Ҳосила Раҳимова: «ТЎЙ-ҲАШАМДАН ДУО ОЛМАЙ КЕТМАЙМАН!»

облЎзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова яқин кунларда «Элимдан айланай» номли янги дастурини ҳавола этиш тараддудида. Хабарингиз бўлса, яқиндагина хонанданинг қир-адирлар бағрида суратга олинган «Чўпонни ота дедим-а» қўшиғи клипи билан мухлисларга ҳавола этилди. Хонанданинг ўзи эса баҳорги юмушлар билан бандҲовлининг қоқ марказига ўрнатилган каттагина ўтовни саришталиги, кўкламда бўй чўзган гуллар парвариши бўладими, барчасига Ҳосила опанинг ўзи бош-қош.

Блиц-маълумотлар

- Пойтахтимиздаги маҳаллалардан бирида истиқомат қилади. Қўшниларидан бири эса Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков.

- Кенжа фарзанди Муҳаммад Ризо биринчи синф­да таҳсил олмоқда.

- Уйи доимо одам билан тўла бўлади, «бутун Сурхондарё кўчиб борган» дейсиз.

- Ўтовини шов-шув учун эмас, айнан кўнгил хотиржамлиги учун қурдирган.

- Икки йилда бир концерт бериши анъанага айланган.

- Кўп янгиликларини баҳор ойларига мўлжаллайди, хусусан яккахон концертини ҳам.

- Ишонувчанлиги ор­қасидан кўп панд ейди.

- Концертингиздан ҳар галгидай фольклор қўшиқлар, ранго- ранг миллий рақслар, фақат Ҳосила Раҳимовага хос ўзгача шижоат, мардлик, жўш­қинликни кут­япмиз. Булардан таш­қари, бу йил яна нималар билан мухлисларни ҳайрон қолдириш ниятидасиз?

- Фольклор қў­шиқлардан ташқари, дастуримизнинг биринчи блокида миллий эстрадамизга мос хоразмча, бухороча тароналар, учинчи блокда эса чет эл санъатидан ўрин олган хорижий йўналишдаги ижод маҳсуллари, замонавий чиқишлар ҳам бўлади. Ажойиб янгиликлар ҳозирлаб қўйганмиз.

- Санъатимизнинг Наврўзойи деганда, Ҳосила Раҳимова кўз олдимизга келади. Ян­ги клипингизни ҳам баҳорий кайфиятда, ям-яшил ўт-ўланлар бағрида олгансиз. Бу манзаралар ўзингизга неларни эсга солади?

- Болалигимни. Чоп­қиллаб ўйнаб юрган беғубор дамларим, қишлоғимизни қўмсайман, тоғ-адирларга чиқиб кетгим келади. Баҳор ойида туғилганим сабаблими,   бу фаслни ўзгача яхши кўраман. Уйғониш, яшариш палласи ижодкорга ил­ҳом бағишлайди.

- Тошкент вилоятида бў­либ ўтган тўйлардан бирида олдингизга маст одам келиб, шил­қимлик қилгани-ю, сиз тўйхонадан  чиқиб кетганингиз ҳақи­даги видео тарқалиб кетди. Буни кимдир менсимасликка йўйди, баъзилар ўша пайтдаги қарорингизни маъ­қул­лашди. Ўзингиз бу ҳақ­да ни­ма дейсиз?

- Биласизми, тўйларда турли: маданиятли-ю маданиятсиз одамлар бўлади. Мен имкон қадар салбий иллатли инсонлар бор даврадан қочишга ҳа­­­­­­ракат қиламан. Сиз айт­ган видеога келсак, ўша пайтда барча қўшиқларимни куйлаб бўлган эдим.  Бундай вазиятларда санъаткор мухлис билан ўзининг ўртасидаги чегарани ушлаб, секингина кетгани энг маъқулидир. Бир камчилигим бор, ҳаммани ўзимдек қа­бул қилиб, одамларни ажрата олмайман. «Мухлисингизман» деган одамларнинг, мени яхши кўр­ганларнинг ичига кириб кетавераман. Ваҳоланки, ўша тўйхонада бош­қа санъаткорлар ҳам панд ейишган экан, мен эса сўраб-суриштирмаганман.

- Интернет фойдаланувчиси фикрига кў­зим тушиб қолди, Ҳо­сила Раҳимова тўй­лардан бирида кимгадир тарсаки туширган эмиш…

- Йўқ, ундай воқеа бўл­маган, бу нотўғри маълумот. Одамлар ҳар хил, биров ғаламислик ниятини кўзлашади, кимдир атайлаб, санъаткорнинг обрўсига путур етказиш ниятида ёлғон ёзади, уларга эътибор беравермайман. Юқорида айтдим-ку, кўнгилсизлик рўй бермасидан аввал, шу жойдан кета қоламан. Мен тўйга бордимми, у ер­даги момоларимиз, ёши катта оналаримизни ўзимга жуда яқин кўриб, самимий гаплашиб кетавераман. Балки ана шу яқинлигим кимларгадир жанжалли вазиятлар бў­либ туюлиб, бўрттириб юборишгандир.

- Куёвингиз Баҳриддин Зуҳриддинов билан дуэтингизда қайнона сифатида «Сурхон    дарёга куёв бўлишни истасанг, аввалига ўтин ёриб кўр, синовларимдан ўт», дегансиз. Ҳаётда ҳам қизингизни Баҳриддинга беришдан аввал синаб-имтиҳон қилиб кўрдингизми?

- Ўзбекчиликда сўраб-суриштириш деган анъаналар бор, ҳаммасини инобатга олганмиз, албатта. Куёвимни ҳам инсон, ҳам санъаткор сифатида ҳурмат қиламан. Қудаларим ҳам зиёли инсонлар, қи­зимни ўз қизларидек қабул қи­лишди.

- Аваз Охуннинг «Бос-бос қамчи бос, Ҳосила ўзингни бос», деган ҳа­зиллари кўнг­лин­гиз­га тегмадими, хафа бўл­мадингизми?

- Йўқ, қизиқчилик санъатини тўғри тушунаман. Сўз усталаримиз кўпчилик хонандалар ижодини кулгига олишади, бу янгилик эмас. Илк бора Аваз Охун концертлардан бирида шу ҳажвиясини айтиб, менга навбат берганда, роса ғалати бўлиб уялиб кетгандим.

- «Инстаграм» тармоғидаги шахсий саҳифангизда ўта ёшларбоп «йиртиқ» шимлардаги суратларингизни кўриб, рости, саҳнада миллий фольклор анъаналаримизни тарғиб қилаётган санъаткорга бироз ярашмабди, деган фикр ўтди хаёлимдан…

- Сиз менинг саҳнадаги образимга кўпроқ ўр­ганган экансиз, балки шунинг учун бу услубда ки­йинганимни сингдиролмагандирсиз. Фольклор йўналишдаги либосларимдан ташқари, бисотимда Кавалли, Долче Габбана ва бошқа жаҳон тан олган замонавий модельерлар брэндларига тегишли кийимларим ҳам бор. Ва­зиятга қарайман, керакли жойга миллий либос кияман, спорт машғулотларига қулай кийимларни танлайман. Кундалик ҳаётда бўладими ёки саҳна либосларимми, барчасида ўз дидимга суянаман.

- Бир пайтлар косметологик пластик амалиётга мурожаат қилганингизга ҳеч ачинганмисиз? Агар яна талаб қи­лин­са, ўшандай муолажани такрорлашингиз мумкинми?

- Агар талаб қилинса, вазият тақозо этса, мурожаат қилишим мумкин. Бу замон талабига айланди. Биз бир ойда бир вақт топиб косметологга борсак, ҳар ҳафта салонга борадиган уй бекалари бор. Қайсидир маш­ҳурнинг ботокс қилдиргани, уларнинг олдида ип эшолмай қолади, ҳатто.

- Кучли аёлсиз, лекин энг кучлилар ҳам баъзида кўз ёш тўкиб туришади. Сиз қачон йиғлайсиз? Нимадан таъсирланиб?

- Йиғлаш ҳар инсонга хос хислат. Болангиз касал бўлса, сиқилиб қоласиз. Бу каби ҳолатлар кўп. Йиғлаб тураман.

- Ҳар дам соғинадиган инсонингиз шубҳасиз отангиз. Бугун бир дақиқага дийдорлашиш имконияти туғилса, ни­ма дердингиз? Келинг, бир орзу қилайлик…

- Сиз керак бўляпсиз, ўр­нингиз билиняпти, деган бўлардим. Мана, бугун онажоним мен билан биргалар, шунга шукр қиламан. Ота ўтгандан кейин инсон онага суяниб қоларкан. Қаерга кетсангиз, аввал волидангизни бир кў­риб, дуосини олиб кейин кетаркансиз. Оналаримиз омон бўлсин. Барча юртдошларимизни баҳор айёми билан қутлаб қоламан. Ҳаммага севиб севилиб яшаш насиб этсин!

Нодира Ҳайдарова суҳбатлашди

Шарҳлаш

 
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар