Ҳуқуқ олами

Риэлторнинг хизмат ҳақи қанча?

Кўчмас мулк бозори жуда чаққон. Кимдир уйини сотади, кимдир уй харид қилади. Яна бошқаси эса ижарага уй излайди. Шундай дақиқаларда биз одатда маклерларга  мурожаат қиламиз. Лекин кўпчилик  сизга маклерга эмас, қонуний тарзда ишлаётган риэлторларга мурожаат этишингизни маслаҳат беришади. Хўш, уларнинг қайси бирига ишонган маъқул?  Мавзуга ойдинлик киритиш мақсадида «ToshQurilishPlus» риэлторлик компанияси консультанти Артур Абаевга мурожаат этдик.  

«Ҳужжатларим архивдан топилмади, ким жавобгар?»

Сиз нафақага чиқмоқчисиз. Архивга борсангиз сизга жуда зарур бўлган ҳужжатларингиз топилмади. Ёки пенсияга чиқаётганингизда архивдагилар негадир ишингизни ортга суришаяпти. «Архив ҳужжатларини олиш пулликми ёки бепулмикан?» деб ўйланиб қолдингиз. Сизлардан шу мавзуда келган саволлар билан Ўзбекистон Республикаси Мар­­­­­казий давлат архиви мутахассисларига мурожаат қилдик.

«Тез тиббий ёрдам» хизмати неча дақиқада етиб келиши керак?

Кутилмаганда бирор жойимиз қаттиқ оғриганда, нима қи­лишни билмай қоламиз. Хаёлимизга эса биринчи бўлиб, «Тез тиббий ёрдам» хизматини чақириш фикри келади. Яхшиямки, шу хизмат бор. Улар ҳаттоки касалликнинг бошланғич даври ҳақида огоҳлантириб кетишади ҳам. Бугун «Тез тиббий ёрдам» хизматига доир баъзи саволларга Тошкент шаҳридаги «Тез тиббий ёр­дам» станцияси бош шифокори Саид Аъзамхўжаевдан жавоб оламиз.  

Таълим кредетини қандай олиш мумкин?

Фарзандлари тўлов-контракт асосида олий ўқув юртига кирган айрим ота-оналар таълим кредити олиш ҳаракатига тушиб қолишади. Чунки тўлов-контракт асосида бериладиган мазкур шартнома талабалар учун  қулай ва самарали. Бунинг учун қандай ҳужжатлар зарур бўлади? Таълим кредитини олганларга қандай имтиёзлар бор?

Бола парвариши бўйича нафақа олмоқчимисиз?

Аёл кичик боласини парвариш қилганда, оиласида унга ҳамма баҳоли қудрат ёрдам беради. Қўни-қўшни, маҳалла-кўй ҳам қў­лида чақалоғи бор онага ўзгача ҳурмат билан муносабатда бўлади, унинг оғирини енгил қилишга ҳаракат қилади. Мамлакатимизда ҳам уйда ўтирадиган ишламайдиган аёллар учун боласи икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа жорий қилинган.

Нега тунги соат 12:00.дан кейин чироқ ўчади?

Биз газетамизнинг ўтган сонларида плас­тикли электрон ҳисоблагичлар ҳақида  савол-жавоблар берган эдик. Мазкур саҳифа эълон қилинганидан кейин сизлардан кўплаб қўнғироқлар бўлди, бўлаяпти. Саволларингизга «Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси мутахассислари жавоб беришади.

Болалар пули кимларга сўзсиз тайинланади?

Муштарийларимиздан келаётган мурожаатлар орасида икки ёшгача болалар нафақа пулининг қай тартибда тўланиши ҳақидаги саволлар талайгина. Республикамизнинг айрим туман  ва қишлоқларидан жойларда икки ёшгача нафақа пулини тўлашда  тўсиқларга дуч келинаётган ҳолатлар ҳақида қўнғироқлар бўлди. Хўш, икки ёшгача болалар пулини ҳар бир она ҳам олиш ҳуқуқига эгами? Агар сиз қонуний жиҳатдан ҳақ бўлсангиз-у, лекин  сизнинг талабларингиз инобатга олинмаётган тақдирда кимга мурожаат қилишингиз мумкин? Саволларингизга ҳу­қуқшунос Гўзалхон Аҳмедова жавоб беради.

Кредитга уй олмоқчимисиз? Нархлар ва имтиёзлар билан танишинг!

2014 йилнинг 1 ноябрига қадар «Қиш­лоққурилишбанк» томонидан ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 56 086,7 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Шундан 45 815,4 млн. сўми ипотека кредитлари, 3 596,1 млн. сўми истеъмол кредитлари ва 6 675,2 млн. сўми ёш оилаларни шахсий бизнеси ва оилавий тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган микрокредитлар ташкил қилади. Уй-жой учун кредит олиш масаласида Республика АТБ «Қиш­лоққурилишбанк» матбуот хизмати мутахассисларига мурожаат этдик.

АГАР ГАРОВДАГИ НАРСА ЙЎҚОЛСА ЁКИ ЎFИРЛАНСА…

Гаров тушунчаси шахс­ларда улар бир-бирларидан пул ва бошқа қимматликларни қарзга ола бошлаган даврлардаёқ пайдо бўлган. Гаров мажбуриятлар ижросини таъминлаш воситаларидан бири ҳи­собланади. Унинг ижро механизми эса қарздор мажбуриятини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда унга бирор-бир нарсани қарз сифатида берган шахсга бундан энг кам миқдорда моддий зиён кўриш ва ҳатто баъзан фойда кўриш имконини ҳам берган. Шу мавзу юзасидан Тошкент  шаҳар  Мирзо Улуғбек тумани 8-давлат нотариал идораси  нотариуси Моҳира Содиқовага  мурожаат этдик.

“ХОРИЖГА ИШЛАГАНИ КЕТЯПМАН” Ёхуд одам савдосига қандай йўлиқдингиз?

Инсон нима учун меҳнат қилади? Моддий фаровон турмуш учун. Меҳнат- тўкин ҳаётга эришиш йўлида энг қулай восита. Умуман олганда бу борада элдан ошириб бир нима дейиш мушкул: “Меҳнатдан келса бойлик- турмуш бўлар чиройлик”. Бу гапларни инкор этиб бўлмайдию, аммо меҳнат қилиб роҳатини кўрмасанг, меҳнатинг эвазига ҳурмат-эътибор эмас, балки, қадр-қийматинг топталса, оёқ ости бўлсанг одамга жуда алам қилади. Агар меҳнатнинг машаққати, заҳматини сен чексангу, роҳатидан бошқалар баҳраманд бўлса-ку, энди бунисига чидаб бўлмайди.
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар