Дунё таниган аёллар

Замонавий Золушка ёхуд малика бўлиш осон эмас!

Яқинда Американинг нуфузли «ОК» журнали Буюк Британия маликаси Кейт Миддлтоннинг эгизак қиз фарзандлар кутаётгани ҳақидаги хабарни тарқатди. Бу хушхабарни Букингем саройи ҳам тасдиқлагани барчани қувонтирди. Шаҳзода Уильямнинг рафиқаси, Кембриж герцогиняси Кетрин номини олган маликани кўкларга кў­таришиб, танқид тошларини ёғдиришади, унга ҳавас ва ҳасад қилишади, унга мафтун бў­лишади, нафратланишади. Ам­мо Кейтнинг раҳматли қайнонаси Диана сингари миллионлаб қалблар маликаси эканини ҳеч ким инкор этолмайди.

Алиса Фрейндлих: «ИШҚИЙ КЕЧИНМАЛАР ДАВОМ ЭТАДИ…»

Афсонавий комедия - «Ишдаги ишқ» Алиса Фрейн­д­лихга оламшумул шуҳрат олиб келди. Табиатан мулойим, латофатли актрисанинг қўпол, эркакшода образни қойилмақом ижро этгани таҳсинга сазовор. Аммо машҳур актрисанинг ҳаёт йўли текис кечмади...

Мерьям Узерли: «ХУРРАМ БИЛАН БОШҚА-БОШҚА ОДАМЛАРМИЗ…»

«Муҳташам юз йил» сериали томошабинларни чин маънода экранларга михлаб қўйди. Унинг ҳар бир янги қисмини интиқлик билан кутишади. Аммо Хуррам ролини талқин этган  Мерьем Узерлининг лойиҳани тарк этиши турли саволларни юзага келтирди. Балки, у сериалга қайтар? Актриса билан уюштирилган янги интервью барчасига ойдинлик киритади.

ИЗАУРА, РОЗА, МАРИЯ…

Бир пайтлар томошабинлар «Қизлар» фильмини кўриб кулишар, «Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси»ни томоша қилиб, Штирлиц учун хавотир олишарди. Одамлар ки­но кў­риб, роҳатланишарди. Кейин кинофильмларнинг ўрнини сериаллар, тўғ­рироғи, Лотин Америкаси сериаллари эгаллаб ол­ди. Бу сериалларни сиз ҳам, албатта, томоша қилгансиз.

ДАВЛАТНИ БОШҚАРАЁТГАН ХОНИМЛАР

Яқинда Жанубий Кореяда президент сайловлари ўтказилди, сайлов натижасига кўра Пак Кин Хе ғолиб бўлиб, Жанубий Корея тарихида биринчи аёл президент сифатида муҳрланди. Бугунги кунда аёл президентлар кишини ҳайратга солмаслиги аниқ, лекин авваллари  аёллар президентлик у ёқда турсин, ҳатто сиёсатга аралашишга ҳуқуқи бўлмаган.  Дунёда биринчи аёл президент 1973 йилда Аргентинада сайланган. Мария Эстела Мартинес де Перон Аргентина президенти Хуан Пероннинг рафиқаси эди ва турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг икки йил давлатни бошқарди. Маълумотларга қараганда, Мария давлатни бошқарган пайтида бир қанча хатоликларга йўл қўйган. Шунинг учун бир қанча вақт уй қа­моғида бўлиб, 1981 йилда Испанияга сургун қилинган. Лекин бугун биз бу ҳақда эмас, аксинча, бугунги кунда давлатларни бош­қараётган президентлар ҳақида маълумот бермоқчимиз. 
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар