Кэтрин Зета-Жонс: «МАЙКЛ БИЛАН ДОИМ БИРГА БЎЛАМИЗ!»

medium_acb638e5216e638cac84574c32806c78Кэтрин Зета-Жонс ва Майкл Дуглас хонадонида кўзга кўринган жойда учта «Оскар» ҳайкалчаси эҳтиётлаб сақланади. Улардан иккитаси Майклга, биттаси Кэтринга тегишли.  Бир қарашда Кэтринда ҳамма нарса бордек: чирой, машҳур эр, икки нафар фарзандлар ва бойлик.  Аммо актриса турмуш ўртоғининг пулларини дўконма-дўкон юриб совуришдан бош­қасини билмайдиган аёллар сирасига кирмайди. Унинг ўзи ҳам юлдуз, мустақил тадбиркор аёл. Кэтрин ва Майкл Голливуднинг энг кўп муҳокама этилган жуфтликларидан бири саналади.  Улар ҳақида қандай миш-мишлар чиқмасин, улар ҳамон бирга…

Кэтрин Зета-Жонс

 Таваллуд топган сана: 25 сентябрь, 1969 йил (44 ёшда);

…жой: Уэльс, Буюк Британия;

Касби: актриса;

Карьера:1990 йилдан;

Мукофотлари: «Оскар» (2003), «BAFTA» (2003).

* 2000 йил 18 ноябрда Кэтрин таниқли актёр Майкл Дугласга турмушга чиқади. Уларнинг икки нафар фарзандлари бор.

* Кэтрин Зета-Жонс ва Майкл Дугласлар бир кунда 25 сентябрда таваллуд топишган, ёшлари орасидаги фарқ ҳам 25 йилни ташкил этади.

- Майкл Дуглас таниқли актёр. Оила бошлиғи ролини у қандай бажараяпти? Аёли сифатида унга қандай баҳо берасиз?

- Тақдир  йўлларимизни туташтиргани учун ниҳоятда бахтиёрман. Болалар тарбиясида у жудаям эътиборли ва ҳамиша болаларни назоратда ушлаб туришга интилади. У ҳар қанча банд бўлмасин, фарзандларимиз учун доим вақт ажратади. Ўғлим Дилан отасини жонидан ортиқ кў­риши Майклнинг қандай ота эканлигини билдиради.

- Машҳур журналлардан би­ри сизни «Дунё гўзали» сифатида эътироф этди. Майкл булардан хабар топиб, рашк қилмайдими?

- У бўлар-бўлмасга рашк қилаверадиган худбин эмас. Ўртамизда ишонч бор. Бир-биримизни яхши тушуниб яшаётганимиз учун ҳам муносабатларимизни ҳар қандай шароитда ҳам сақлаб қолаяпмиз.

- Серфарзанд оилада дунёга келгансиз. Ака-укаларингиз ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз…

- Оилам Уэльсда истиқомат қилади ва улар  мен учун жуда қадр­ли инсонлар ҳисобланишади. Бу борада менинг омадим чопган десам адашмайман. Акаларим мени ҳамиша қўллаб-қувватлашарди, болалигимда театр саҳналаридаги кичик чиқишларимдан кейин улар менга мухлислик қилиб, ҳаммадан баланд қарсак чалишарди. Вақт ўтиб, кино менинг ҳаётим эканлигини теран англадим. Америкага келганимдан кейин «Зорро» менга катта муваффақият олиб келди. Шунда мен кинода ишлашни орзулаётган акаларимни ҳам орқамдан эргаштирдим. Аксарият актёрларда машҳурликка эришганларидан кейин қариндошлари билан муаммолар юзага келади. Аммо менда бундай эмас: яқинларим менинг биринчи тан­қидчиларимдир…

- Матбуотда сиз ҳақингизда чоп этаётган маълумотлар  ҳа­қиқатга қанчалик яқин?

- Мен ҳақимда ҳар хил бўлмағур гапларни кўп ёзишади. Масалан, болалигимда кийишга ҳатто туфлим бўлмаганмиш, оч қолганимдан кўчада одамлардан печенье сўраганмишман… Буларнинг бари ёлғон!

Афтидан, газеталарга мени маликага айланган Золушка сифатида тасвирлаш фойдалироқ ва қи­зиқроқ. Назаримда, бугун шахсий ҳаётга таҳдид қилиш, уни ёритиш чегарадан ошиб кетди…

Менимча, бутун дунё бизнинг қачон ажрашиб кетишимизни пойлаётгандек. Майкл билан бир-биримизни қачон ташлаб кетишимизни кутишаяпти. Аммо ҳеч қачон бундай бўлмайди! Бутун дунёга жар солишга тайёрман: «Майкл билан доим бирга бўламиз! Бизни ҳеч нима ажрата олмайди!»

Шарҳлаш

 
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар