Ҳафта меҳмони

Зиёда Қобулова: «ШУ ПАЙТГАЧА УСИЗ ҚАНДАЙ ЯШАДИМ ЭКАН?»

Кейинги пайтда муштарийларимиздан Ўзбекис­тонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобулованинг ижоди ва шахсий ҳаётига оид кўплаб саволлар олдик. Бу қи­зиқишлар замирида эса фикр­лар хилма-хиллиги, эътирофу эътирозлар мавжуд. Табиатан самимий Зиёдага мухлисларни қизиқтирган саволларни бердик.  

Ҳосила Раҳимова: «ТЎЙ-ҲАШАМДАН ДУО ОЛМАЙ КЕТМАЙМАН!»

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова яқин кунларда «Элимдан айланай» номли янги дастурини ҳавола этиш тараддудида. Хабарингиз бўлса, яқиндагина хонанданинг қир-адирлар бағрида суратга олинган «Чўпонни ота дедим-а» қўшиғи клипи билан мухлисларга ҳавола этилди. Хонанданинг ўзи эса баҳорги юмушлар билан банд.  Ҳовлининг қоқ марказига ўрнатилган каттагина ўтовни саришталиги, кўкламда бўй чўзган гуллар парвариши бўладими, барчасига Ҳосила опанинг ўзи бош-қош.

Мирзабек Холмедов: «УМРИМ ИСБОТЛАШ, ТАЛАШИШ, БАҲСЛАШИШ БИЛАН ЎТАЯПТИ…»

Бу галги суҳбатдошимиз сўз устаси, қизиқчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов айтганидек, «танқид қилиш ҳамманинг ҳам қўлидан келади. Лекин ўша сиз танқид қилаётган одамнинг кўнглидагини, мақсадини билмайсиз-ку. Унинг ҳам виждонига қарши бормайдиган ҳақиқатлари, эзгу ниятлари бўлади». Ушбу суҳбатимизда Мирзабек аканинг кўнглидагиларни, ҳақиқатларини билишга уриндик.

Фотиҳ Насимов: «ҲЕЧ ҚАЧОН БАЧКАНА ФИЛЬМЛАРДА ЧИҚ¬МАЙМАН!»

Маҳоратли кинорежиссёр Ҳилол Насимовнинг замонамизнинг долзарб мавзуларини акс эттирувчи навбатдаги «Ажал жодуси» номли картинаси премьераси бўлиб ўтди. Унда бош ролларни Ҳилол Насимовнинг икки ўғли - «Тубанлик» фильми орқали ўз маҳоратини намоён этган ёш актёр Фотиҳ Насимов билан «Одноклассники. ру» фильмидаги бош қаҳ­рамон­лар­дан бири Шоҳруҳ  Насимовлар талқин қилишди. Ака-укаларни премьера билан табриклаган ҳол­да биз суҳбатга Фотиҳ Насимовни таклиф этдик. Бу ёш актёрнинг ижоди, интилишлари, ички дунёси, оиласидаги ўрни кабилар кино ихлосмандларини бефарқ қолдирмаса керак.

Шаҳло Темирова: «Яхшиям, сен борсан, дейди…»

Ҳар бир инсоннинг иккита дунёси бўлади. Бири севимли касби билан, иккинчиси шахсий ҳаёти билан боғлиқдир. Бугун «50/50» лойиҳаси орқали кейинги пайтда эътибору эътирофга сазовор бўлаётган актриса Шаҳло Темированинг мана шу икки оламига назар ташлаймиз.

Самандар Ҳамроқулов: «Қарз олиб ўзимни реклама қилмайман!»

Санъаткор бўлса, шун­дай бўлса... Маданиятли, гапга чечан, эътиборли, фикрлари теран, мушоҳадаси кенг. Хуллас, журналист у билан бўл­ган суҳ­батни қоғозга тушираётганда ортиқча қийналмайди, қайси сўзига сайқал берсам экан, деб ўйланмайди. Ўзбекистонда хизмат кўр­сатган артист Самандар Ҳамроқулов ана шундай санъаткор. Унинг ҳаёт, оила, ижод ва санъат ҳақидаги мулоҳазаларини тинглаб чарчамайсиз. Ўзингиз учун ижодкорнинг янги қирраларини кашф қи­ласиз... 

Шаҳзода Матжонова: «Ўтмишим, йўқотганларим ва хатоларимдан афсус чекмайман…»

Баъзида санъаткорлар жур­­­­­­налистларнинг саволларини тинглаб туриб, мажбуран ёки хоҳламай жавоб беради. Лекин бугун биз Шаҳзода Матжоновага «шунчаки» интервью беришига йўл қўймаймиз. Ўйлаймизки, суҳбатимиз давомида унинг қалбига йўл топа оламиз, нафақат актриса сифатида, балки инсонийлик жиҳатларини ҳам очиб беришга ҳаракат қиламиз.

Шодия: «Раъно ва Гулчеҳра билан севги учбурчагимиз бор…»

Эфирда намойиш этилаётган «Меҳмонхона» сериалини кўпчилик қизиқиб томоша қиляпти. Бугун биз унда бош роллардан бирини иж­ро этган актриса Шодия Абдуқодирова билан суҳбат уюштиришга аҳд қилдик ва сиз азиз газетхонларимизга ҳам илиндик. 

Мирза Азизов: «Санъатимиз покиза йўлда бўлиши керак»

Бу актёрнинг роллари томошабинни тўл­қинлантиради. У салбий ва ижобий роллари, саҳна ва экрандаги ижролари билан томошабиннинг меҳрини қозона олган. Аслида, унинг санъ­ат вакили сифатида айтадиганлари, кўн­гил кечинмалари, қалб оғриқлари бор. Бугун Ўзбекистон Республикаси халқ артис­ти Мирза Азизовнинг ана шу кечинмаларига қулоқ тутамиз.

Расулхон билан Наргиза оила қуришдими?

Бу икки суҳбатдошимиз «Опа-сингиллар» телесериали орқали севимли актёрларингизга айлангани сир эмас. Улар «Энг мос жуфт­лик» сифатида томошабиннинг эътиборига тушди. Яқинда бўлиб ўтган байрам тантаналаридан кейин уларга эътибор янада ортгани, одамлар орасидаги миш-мишлар суҳбатимизга  асос бўлди.
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар