Ўзингизни англанг

Учрашганда қаролмайман кўзингга…

Кўнглингиз кўчасига йўл солган қадрлигингиз сизга қандай муносабатда эканини билолмай, паришон бўляпсиз. Кечалари кипригингизга қўнолмаган уйқу фариштаси чор-ночор «У ҳам мени севармикин, кўнгли кўзгусида менинг суратим чизилганмикин?» деган саволларни етаклаб келади. Дилингиздаги хавотирни аритиб, ҳадикни кўнглингиз уйига бегона қилиш учун сизга бир неча сирларни очамиз. Унинг кўнглида сизнинг ўрнингиз қаерда эканини, сизни қай даражада қадрлашини унинг истиқболига пешвоз чиққанингизда аниқлаб олишингиз мумкин. Бунинг учун дийдор онларида у сизга қандай қарашига эътибор берсангиз кифоя!

КИР ЮВИШ ВОСИТАЛАРИНИ ҚАНДАЙ ТАНЛАШ КЕРАК?

Бундан 80 йил муқаддам 10 октябрь куни АҚШда дунё­даги илк кир ювиш кукуни расман сотувга чиқди. Ўша пайтда уй бекаларининг қувончи чексиз эди. Ахир асрлар давомида орзу қилинган сеҳрли восита – рўзғор ёрдамчиси пайдо бўлганди. Йиллар ўтиб, кир ювиш кукунининг ўрами, таркиби, турлари ўзгариб бормоқда. Бугун Ўзбекистон бозорида уларнинг турфа хилларини кўриб, қай бирини харид қилишни билмай қоласиз, ҳатто. Қувонарлиси, чет эл маҳсулотлари қаторида «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» белгиси остидаги кир ювиш воситалари ҳам кўпайиб  боряпти.

ЭРКАК ХИЁНАТИГА АЁЛНИНГ ЎЗИ САБАБЧИ…МИ?

Муштарийларимиздан кўп­лаб саволлар келишда давом этяпти. Руҳшунос Бахтинисо Азимбоева эса ҳаммангизга ёрдам беришга тайёр. Мутахассисимиз шунингдек, савол эгаларига мурожаати ҳам бор. Руҳшуноснинг жавобидан ке­йин кимнинг ҳаёти қай тарзда ўзгарди, у қандай натижа кўр­ди. Мана шулар ҳақида ҳам таҳририятимизга ёзиб юборишингизни сўраймиз.

БАХТНИНГ 18 ҚОИДАСИ

Бахт - бу ҳар биримиз исталган лаҳзада хоҳлаган маконимизда - ҳар қадамда сайлашимиз мумкин бўлган танлов. Шу дақиқадан бошлаб, ҳамма-ҳамма нарсадан, ҳар бир ҳолатдан ижобийлик ахтаришга ҳаракат қилинг. Аслида инсоннинг ўзи ноёб мавжудот. Чинакам бахтнинг уруғлари миннатдорлик ҳисларида яширинган. Бахтли ёки бахтсиз бў­лишимизга ташқи шароит эмас, ўз хаёлларимиз сабабчи бў­лади. Фикримизни бошқара туриб, биз бахтни ҳам идора қи­ла бошлаймиз. Бахт - йиллар, ойлар, ҳафталар ва ҳатто кунлар ортига ҳам бекитилмаган. Аммо уни ҳар бир лаҳ задан топишингиз мумкин.

ДУЧ КЕЛГАН ЖОЙДА УХЛАБ ҚОЛСАНГИЗ… ёки зарарли одатлар «сири»

Тирнoқ тишлаш, эснаш, ўтирганда oёғини ликиллатиш, қўлига илашган юмшoқ майда жисмлар (гугурт чўпи, дараxт нoвдалари ва ҳ.к)ни синдириш, дуч кeлган қoғoзга имзo қўйиш ва шунга ўxшаш «ўрганиш»лар кишиларнинг у ёки бу муаммoга йўлиққанини билдиради. Бундай xунук oдатлар, биринчи навбатда, кишининг маданий даражасини бeлгилаб бeриши сир эмас. Бирoқ, сиз унинг ўзини тутишига қараб, уни қандай муаммo қийнаётганини билиб oлишингиз ва унга ёрдам бeришингиз мумкин. Шундай қилиб...

СЕВГИ ТУГАЙДИМИ… ОИЛАДАГИ ЎТА МУҲИМ БОСҚИЧЛАР

Ҳурмати улуғ, қалби меҳрга лиммо-лим бўлган бек ва бекажонлар, сиз бахтлимисиз? Оилавий бахт ва хотиржамликка эришиш учун қандай мураккаб йўлларни босиб ўтгансиз? Ҳар бир жуфтлик оилавий муносабатларнинг маълум босқичлари: меҳр-муҳаббат туйғуси синови ва муносабатларда инқироз юзага келиши каби даврларни босиб ўтишади. Қани энди ҳар бир оила бахт тафтидан худди қуёш нурлари каби бирдек баҳраманд бўлолса… Икки ёш севишиб ёки ота-оналар ризолигига кўра турмуш қуришди, илоҳим бахт уларга ёр бўлсин!  Аммо… Вақт ўтиши билан ҳаммаси ўзгара бошлайди. Аслида ҳаммаси ўз қўлингизда! Бахтни йўққа чиқариш ҳам, оила ришталаридаги муҳаббат тилсимини асраб-авайлаш ҳам фақат сизга боғлиқ.

«СИЗ ЭНГ КУЧЛИ ИНСОНСИЗ, БЕГИМ!»

Хонадон бекаси умр йўлдошининг хизмат пиллапояси ва мавқеи борасида қандай муҳим ўринда турмоғи лозим? Умуман бу жабҳада ўрним бор деб ўйлаганмисиз ҳеч? Қайси амалий ҳаракатларингиз учун молия илҳом париси «лавозими»ни қўлга киритган бўлардингиз? Гарчи бу саволлар сизни қийнамаган бўлсада, ҳар бир аёл турмуш ўртоғининг омад ёки омадсизликка эришишида кўпинча инстинктив - Ҳайри ихтиёрий равишда нималарнидир айтади ва бажаради.

ОТА-ОНАЛАР УЧУН 60 СИР БОЛАМ, СЕНИ ЯХШИ КЎРАМАН!

Баъзи кексалардан «боламни яхши кийинтирдим, егани олдида бўлди, ҳеч кимдан кам бўлмади. Шунга қарамай болам нега бунақа бўлиб қолди? Қаерда хато қилдим?» қабилидаги гапларни эшитиб қоламиз. Сабаб борасида фикр ва муносабатлар турлича. Нима эксанг шуни ўрасан деганларидек, фарзандга етарлича меҳр бермасдан ундан оқибат талаб қилиш ўринсиздир. Сиз-чи, мунис бекажон? Фарзандингизга охирги марта қачон яхши кўришингизни сўзларда ёки уни бағрингизга босиб ифода этдингиз?

ЭЗМАЛИК СИНДРОМИ

Сиз умрингиз мобайнида эзма кишиларга дуч келганмисиз? Агар бундайлар учрамаган бўлса, дўппингизни осмонга отинг. Сабаби, вайсақилар шунчаки вақтингизни олади, холос. Уларнинг гап-сўзларида маъно-мазмун бўлмайди. Эзма кишиларга ўзларини тинглайдиган қулоқлар керак, вассалом. Дарҳол гапга тушиб, «нуқта» ҳа­қида тамомила унутиб юборишади, унутиб юборишади эмас, нуқта қў­йишни хоҳлашмайди. Вайсақилик миллат танламайди, бундайлар ҳам­ма халқларда бор. Машҳур руҳшунос Лиллиан Гласс эзма кишилар табиатини қойилмақом тарзда очиб берган...

Ҳаётингизни ўзгалар билан солиштираверманг! ёхуд бахтга элтувчи 40 йўл

Нозик хилқат - инсоннинг тушкунликка тушиб, муаммолар гирдобида қолиши, ўзини бирозгина бахтсиз ва мавжуд қирралари очилмаётгандек ҳис этиши жуда осон. Бу каби нохуш кайфиятда ҳаётимизда ниманидир ўзгартиришга: ўз услубимиз устида ишлаш, соғлиғимизга эътиборлироқ бўлиш ёки турмуш тарзимизга бирор янгилик киритишга қарор қила оламизми? Йўқ, албатта! Аммо буларнинг ҳаммасини кўтаринки кайфиятда, завқ-шавқда амалга ошириш мумкин. Катта ўзгаришларга эса аввало замин яратиб олиш лозим. Бу ўринда бахт сари бориладиган 40 та усул - қадамни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз. Уларнинг осон ёки қийинлигини эса тажрибангизда синаб кўринг.
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар