Анушка Шарма: «РАНБИР ДЎСТИМ, СЕВГИЛИМ ЭМАС!»

001Анушка Шарма илк роли биланоқ томошабинлар эътиборига туш­ди. «Тангри яратган жуфтлик»да Шоҳруҳ Хон билан роль ижро этиши муваффақият келтирди. Актриса кинога кириб келишдан олдин, 15 ёшидан бошлаб модель сифатида фаолият юритган, ҳинд миллий рақси маҳоратидан сабоқ олган эди. Актриса билан уюштирилган қуйидаги суҳбат унинг биз билмаган айрим қирраларини намоён этади.

Блиц-маълумот

Таваллуд топган:

1 май, 1988 йил.

… жой: Бангалор, Ҳиндистон.

Карьера: актриса, модель.

Фаолияти: 2008 йилдан.

Буржи: бузоқ.

Ёши:  25 да.

Бўйи: 1.75 м.

Суратга тушган фильм­­­­ларининг сони: 9 та.

- Сизни жазавага тушувчи қиролича сифатида тилга олишларидан хабардормисиз? 

- Рости, бу гапни эшитиб, жуда ха­фа бўлдим. Зиёли оилада улғайганман ва мени яқиндан таниган инсонлар яхши тарбия топганлигимни эътироф этишади. Мен ҳақимдаги бундай бўл­мағур гаплар асло ҳақиқатга яқин эмас. Каран Жоҳарнинг шоусида мен очиқ-ойдин тарзда ўзимни гўзал, деб ҳисобламаслигимни ва ҳаётда тортинчоқ эканлигимни ҳам тан олиб айтганман.

- Анушка, миш-мишларга узил- кесил ойдинлик киритишни истамайсизми? Ранбир Сингх билан шунчаки дўст эмассизлар, деган гаплар қанчалик рост ёки ёлғон?

- Мен ҳеч кимга шахсий ҳа­ётим ҳақида гапирмаганман. Сабаби, шахсий ҳаёт ўз номи билан шахсий. Шундай бўлса ҳам айтай: Ранбир менинг чин дўстим. Биргаликда тез-тез суҳбатлашиб туришларимиз, умумий дўстларга эга эканлигимиз юқорида сиз тилга олган миш-мишларга сабаб бўлгандир, балким… Аммо ишонтириб айтаманки, у менинг дўстим, севгилим эмас!

- Бугунги кунда сизга Болливуддаги янги актриса деган таърифни қўллаб бўлмайди. Шундай экан, режиссёрлардан Шоҳруҳ Хон каби номдор актёрлар билангина партнёрликда ишлайман, деган талабни қўя оласизми?

- Йўқ, мен ўз жойимни яхши биламан. Ўз қадримни баланд тутмайман, шу билан бирга ўзимни қадрсиз актрисага тушириб қўйишларига ҳам йўл қўймайман. Мен Шоҳруҳ Хон турган даража ҳақида орзу ҳам қилолмайман. Балким бу гапимга ишонмассиз, аммо бу ҳақиқат.

- Киночилар гримхонада узоқ вақт  давомида қолиб кетишингиздан нолишади…

- Бу ёлғон! Кўпи билан пардоз қилишга 45 дақиқагина сарфлашим мумкин. Бундай мазмундаги мақолаларни ўқиб оқибатида одамлар мени аҳмоқ ва профессионал бўлмаган актриса,  деб ҳисоблашади. Бу менинг мавқеимни туширади. Бу гаплар ҳақиқатга озгина яқин бўлганида ҳам унчалик алам қилмас эди.

- Нега актрисалар орасида дугоналарингиз йўқ?

- Мен барчага нисбатан яхши муносабатда бўлишга интиламан.  Дўстлик бу жуда катта иш аслида. Актёрлар орасида Ранбирдан таш­қари ҳеч ким билан дўст эмасман

Анушкадан гўзал қомат сирлари…

- Анушка қандай парҳезни ўзига афзал деб билади?

- Мен тутаётган парҳезда одатда углеводлар ва ёғлар бир хил меъёрда бўлади. Айнан шунга алоҳида эътибор бераман. Аслида эса, доимий равишда  парҳез тутмайман.

- Унда қоматингизнинг расолигини қандай «ушлаб» турасиз?

- Мен кўнглим тусаган таомларни тановул қилавераман. Аммо шу билан бирга соғлом овқатланиш тартибига риоя этишни ҳам унутмайман. Муҳими шуки, мен доим оз-оздан тамадди қиламан.

- Қандай одатни ўзингизда бўлишини истар эдингиз?

- Баъзида эртароқ ухлаш одати менда бўлса қанийди, дейман. Эртароқ ухлаш ва эрта уйғониш соғликка ва албатта, ташқи қиёфага таъсир қилади.

Шарҳлаш

 
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар