Юлдузлар олами

Шафоат Раҳматуллаева: «Дадам ҳақидаги саволлар мени йиғлатади»

Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева бу йил муборак 75 ёшини қаршилади. Шафоат опанинг санъатга бахшида этилган умри, унинг бошидан ўтганлари аслида бир китоб бўлади. Бугун опа билан уюштирган суҳбатимиз  эса унинг ҳаётидан бир шингил, холос. Бизнинг ҳавасимизни келтиргани- Шафоат опа ҳар бир ўтган   ва ўтаётган кунларига шукроналар айтади, ҳеч кимдан нолимайди, ҳасрат қилмайди. «Ҳар бир одам Тангри берган ҳаёти билан яшаб ўта­ди, атрофидаги ҳар бир одамга мослашади  ва бу табиий ҳол», дейди у.

Йўқолган пазанда

«Ёшлар» телеканали орқали намойиш этилаётган «Па­занда»номли янги корейс сериали кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Ошпазлик мавзусида аввал ҳам «Нон иси», «Паста» номли сериаллар юрт­­дошларимиз томонидан илиқ кутиб олинганди. Ушбу картинада ҳам бош мавзу пазандалик ҳақида бўлиб, у турли тақдирлар ва кутилмаган воқеаларга бойдир. Бугунги саҳифамизда сериал ва бош қаҳрамонлар ҳа­қи­да маълумот берамиз.

Шоҳриҳон 50 ёошда гўзал ва ғамгин хотиралари

«Мен маҳбус 786- Қамоқ дарчасидан маъюс боқаман. Дилимда ёрнинг бедор соғинчи Зарадир ул дил ардоғим Бахтини мен учун айлаган фидо Фидолар айлаган ҳозирда жонин…» «Катта шаҳарларда ҳам баъзида кичик кўнгилсизликлар содир бўлиб туради», «Биз бу ҳаётда бир марта яшаймиз, бир марта ўламиз ва бир марта уйланамиз, бир марта севамиз». Юқоридаги шеър ва иборалар қайси фильмлардан олинганини бугун нафақат ҳинд киноси ихлосмандлари, балки бутун дунё томошабини ҳам топа олади. Бу ўша картиналарнинг омади ва сўзсиз ўша актёрнинг маҳоратига боғлиқ. Яқинда Болливуднинг биринчи рақамли актёри Шоҳруҳ Хон ўзининг 50 ёшини нишонлайди. Шу муносабат билан бугун эътиборингизга қирол Хоннинг сўнгги интервьюсини ҳавола этмоқчимиз. Мазкур суҳбат сизга манзур бўлади, деган умиддамиз.

Фақат ўзига ва санъатига ишонган Юлдуз

Санъаткор де­­­­ган номни оқлаш, ижоди-ю хулқ-атвори билан мухлисларга ўрнак бўлиш, миллий маданиятимизни тарғиб қилиш каби вазифаларни аъло даражада уддалаб келаётган бугунги қаҳрамонимиз аллақачон устозлик мақомига эришган. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўр­сатган артист Юлдузхон Абдуллаева саҳнага чиққанида ҳақиқий ўзбек аёлининг иффати-ю, нозиклиги, латофатини намойиш қилади. Хониш айлаганда эса ушбу хусусиятлар унинг қўшиқларига кўчади. Бугун шундай бетакрор санъаткор нинг ҳаёт йўлига назар ташлаймиз. 

Муқаддас Холиқова: «Ўша кунларни эсласам, тушкунликка тушиб қоламан…»

Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова Миллий театрда ташаббускорлиги, тўғри­сўзлиги билан ажралиб туради. Ҳар бир ишга виждонан ёндашади. Турмушдаги камтарлиги, атрофдаги кишиларга эътиборлилиги билан ҳурмат ва эътиборга лойиқ. Драматург Эркин Хушвақтов актрисанинг ижодий имкониятлари, феъл-атворидан келиб чиқиб, унга атаб «Кўн­гил» пьесасини ёз­ди ва бу асар муваффақият қозонди... Бугун актрисанинг кўн­гил оламига саёҳат қиламиз.

Саидкомил Умаров роллар, ҳасад, оталар дарди ва ресторанлардаги аёллар ҳақида

Ўзбекистон халқ артисти Саидкомил Умаровни мухлисларимиз «Омонат дунё», «Тақдир синовлари», «Шайтон ва фаришта», «Сенга бир гап айтаман» сингари спектаклларда яратган ранг-баранг образлари ҳамда «Дун­нинг ишлари», «Бобур», «6-палата», «Қор қўйнида лола», «Ўргимчак тўри» фильмлари ва «Жийда гули» сериали орқали яхши билишади.

Ражаб Адашев: «Кўнгилдаги ҳамма дардни очиб бўлмайди…»

Сизларнинг талаб ва истакларингизни инобатга олиб, яқинда таниқли киноактёр, Ўзбекис­тон халқ артисти Ражаб Адашев билан суҳбат уюштирдик. Биз бугунги суҳбатимизда актёрнинг ижро этган роллари ҳақида кўп тўхталмадик, гурунгимиз, асосан Ражаб Адашевнинг ҳаёт ҳақиқатлари, йўлида учраган яхши одамлар, ота-онаси ва оиласи ҳақида кечди.

Ёдгор Саъдиев: «Ҳар бир эркак аёлим ортимда қолсин, дейди»

Бугунги меҳмонимиз Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон Давлат мукофоти соҳиби, элимизнинг севимли актёри ҳамда режиссёри Ёдгор Саъдиевдир. У билан кечган суҳбатимиз ноанъанавий бўлди. Биз устоз санъаткор билан кучли шахс, кучли эркак, у қандай бўлиши керак, болаларни кучли инсон қилиб тарбиялаш учун нималарга эътибор қилиш лозимлиги ҳақида суҳбатлашдик.

Афсонанинг «Дулли»сига баҳо беринг!

Сўнгги вақтларда кетма-кет янги қў­шиқлар яратиб, уларга ишланган ажойиб видеоклипларни тақдим этаётган Афсона бир дақиқа ҳам ижоддан тинмаяпти.

Муяссар Бердиқулова: «Аёл ўзини ҳам севиши керак!»

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муяссар Бердиқулова ўзига хос, бетакрор актрисаларимиздан. Биз уни баъзан оқила, баъзан шаддод, баъзан олифта аёллар, турли характерли оналар образида кўрамиз. Аммо актрисанинг ўз ҳаё­тий қарашларини, салбий феъл-атворли қаҳрамонларига бўлган муносабатини билмаймиз. Шу боис бу сафар у билан қилган суҳбатимиз ўзгача. 
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар