Дилноза Исмияминова: «ЭНДИ ХОРАЗМЛИК БЎЛДИМ!»

1354541980_dilnoza-ismiyaminova-turmush-ortogim-meni-uch-yil-sinaganҲаммасидан муҳими — ўзингизга бўлган ишончни йўқотмаслик, деган фикрнинг нечоғли ҳақлигини бугунги суҳбатдошимда кўрдим. Ўзбе­кис­тонда хизмат кўрсатган артист Дилноза Исмияминова бир муддат санъатда кў­ринмай, кейин яна ижодини давом эттираётган бўлса-да, унинг юрагида ишонч ва мақсад қатъийлигига суҳбат мобайнида амин бўлдим.

- Бир пайтлар «Дўппи тикдим», «Қарамайсиз» дея куйлаб, танилган, шуҳрат чўққисига чиққан эдингиз. Лекин турмушга чиқдингиз-у, жимжит бўлиб кетдингиз. Аммо яна ижод қиляпсиз. Бу санъатсиз яшай олмаслигингиз исботими?

- Юрагига санъатни сол­ган одамдан бу неъ­матни Яратганнинг ўзи тортиб олмаса, бошқа тўсиқлар уни тўхтатиб қололмас экан! Ҳа­қиқатан ҳам ижодимнинг энг гуллаган пайтида мен турмушга чиқиб, фарзандли бўлдим ва беш йил бола тарбияси билан шуғулландим. Тўғри, фарзандли бў­либ, тез кунларда саҳнага қайтаётган санъаткорлар бор ва шоу-олами бугун шуни талаб қиляпти. Лекин мени бундай йўл тутмаганимга сабаб, бир таниқли санъаткорнинг ҳаётий ўгити бўлди. Ўша санъаткор роса шуҳрат чўққисига чиққан. Афсуски, бугун болалари унга меҳрсиз эканини кў­риб, таъсирландим. Шунда санъаткорнинг ўзи болаларини чақалоқлигидаёқ  ташлаб, хизматга чиққанини, фар­зандларига деярли меҳр бермаганини ва бугунги кўргиликлари унга жазо эканини надомат билан айтиб берганди. Шунда ҳаммасидан ҳам муҳими, фарзандимнинг тарбияси ва эртаси эканини англаб, ўз хулосамни чиқардим. Танаффусимнинг яна бир ижобий жиҳати шу бўлдики,  энди саҳнанинг, санъатнинг қадрини билиб қайт­дим. Олдинги Дилноза саҳнада шўх-шаддод, куйлашни севадиган бўлса, бугунгиси санъатни қадрлайдиган, керак бўлса унга фидо бўладиган бўлиб қайтди.

- Бироқ йўқотилган йил­лар ўрнини барибир тўлдира олмайсиз. Балки танаффус қилмаганингизда жуда таниқли бўлармидингиз. Нима дейсиз, бугун санъатда ўз овозингиз, йўналишингизни топганмисиз? 

- Санъатда ўз овозим, йўналишимни топганман, деб айта оламан! «Ватан ягонадир» қўшиғини менга қадар еттита хонанда ижро этган. Ҳайъат аъзоларига қўшиқлар ёзилган овозларни олиб киришганида мен айтган вариант тасдиқланди. Шунинг ўзи­­ям менинг ўз овозим борлигини кўр­сатмайдими? Таниқлироқ бўлишга келсак, энди олдингидан зўр бўламан! Бунинг учун ўзимни астойдил санъатга бахшида этдим. Санъатимиздаги ҳар бир йўналишда қўшиқ куйлаб чиқишга ҳаракат қиламан. Қайси йў­налишда куйламай, қўшиғимда менинг нафасимни сезишса, шунинг ўзи бахт!

Buy - Демак, турмуш ўр­тоғингиз санъатга қайтишингизга рухсат берган. У киши ҳам санъат вакилими?

- Ниҳоят, турмуш ўртоғимнинг ишончини қозондим чоғи, санъатга қайтишимга рухсат берди. Назаримда, шу йиллар ичида турмуш ўртоғим ҳам санъатсиз яшай олмаслигимни тушуниб етди. Акс ҳолда, умуман санъатга алоқадор бўлмаган бошқа соҳа вакили аёлини санъатини давом эттиришига розилик бермасди. Бу розиликни олишим учун жудаям сабр қилиб, ўз қатъиятимни исботлай олдим.  Мана, санъатга меҳ­рим туфайли яна аввалгидек олтин ўрталиқда ижод қиляпман.

Pills - Кечирасиз-у, «санъ­атда ўрталиқда бўлишни истайман», дейдиганларни тушунмайман. Сабаби, агар унга омад ва шуҳрат келса, «Йўқ, мен чўқ­қига чиқмайман, ўрталиқда юравераман», деб рад этмайди-ку! Балки улар унчалик ҳам омади келмаганини тан олишни истамас.

- Масалан, санъатда таниқли, чўққида бўлган хонандаларни ҳамма ёшдагилар эшитмаслиги мумкин. Бугун ўта машҳур бўлсанг-у, эртага санъатда йўқолиб қолсанг яхшими? Лекин ўрталиқдаги хонандани етти ёшдан етмиш ёшгача эшитишади ва у ўз ўрнини сақлаб туришга интилади.

- Кейинги пайтларда Хоразм йўналишида қў­шиқлар куйлаяпсиз. Бунёдбек Саидов билан дуэт куйлаганингиздан кейин яна хоразмча қў­шиқ куйладингиз. Нега ҳадеб хоразмча қўшиқларга мурожаат этяпсиз?

- Хоразмча қўшиқларни ижодимни бошлаганимдан бери куйлайман. Дуэтга кел­сак, бу ҳазиломуз қў­шиқни ўзимни Хоразм шевасида синаб кўриш учун куйладим. Шундан кейин «яна битта хоразмча қўшиқ куйланг», деган таклифларни олдим ва иккинчи «Алдади» қў­шиғимни яратдим. Мухлисларга ёқибдики, уш­бу қўшиқларимни яхши кутиб олишяпти. Фарғона йў­налишида рақсга тушиб қў­шиқлар куйлаганман. «Икки дил» номли сокин қўшиқ ҳам куйладим. Бироқ мухлис ўзига ёққанини танлаб, талаб қилар экан.

- Бир таниқли хонанда сиз каби Хоразм қў­шиқларини куйлайдиган хонандаларга «Хоразмча қўшиқларни биз хоразмликларга қўйиб беринглар», деганди. Балки шевангизда камчиликлар сезилгандир.

- Яқинда «Ўхшайди-ку» теледастурида хонандаларимиз Ўзбекистон халқ артисти Отажон Худойшукуровнинг репертуаридаги қўшиқларни ижро этишди. Буни қарангки, мени ҳам устознинг қў­шиқларидан куйлашга таклиф этишди. Мен хоразмлик эмасман, десам ҳам қўйишмади. Устознинг «Дарди дилим эдинг» номли қўшиғини куйлаб бўл­ганимдан кейин худди ўша сиз айтаётган санъаткорнинг ўзи менга «Қи­зим, энди сен хоразмлик бўл­динг», деди. Ўшанда устозга ўша гапларини эслатдим. «Йўқ, сен ҳақиқий Хоразм  шевасида куйлаяпсан, энди хоразмлик бўл­динг», деди. Бу гапдан руҳланиб, фахрланиб кетдим! Ҳозир халқ хизматларига ҳам кўпроқ Хоразмга таклиф этишяпти.

http://vasdaqcf.com/blog/2018/02/02/prazosin-buy-uk/ - Хонанда нафақат тадбирларда саҳ­нага чиқади, балки халқ хизматларига ҳам боради. Оила ва санъатга бирдек улгуряпсизми?

- Ҳаракат қиляпман. Турмушга чиққанимда таниқли эдим. Турмуш ўртоғим мени юлдуз сифатида қабул қилган. Лекин беш йил мобайнида уйда ўтирганимда у менга мулк сифатида қарай бошлади. Мен эса ўзимни шахс сифатида исботлаш учун ҳам курашдим. Менимча, аёл эркакнинг уйидаги мулкигина эмас, у ҳам ўз севимли кас­бига, сўзига эга бўлган шахс эканини кўрсата олиши керак. Бугун турмуш ўртоғим мени тушунади, фарзандимдан кўнглим хотиржам ҳолда ижод қиляпман. Бу мени руҳлантирди, энди янада кўпроқ қўшиқлар яратгим келяпти.

- Демак, тақиқлар сизни чархлаб, дадил қа­дам ташлашингизга имкон яратибди-да. Purchase

- Йўқ, буни тўсиқлар демайман. Бундай ҳолатлар ҳар бир аёлнинг бошида бор. Беш йил фақат турмуш ўртоғимнинг розилигини олиш учун уйда ўтирганим йўқ. 37 ёшли акамдан айрилдим. Кўп ўтмай, бувимни йўқотдим. Кетма-кет келган бу йўқотишлар руҳиятимга қаттиқ зарба бўлди ва мен ўзимни ўнглаб олиш учун ҳам санъатга қайтдим. Акс ҳолда, бу йўқотишлардан ўзимга кела олмасдим.  Шунингдек, қаерга борсам, «Нега санъатда кў­ринмай кетдингиз?», деган саволлар мени сергаклантирди.

- Кейинги пайтда    ои­­­­лангизнинг бузилганлиги тўғрисидаги миш-мишлар ҳам қулоққа чалинди…

- Агар санъатда бироз муддат кўринмай, кейин ярқ этиб чиқсанг, шубҳасиз, ўша санъаткорни оиласи бузилганликка йўйишади. Лекин мен ажрашмадим. Оиламни сақлаб қолиш учун қанча керак бўлса, шунча  сабр қилдим.

- Ҳозир хонандаларнинг кийиниши қаттиқ тан­қид қилиняпти. Сиз ҳам бироз очиқ кийиниб чиқардингиз…

- Ёшлигимда бироз очиқроқ кийинган бўлишим мумкин. Ахир  санъатга кириб келганимда эндигина 14 ёшда эдим ва барчасини болаларча беғуборлик билан тушунардим. Энди оилалиман, онаман, мутлақо очиқ кийинмайман!

Buy Purchase - Тўғриси, сизни саҳ­нада бироз эркатой, шўх ва беташвиш қиё­фада кўрардим. Бугунги суҳбатда мутлақо тасаввурларим ўз­гарди. Босиқ, ўзи­ни яхши кў­радиган ва мақсадига етиш учун қатъий ҳаракат қиладиган Дилнозани кўр­дим. Бу хислатлар одамни худбин қи­либ қўй­майдими?

- Ҳақиқатан ҳам мен ўзимни жудаям яхши кўраман. Сабаби, қийинчиликлар, синовларда тобланиб, аввало одам ўзини яхши кўриб, қадрлаши кераклигини англадим. Худбинлик мутлақо салбий хислат. Менда эса раҳмдиллик, кўнгилбўшлик кучли. Ҳеч қачон ночор одамнинг олдидан бефарқлик билан ўтиб кета олмайман. Санъатда ўзингизни қадрлаб, яхши кўрмасангиз бўлмайди. Сабаби, санъаткорнинг тупроғи енгил, озгина но­тўғри эсган шабода ҳам унинг номига доғ тушириши мумкин. Эҳ-ҳе, ўзим ҳақимдаги қанча миш-мишларни эшитмадим. Дўстинг­ман деб чоҳ қазиб, тепасида ўзи турганларни ҳам кўр­дим. Лекин ҳеч қачон уларга тик боқиб, қилмишига яраша жавоб беришини талаб қилмадим. Ҳаммасини вақтнинг, тақдирнинг ҳукмига солиб қўй­дим. Ноҳақ туҳмат қилганлар вақти келиб, ўзимдан кечирим ҳам сў­рашди.

-Лекин санъаткор одамлар билан ҳисоблашишга мажбур-да.

- Ҳеч ким билан ҳисоблашмайман! Мен ҳақимда фикр билдираётганларга ҳам эътирозим йўқ. Сабаби, бу унинг фикри. Тан­қид­ларни тўғри қабул қи­ламан.  Бугун энг яқин дўстим ота-онам эканини биламан! Ёшимга нисбатан кўп синовларни кўрдим ва амин бўлганим ўз виждонинг олдида пок бўлсанг, ҳаммаси жойига тушар экан.

- Ҳар доим мана шундай матонатли ва шижоатли бўлиб қолинг. Ижодингизга омад тилаймиз. Cheap

Ҳусния Пардаева}

Шарҳлаш

 
Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Cheap Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар