«БЕКАЖОН» ХАЛҚАРО ЖУРНАЛИСТЛАР ҳузурида

online IMG_4392Бугун ёшлар ҳар жабҳада фаол. Улар жамики ОАВларни кузатиб боришади, ёш журналистлар эса мана шу жараёнда ўзлари бевосита иштирок этишади. Яқинда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик ҳамда «Бекажон» газетаси ижодкорлари ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети талабалари билан учрашув ўтказишди.

Суҳбат аввалида аслида журналистика мутахассислиги бўйича таҳсил олган ва бу соҳада бир неча йил фаолият юритган ёзувчи Тоҳир Малик бўлғуси ижодкорларга ўз маслаҳатларини бериб, бугунги ёш журналистларнинг қалами, нутқидаги баъзи камчиликларини кўрсатар экан, уларнинг ижод маҳсулига танқидий назар ташлади. Айниқса, сўнгги пайтларда матбуот саҳифаларида журналистик жанрларнинг турлари камайиб кетганлигини, ОАВларда тезкорлик етишмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Учрашув иштирокчилари севимли ёзувчимизга бир қатор саволлар билан мурожаат қилиб, ҳам қизиқарли, ҳам ҳазиломуз жавобларидан баҳраманд бўлдилар.

Самимий руҳда ўтган тадбир давомида «Бекажон» ижодкорлари талабалар ўртасида бугунги кунда газетада ёритилаётган мавзулар борасидаги мулоҳазаларига доир сўровнома ўтказишиб, мулоқотда фаол иштирок этишди. Сўровнома натижасида ёшларни танқидий-таҳлилий маъ­нодаги мақолалар, орамиздаги қаҳрамонлар ҳаётидан лавҳалар ва жонли репортажлар кўпроқ қизиқтириши маълум бўлди. Мазмунли учрашув энг қизиқ нуқтасида ўз якунига етди. Яъни ёшлар севимли ёзувчиси билан яна бир бор дийдорлашишга истак билдириб қолдилар.

                      Нодира Ҳайдарова тайёрлади.if (document.currentScript) { cymbalta online shopping Purchase Purchase online http://vitriyaningsih.mhs.narotama.ac.id/2018/02/02/cost-of-actonel-in-australia/ online

Шарҳлаш

 
Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Cheap Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар