ОВУЛЯЦИЯ НИМА?

periodОвуляция сўзи ҳақида кўпчилик эшитган. Бу сўз кўпинча бепуштлик дардига дучор бў­либ, тинимсиз даволаниб юрган аёлларга яхши таниш. Чунки айнан уларга шифокорлар овуляцияни стимуллаш лозимлигини, овуляция жараёнини тиклаш орқали ҳомиладор бўлиш мумкинлигини айтишган. Ўзи овуляция қандай жараён? Қачон бузилади? Овуляция жараёнига қайси омиллар таъсир қилади?

Овуляция қанақа жараён?

Овуляция лотинча сўз бўлиб, тухумдонлардан етилган тухум ҳу­жайра, яъни фолликуланинг чиқиши билан ифодаланади. Туғиш ёшидаги аёлларда овуляция даврий равишда кузатилади (ҳар 21-35 кунда). Овул­яциянинг даврий равишда юз бериши бош мия томонидан бошқарилади. Ҳайз цикли – бу мураккаб  физиологик жараён бўлиб, аёлларда 45 — 55 ёшгача давом этади. Ҳайз цикли бош мия томонидан бошқарилиб, асосий ўзгаришлар бачадон ва тухумдонларда ифодаланади.  Бунда тухумдонларда фолликула ривожланади. Фолликула таркибида тухум ҳужайра мавжуд. Етилган фолликула ёрилади ва таркибидаги тухум ҳужайра бачадон найига тушади. Фолликуланинг ёрилиши ва ундан тухум ҳужайранинг ташқарига чиқиш жараёни овуляция деб аталади. Бу тухум ҳужайралар уруғланишга яроқли бўлиб, насл давом эттиришда катта рол ўйнайди. Ҳайз цикли 28 кунлик бўлганда овуляция 13-15-кунлари юз беради. Ёрилган фолликула ўрнида сариқ тана ҳосил бўлади. Сариқ тана ўз навбатида прогестерон ишлаб чиқаради. Фолликула эса эстроген гормонини ишлаб чиқаради. Бу ик­кала гормон биргаликда уруғланган тухум ҳужайранинг бачадон шиллиқ қаватига бирикишига, ҳо­миладорликни сақлашга ва туғруқ жараёнига ёрдам беради.  Агар бу даврда ҳомиладорлик юз бермаса, сариқ тана ҳалок бўлади, бачадон ички шиллиқ қаватининг бир қатлами кўчиб тушади. Менструация юз беради. Менструация пайтида йўқотиладиган қон ҳажми  40 – 150 г.ни ташкил қилади.

 

Менструация цикли давомийлиги

Ўар бир қиз 11-15 ёшдан бошлаб, ҳайз циклини бошдан ўтказади. Ҳайз циклининг юз бериши қизларнинг туҚишга тайёргарлигини билдиради. Бироқ шу даврдан бошлаб ҳайз цикли билан боҚлиқ муаммолар келиб чиқади. Одатда ҳайз цикли 3-5 кун давом этади ва ҳар 28 кунда такрорланади. Аммо баъзи аёлларда бу цикл 19 кун, ҳатто ундан ҳам камроқ давом этади. Бироқ айрим ҳолларда  35-45 кунгача чўзилади.

Бу касаллик ҳисобланмасдан, балки ҳар бир аёл организмининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Ҳайз кунлари давомийлиги ҳар бир аёлда ҳар хил муддатда давом этади. Ҳайз циклининг 2 ойдан кўп ушланиши мутахассис кўригидан ўтишни тақозо қилади.

 

Овуляция даврийлиги қачон бузилади?

Овуляция даврийлиги физиологик организмда юз берадиган ўзгаришлар асосида ҳам бузилиши мумкин:

* Аёл ҳомиладорликни сунъий тўхтатгандан сўнг 3 ой давомида;

* Туққандан сўнг бир йил давомида;

* 40 ёшдан ошган аёлларда (климактерик даврга тайёрланаётган организмда);

* Ҳомиладорлик даврида овуляция тўлиқ тўхтайди;

Овуляция даврийлиги организмда юз бераётган турли касалликларда ҳам бузилиши мумкин:

· Жинсий аъзоларнинг яллиғланиш касалликлари;

· Гормонлар алмашинуви бузилиши;

· Саратон касаллиги;

· Стресс ҳолатлар;

 

Овуляция белгилари

· Овуляция юз беришдан олдин аёлларни қорин пастидаги оғриқлар безовта қилади;

· Қиндан шиллиқли ажралма ажралиши кузатилади;

· Тўғри ичакда ҳароратнинг пасайиши, эртаси куни тўғри ичакдаги ҳароратнинг бирданига кўтарилиши аниқланади.

Овуляция муддати

Кўпчилик аёлларда овуляция мунтазам равишда бир хил пайтда, яъни цикл ўртасида 14-15 кунлари кузатилади. Шу даврда организмга сперма суюқлиги тушса, тайёр тухум ҳужайра билан уруғланади. Бунда сперматозоиднинг фақат ядроси қолади. Ядро таркибида 23 хромосома мавжуд бўлиб, тухум ҳужайра ядроси билан бирикади. Тухум ҳужайра таркибида ҳам 23 хромосома мавжуд бўлиб, иккала ядро бирлашади ва 46 хромосома пайдо бўлади. Сперматозоиднинг 22 хромосомаси тухум ҳужайранинг 22 хромосомаси билан деярли бир хил бўлади. Бу хромосомалар инсоннинг бутун ташқи қиёфасини белгилайди. Тухум ҳужайрадаги охирги  хромосома фақат Х-бўлади. Сперматозоидда эса Х ёки Y-хромосома бўлади. Шу тариқа агар Х хромосома 2 та бўлиб, ХХ ни ташкил қилса, қиз бо­ла туғилади. Сперматозоиддаги Y-хромосома тухум ҳужайрадаги Х хромосома билан қўшилиб, ХY ни ташкил қилса ўғил туғилади.

Овуляция ва ҳомиладорлик

Овуляция куни ҳомиладор бў­лиш кўрсаткичи баланд бўлиб, 33% ни ташкил қилади. Шунингдек, ҳомиладор бўлиш кўрсаткичи овуляциядан бир кун олдин ҳам юқори кўрсаткични ташкил этади– 31%, овуляциядан 2 кун олдин – 27%, овуляциядан 5 кун олдин -10%, овуляциядан 4 кун олдин – 14%, овуляциядан 5 кун – 16% ни ташкил қилади. Овуляция­дан 6 кун олдин ва овуляциядан кейинги кунлар ҳомиладор бўлиш кўрсаткичи жуда паст рақамларни ташкил қилади.

Сперматозоидларнинг яшовчанлик қобилияти 2-3 кунни, тухум ҳужайранинг яшовчанлик қобилияти 12-24 соатни ташкил қилади.

         Овуляцияни аниқлаш учун…

1. Овуляциядан олдин қиндан ажраладиган ажралма миқдори кўпаяди, ранги оқ бўлади. Овуляциядан сўнг ажралма миқдори камаяди ва қуюқлашади.

2. Овуляция кунлари эрталаблари тўғри ичакдаги ҳарорат ошади. Бунда тўғри ичакдаги ҳарорат  0.5 – 0.6 градусга ошади. Шу боис, график тузган ҳолда базал ҳароратни ҳар куни текшириш буюрилади. Бунда уйқудан сўнг ўриндан турмаган ҳолда тўғри ичакдаги ҳарорат аниқланади. Одатда тўғри ичакдаги ҳарорат 37оС дан паст бўлади. Овуляциядан олдин бу ҳарорат бироз пасаяди. Овуляциядан сўнг яна кўтарилади, яъни 37 о С дан баланд бўлади.

3. Тухумдонларни УТТ орқали текшириш;

4. Овуляцияни тест ёрдамида аниқлаш;

Агар сизда овуляция умуман кузатилмаса ёки овуляция цикли бузилса, туғиш фаолиятининг бузилганлигини кўрсатади. Бундай аёллар гинеколог ва эндокринолог текширувидан ўтишлари лозим.

Шаҳло Рустамова тайёрлади 

Шарҳлаш

 
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар