Бек ва Бекажон

КИР ЮВИШ ВОСИТАЛАРИНИ ҚАНДАЙ ТАНЛАШ КЕРАК?

Бундан 80 йил муқаддам 10 октябрь куни АҚШда дунё­даги илк кир ювиш кукуни расман сотувга чиқди. Ўша пайтда уй бекаларининг қувончи чексиз эди. Ахир асрлар давомида орзу қилинган сеҳрли восита – рўзғор ёрдамчиси пайдо бўлганди. Йиллар ўтиб, кир ювиш кукунининг ўрами, таркиби, турлари ўзгариб бормоқда. Бугун Ўзбекистон бозорида уларнинг турфа хилларини кўриб, қай бирини харид қилишни билмай қоласиз, ҳатто. Қувонарлиси, чет эл маҳсулотлари қаторида «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» белгиси остидаги кир ювиш воситалари ҳам кўпайиб  боряпти.

БАХТНИНГ 18 ҚОИДАСИ

Бахт - бу ҳар биримиз исталган лаҳзада хоҳлаган маконимизда - ҳар қадамда сайлашимиз мумкин бўлган танлов. Шу дақиқадан бошлаб, ҳамма-ҳамма нарсадан, ҳар бир ҳолатдан ижобийлик ахтаришга ҳаракат қилинг. Аслида инсоннинг ўзи ноёб мавжудот. Чинакам бахтнинг уруғлари миннатдорлик ҳисларида яширинган. Бахтли ёки бахтсиз бў­лишимизга ташқи шароит эмас, ўз хаёлларимиз сабабчи бў­лади. Фикримизни бошқара туриб, биз бахтни ҳам идора қи­ла бошлаймиз. Бахт - йиллар, ойлар, ҳафталар ва ҳатто кунлар ортига ҳам бекитилмаган. Аммо уни ҳар бир лаҳ задан топишингиз мумкин.

СЕВГИ ТУГАЙДИМИ… ОИЛАДАГИ ЎТА МУҲИМ БОСҚИЧЛАР

Ҳурмати улуғ, қалби меҳрга лиммо-лим бўлган бек ва бекажонлар, сиз бахтлимисиз? Оилавий бахт ва хотиржамликка эришиш учун қандай мураккаб йўлларни босиб ўтгансиз? Ҳар бир жуфтлик оилавий муносабатларнинг маълум босқичлари: меҳр-муҳаббат туйғуси синови ва муносабатларда инқироз юзага келиши каби даврларни босиб ўтишади. Қани энди ҳар бир оила бахт тафтидан худди қуёш нурлари каби бирдек баҳраманд бўлолса… Икки ёш севишиб ёки ота-оналар ризолигига кўра турмуш қуришди, илоҳим бахт уларга ёр бўлсин!  Аммо… Вақт ўтиши билан ҳаммаси ўзгара бошлайди. Аслида ҳаммаси ўз қўлингизда! Бахтни йўққа чиқариш ҳам, оила ришталаридаги муҳаббат тилсимини асраб-авайлаш ҳам фақат сизга боғлиқ.

«СИЗ ЭНГ КУЧЛИ ИНСОНСИЗ, БЕГИМ!»

Хонадон бекаси умр йўлдошининг хизмат пиллапояси ва мавқеи борасида қандай муҳим ўринда турмоғи лозим? Умуман бу жабҳада ўрним бор деб ўйлаганмисиз ҳеч? Қайси амалий ҳаракатларингиз учун молия илҳом париси «лавозими»ни қўлга киритган бўлардингиз? Гарчи бу саволлар сизни қийнамаган бўлсада, ҳар бир аёл турмуш ўртоғининг омад ёки омадсизликка эришишида кўпинча инстинктив - Ҳайри ихтиёрий равишда нималарнидир айтади ва бажаради.

ОТА-ОНАЛАР УЧУН 60 СИР БОЛАМ, СЕНИ ЯХШИ КЎРАМАН!

Баъзи кексалардан «боламни яхши кийинтирдим, егани олдида бўлди, ҳеч кимдан кам бўлмади. Шунга қарамай болам нега бунақа бўлиб қолди? Қаерда хато қилдим?» қабилидаги гапларни эшитиб қоламиз. Сабаб борасида фикр ва муносабатлар турлича. Нима эксанг шуни ўрасан деганларидек, фарзандга етарлича меҳр бермасдан ундан оқибат талаб қилиш ўринсиздир. Сиз-чи, мунис бекажон? Фарзандингизга охирги марта қачон яхши кўришингизни сўзларда ёки уни бағрингизга босиб ифода этдингиз?

ЭЗМАЛИК СИНДРОМИ

Сиз умрингиз мобайнида эзма кишиларга дуч келганмисиз? Агар бундайлар учрамаган бўлса, дўппингизни осмонга отинг. Сабаби, вайсақилар шунчаки вақтингизни олади, холос. Уларнинг гап-сўзларида маъно-мазмун бўлмайди. Эзма кишиларга ўзларини тинглайдиган қулоқлар керак, вассалом. Дарҳол гапга тушиб, «нуқта» ҳа­қида тамомила унутиб юборишади, унутиб юборишади эмас, нуқта қў­йишни хоҳлашмайди. Вайсақилик миллат танламайди, бундайлар ҳам­ма халқларда бор. Машҳур руҳшунос Лиллиан Гласс эзма кишилар табиатини қойилмақом тарзда очиб берган...

“СЕН МЕНИНГ ҚОНИМНИ ҚАЙНАТИШ УЧУН ЖЎРТТАГА ШУНДАЙ ҚИЛЯПСАН!”

Бир-бирини танқид қилувчи эр-хотиннинг оилавий ҳаётига доир мисолни кўриб чиқайлик. Бу аёлларга тегишли гап.

АЁЛЛАРНИНГ БЕКЛАР ХУШЛАМАЙДИГАН ОДАТЛАРИ

Ҳурматли аёллар! Нима ёки қандай вазият бекларнинг жаҳлини чиқариши мумкин, деб ўйлайсиз? Ташқи кўринишингизга эътиборли бўлишга, мазали таомлар пишириш ва яна бир қанча ишларга улгуришга уринасиз-у,  биргина аҳамиятсиз туйилган кичик нарса умр йўлдошингиз кўз ўнгида барча уринишларингизни чипакка чиқариб қўйиши мумкин. Бугун айнан мана шу масалалар юзасидан эслатмаларни ҳавола этишни лозим топдик. Шундай қилиб, феъл-атворингиз кўзгусига боқиб, тегишли хулосалар чиқаришга ҳаракат қилиб кўринг.
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар