Ижара куёв машмашаси

tumblr_n18yn7L5LV1ts10llo1_1280Савол: — Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир хонадонда ижарада яшай бошлади. Кейинчалик шу хонадоннинг қизига тўй­сиз, шаръий никоҳ билан уйланиб ҳам олди. Бундан дўстимнинг ота-онаси бехабар. Ўртоғим ўқишни тамомлади, унинг уйидагилари уйлантириш тараддудига тушиб қолдилар. Дўстимнинг эса боши қотган, энди у нима қилсин?

…1883

Жавоб: — Аввало, ўқишга келибоқ хотин савдосини бошлаган бу йигитга маломат тошини отишдан аввал, унинг гуноҳини кўпчитган, ота-онасидан қон орқали ўтиб келаётган шайтоний хамиртуруш ҳа­қида эслатиб, ўғилнинг қилмишида уни дунёга келтирганлар ҳам айбдор эканлигини таъкидлаб қў­йиш керак. Ҳар бир гўдак янги туғилганда бегуноҳ ва покиза бўлади. Зотнинг, ота-онанинг касофати ёки шарофати  таъсирида унинг феъл-атвори шакллана боради. Ота-оналар нима эксалар, шуни ўриб оладилар. Болаларимиз Аллоҳнинг бизга юборган қайтимларидир.

Бу бебош ўғилга биз ҳозир ёрдам беролмаймиз. У кўриши керак бўл­ган кунини кўради энди. Бу воқеани бошқаларга ибрат бўлсин, дебгина таҳлил қиламиз.

Йигит келиб ижарага жойлашган хонадон уй эмас, шайтонхона! Яшаб борар эканмиз, Яратган бизни минг бир муаммога рўбарў қилади ва уларнинг бари биз учун синов. Муаммоларнинг ҳал бўлиши, иш битиши ҳисоб эмас. Бизнинг вазифамиз манфаат йўлида иймонга зид ишларга қўл уриб қўймаслик.

Энг биринчиси, нафсни тийиш. Бу бола ижара текин бўлгани, ҳамиша тао­ми тайёр тургани, қолаверса, аёл қиёфасидаги бир шайтоннинг унга гирдикапалак туришига маҳлиё бўлиб қолди, нафс кўзини, дилини кўр қилиб қўйди. Аслида бу оиланинг иймонсиз эгалари (бўйи етган қизи бор хонадоннинг ёш эркакни ижарага қўйишининг ўзи иймонсизликдир) унга ўзларининг ўтмас молларини ўткизиб олдилар. Бировнинг ҳали чимилдиқ кўрмаган боласини индамай эгалладилар, маҳалла-кўйни алдадилар, шу йўл билан эҳтимол, (хато кетаётган бўл­сак, Аллоҳ кечирсин!) қизларининг «юзини очиб қўйдилар». Бу йигит уйланиш ёшига етгунча она неларга чидамади, ота не азиятларни кечирмади! Уни дунёга келтиришдаги она тортган азобнинг ўзи ўғилни икки дунё баробарида қарздор қилади. Онаси йўл қараб, сеп тахлаб, дилбандининг ўқишни битиришини кутиб ётибди. Буни анови аҳмоқ  ўғил ҳис қила олмас балки, аммо она бўлиб кўрган уйнинг эгасини ким деб аташ мумкин? Фарзанд ўстирган аёлнинг шу азобни бошидан кечирган аёлга хиёнатини қаранг! Йўқ, у аёл эмас, у шайтон! Унинг туққан қизи ҳам шай­­тон бўлажак! Шунинг учун бундай эзгу-туйғулар уларга ёт. Уларнинг иши битса бўл­ди. Дипломли бир йигитга тегиб олса бўлди. У ёғини уларнинг кўр кўзи ва юмуқ қалби кўра олмайди, улар шунга маҳкум! Аслида эса ҳа­қиқий бахтсизлик энди бошланади.

Она норозилигининг ўзи уларни роса сарсон қилади! Отанинг дил оғ­риғи умр бўйи изларидан таъқиб қилади. Эл назаридан қолиш эса бу йигитни ва унинг бола-чақасини ҳеч қачон ундирмайди, ўстирмайди. Бу дунёдан сонда бор, саноқда йўқ бўлиб ўтаверадилар. Аммо ишонч билан айтаманки, бир нарсага мияни ишлатмай, тез берилган одам ундан шу даражада тез совийди. Бу бола, мана кўрасиз, бу қиз билан узоқ яшай олмайди.

Ўғил ақл йиққан, тавбага келган бўлиб, пинҳона беркинган инини ташлаб, онаси олиб берган қизга уйланиб кетиши мумкин. Аммо йўлнинг бошидаги хатоси, унга ишонган ижарачи қизнинг кўз ёши, бола орттирган бўлса, уларнинг оҳи ҳеч қачон унинг нонини бутун қилмайди, косасини оқартирмайди. Унга онаси олиб берган қизнинг ҳам шўри бор, надоматли ҳаёт кечиради. Энг ёмони, бу йигитнинг болаларидан ҳеч йўқ биттаси келажакда у қилган шармандаликни қайтаради. «Бирники мингга…» деганлари шу. Азиз суҳбатдош, ўғил-қиз ўстираётган инсонлар, болаларнинг бахти уларнинг молу давлати, дипломи, амали ёки ҳусни-чиройига эмас, кимнинг боласи эканлиги, нас­лу насабига боғлиқдир.

Хўш, зотни тозалаш мум­кинми? Мумкин! Насл гуноҳларидан фориғ бў­лиш, яхши мева бериш учун киши тавбага келиши, етмиш икки томирини тозалаши, яъни емак-ичмакда, ўтириб-туришда, касбу корда, рўзғор тебратишда, эр тутиш, хотин тутишда, бола боқиш, одамлар билан олди-бердида ҳалол йўл тутиши лозим. Аллоҳ меҳрибон, ўзингга астойдил инсоф сўраб, ўзингни изчил назоратда ушлай билсанг, зотингнинг гуноҳларини сендан олиши, фарзандларингнинг фалокатини аритиши ҳеч гап эмас, иншааллоҳ!

Шарҳлаш

 
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар