Талабларга биноан

Қайтадан Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун…

Савол: - Бир танишим чет эл фуқаролигини олган эди. У яна Ўзбекистонга қайтиб, шу ернинг фуқаролигини олиши мумкинми?  Жавоб: «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига кўра, илгари Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган шахс ўз илтимосномасига биноан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тикланиши мумкин. «Ўзбекистон Республикасининг фу­­­қаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қайта тиклаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза берилади.

Хусусий нотариуслар фаолияти тугатилганидан сўнг…

Саволларингизга Тошкент шаҳар, Яккасарой туман 1-нотариал идораси катта нотариуси Гўзалхон Аҳмедова жавоб беради.

ИСТЕЪМОЛ КРЕДИТИ: машина олишдан тўй-ҳашамларни ўтказишгача…

Истеъмол кредити – жисмоний шахс­га унинг истеъмол эҳтиёжларини қондириш мақсадида товарлар, ишлар, хизматлар сотиб олиш учун берилувчи кредитдир. Ушбу турдаги кредитлар фуқароларнинг қандайдир харидни етарли суммани жамламасдан туриб амалга ошириш имконини беради. Истеъмол кредити олиш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича батафсил маълумот олиш учун «Ипотека» АТИБ «Ипотека ва истеъмол кредитлари бошқармаси» бош мутахассиси Азамат Музаффаровга мурожаат қилдик.

КИМ ҚАНДАЙ ПЕНСИЯ ОЛАДИ?

Ушбу сонда пенсия тайинланиши, тўланиши, тўхтатиб қўйилиши кабилар хусусида маълумотга эга бўлиш мақсадида республика  бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Юнус­обод туман бўлими раҳбари Дилфуза ўафуровадан газетхонларни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

«КОЛЛЕЖНИ ТУГАТДИМ, ҚАЕРГА ИШГА БОРАЙ?»

Биринчи марта иш қидираётган, касби, мутахассислиги бўлмаган шахслар учун қандай иш мақбул, деб ҳисобланади?  Моддий ёрдам беришга уларга қандай кафолатлар бор? Ишсизлик нафақаси кимларга  берилади? Ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ва муддатлари қандай белгиланади? Бугунги саҳифамизда шу каби саволларингизга жавоб оласиз. - Мен касб-ҳунар  коллежини тугатганман. Лекин соҳам бўйича иш топа олмаяпман. Қаерга мурожаат қилишим керак? Менга бир-икки марта иш топилди. Аммо булар доимий яшаш жойимдан анча узоқда. Менга маъқул келмаяпти.

ПЛАСТИК КАРТОЧКА БЎЙИЧА ТЎЛОВ ЮҚОРИРОҚ БЎЛАДИМИ?

Бугун бозорларимизда ҳи­соб-китобларнинг терминал тизими шаклланаяпти, «электрон ҳамёнлар» ёрдамида товар ва хизматларга ҳақ тў­лаш амалиёти такомиллашаяпти. Ҳозирда ушбу жараён бораркан, истеъмолчиларда пластик карточкадан фойдаланиш хусусида саволлар юзага келмоқда. Саволлардан кўриниб турибдики, бу борада туғилаётган муаммолар та­­­лайгина. Биз республика «Ипотека» банки мутахассисларига  мурожаат этдик.

ИШ ҲАҚИ ОШСА, «ДЕКРЕТ ПУЛИ» ҲАМ ОШАДИМИ?

Сизлардан келаётган ҳуқу­қий мавзудаги саволларда ҳо­миладорлик ва туғиш бўйича на­­­фақа (декрет пули) ҳақида маълумот беришимизни сўрагансиз. Талаб ва истакларингизни ҳисобга олиб, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳақида батафсил маълумот беришга ҳаракат қилдик. Саволларга тажрибали ҳуқуқшунос Гулчеҳра Пўлатова жавоб берди.

ЕР УЧАСТКАСИ ҚАЧОН ОЛИБ ҚЎЙИЛАДИ?

Инсон зоти борки, ўзига  уй-жой сотиб олади ёки ер олиб, уй-жой қуради. Фуқаро ер сотиб олганида унинг мулкка бўлган ҳуқуқлари қандай ҳимояланган? Мулк эгаси қандай ҳуқуқларга эга бўла олади? Қай ҳолатларда мулкка бўлган эгалик бекор қилиниши мумкин? Саволларингизга  Республика ички ишлар Академияси ўқитувчиси Фарҳод Примов жавоб беради.

«ПУЛЛАРИНГИЗНИ ОМОНАТ КАССАДА САҚЛАНГ!»

Сиз ортиқча маблағингизни уйда сақлай оласизми? Ортиқча маблағ йиғиб, нимадир харид қилмоқчисиз-у, пул жуда зарур бўлиб қолганида тўплаб қўйган маблағингиздан ишлатиб юборишингиз мумкин. Рўз­ғордан «зиқна»лик билан орттириб, пул йиғиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Шунинг учун пулларингизни омонат жамғармасига қўй­ганингиз яхши эмасмикан? Бугун сизга омонатга пул қўйиш тартиб-қоидалари ҳа­қида маълумот бериб ўтсак-да, қолганини ўзингиз ўй­лаб кўр­сангиз. Бизга бу масалада  пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «Ипотека Банк» Меҳнат филиалининг мини-банк ва жамғарма кассалар бўлими бошлиғи  Умар Муроджонович Зиёев ёрдам беради.

ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ДОИМИЙ ПРОПИСКАДАН ЎТИШ МУМКИНМИ?

Тошкент шаҳрида доимий пропискадан ўтишнинг янги талаблари қандай? Шаҳарга меҳмон бўлиб келиб, қариндошиникида ёки ижара уйда яшаётган фуқаро вақтинчалик пропискадан ўтиши шартми? Шу каби кўплаб саволларингизга малакали ҳуқуқшунос, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ўқитувчиси Фар­ҳод Примов жавоб беради
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар