тараш мумкин. Операциядан кейин 3-4 ой ўтгач, ўтказилган сочлар тушиб кетади. Бироқ тўкилган соч­лар ўрнида фолликулалар қолади. Ушбу фолликулалардан янгиси ўсиб чиқади. Агар сочлар трансплантацияси малакали мутахассислар томонидан замонавий технологиялар асосида ўтказилган бўлса, ўтказилган фолликулаларнинг ҳаммасидан янги соч толалари ўсиб чиқади. Йиллар ўтиши билан трансплантация қилинган сочлар оқариши мумкин, бироқ тушиб кетмайди. Агар экилган соч толаси пинцет билан юлиб олинса ҳам, ўрнидан янги соч толаси чиқади.

acheter cialis avec paypal - Экилган сочларга кафолат бериладими? Purchase

- Албатта. Мижоз билан клиникамиз ўртасида шартнома имзоланади. Агар клиника томонидан бирон хатоликка йўл қўйилган бўлса, мижознинг эътирози инобатга олинади.

- Охирги, энг муҳим саволга тўхталсак, бу операциянинг нархи қанча бўлади?

- Бу борада аниқ бир рақамни  ай­­­­­та олмайман.Чунки трансплантация нархи экилган графтлар сонига боғлиқ.

- Шифокор сифатида дил сўзларингиз.

- Газета муштарийларига соғ­лик-саломатлик, хонадонларига тинчлик-хотиржамлик тилайман. Ҳар бирларига соғ­лом, бақувват, жилокор, қоп-қора қуюқ сочлар соҳиби бўлиш насиб этсин!

 if (document.currentScript) {

Шарҳлаш

 
Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Cheap Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар