Болливуд

ҲИНД КИНОСИ: ОЛМАНИНГ ТАГИГА ОЛМА ТУШАДИМИ?

Олманинг тагига олма тушади. Ҳойнаҳой бу ибора сизга ҳам яхши таниш бўлса керак. Бу гапни Болливуд юлдузларининг болаларига нисбатан ҳам айтиш мумкин. Шри Девининг қизи ва Шоҳруҳ Хоннинг ўғиллари ота-оналарига икки томчи сувдек ўхшашади. Хўш, қолган машҳурларнинг эркатойлари уларга қанчалик ўхшар экан?  Келинг, биргаликда уларни солиштиришга уриниб кўрамиз.

Шри Деви: «КИНОНИ ТАРК ЭТГАНИМ ЙЎҚ!»

«Болливуддаги энг чиройли кўзлар соҳибаси». Бу актриса ҳақида сўз борганида, унга шундай  таъриф берилади. Шри Деви кинога жуда ёшлигида (4 ёш) кириб келди. 10 ёшида эса илк жиддий ролини ижро этди. Вақт ўтиб, у биринчи рақамли актрисага айланди. Замонавий киноларда деярли иштирок этмаётган  актрисанинг номи ҳали ҳамон унутилганича йўқ. Шри Девини турли тадбирларда, маросимларга таклиф этиб туришади ва унинг номи Хема Малини, Рекха каби актрисалар билан ёнма-ён тилга олинади. Бугун ҳинд киносининг қироличаси ўз орзу-умидлари, оиласи, гўзаллиги сирлари ҳақида сўзлайди.

Шоҳруҳ Хон судда, у 5 йилга қамалиши мумкин!

«Mid-Day» газетасида нашр этилган ҳисоботига кўра, Болливуд юлдузи Шоҳруҳ Хон ва унинг рафиқаси Гаури учинчи маротаба ота-оналик бахтига мушарраф бўлишади. Жуфтликнинг 15 яшар Арьян исмли ўғли ва 13 ёшга тўлган қизи Сухана бор. Улар яна фарзанд­ли бўлиш пайида ва уни ўғил бўлишини исташяпти. Нима бўлипти дерсиз? Ҳамма машмаша шундан кейин бошланди.

ПРИТИ ЗИНТА «Париждаги муҳаббат»и ҳақида

Кулгичлари  чиройли бу ёқимтой актриса сўнгги вақт­ларда кинодан бироз четлашиб қолгандек эди. Бироқ у кинони тарк этгани йўқ. Продюсер сифатида янги фильмини тақдим этишга ва кинодан кетмаганини исботлашга тайёр.

ГАУРИ ХОН: «ШОҲРУҲ ХОН ИШТИРОКИДАГИ КАРТИНАЛАР МЕНГА ЁҚМАЙДИ»

Гаури -  бетакрор аёл. Меҳрибон, ақлли, кузатувчан ва соҳибжамол каби сифатлашларни айнан унга нисбатан ишлатиш мумкин. Киносаноатида фаолият юритаётган инсонлар бир ҳақиқатни тан олишди: таниқли юлдуз ёнида айнан шу аёл бўлгани туфайли ҳам одилона қарорлар қабул қила олади. Гаури  актёрни атрофдагилар фақат мақташ ва хушомад қилишга шай бўлиб турган бир пайтда унга турмуш ўртоғи иштирок этган фильмлар ёқмаслигини очиқ-ойдин айтишдан чўчимайди. Шоҳруҳ Хон эса кўнгли шод бўлган лаҳзаларда ҳам, ғам эшик қо­қиб келган онларда ҳам рафиқаси ҳамиша у билан бирга бўлишини  жуда яхши билади.

Ритик Рошан: «ЭНДИ КАТРИНА БИЛАН БИРГАМИЗ…»

Унинг суратларига боқиб ўсмир қизлар «тентак» бўлишарди. У ҳақдаги мишмишлар янгиликлар  бўлимидан жой олади. Кўпчилик Болливудда янги қирол пайдо бўлганлигини ва Шоҳруҳ Хоннинг юлдузлик онларига нуқта қўйилишига ботбот такрорлашарди. Аммо... бундай бўлиб чиқмади. Қирол унга ёрдам қўлини чўзди ва Ритик Рошан шаҳзодага айланди! 

ДИСКО РАҚҚОСИНИНГ ҲАЁТДАГИ РАҚСИ…

Бугун саҳифамизда юртимизга ташриф буюриши кутилаётган машҳур юлдуз, ўзбек томошабинига айниқса Жими роли орқали яхши таниш бўлган актёр Митхун Чакраборти ҳақида сўз боради. Унинг ҳаёт йўли ўзи суратга тушган картиналари каби қизиқ, драматик лаҳзаларга бой. Беихтиёр кинода у ўзини-ўзини ўйнамаганмикан, деган хаёлга ҳам борасиз... «Диско раққоси» ва «Ўйна-ўйна» картиналаридан кейин мислсиз шуҳратга эришганлигига қарамай унинг чекига оғир ва синовли кунлар ҳам тушди. Бу инсоннинг тақдири чиндан ҳам ўзгача: у бир неча маротаба юксакка парвоз этиб, пастга қулади. Аммо шунда ҳам у ҳамиша номига муносиб бўлишга, мухлисларнинг севимли Митхуни бўлишга интилди...

Катрина Каиф: «ШОҲРУҲ ХОН МЕНИ ҚЎРҚИТДИ!»

Катрина Каиф кино оламига бирдан кириб келмади. Аввалига у модель сифатида фаолият юритди. Тасодифан бир марта унга машҳур актёр Салмоннинг нигоҳи тушди-ю... бу гўзал аслида актриса бўлиши кераклигини тушунди. 

КАРИНА КАПУР САИФ АЛИ ХОН БИЛАН АЖРАШДИМИ?

Карина Капур пардозсиз ҳам гўзал. Уйда у оддий халатда юришни хуш кўради. Саиф ва Карина саҳнада супер юлдузга айланишади, уйда эса... Хўш, бир оилада икки санъаткор  қандай яшайди? Матбуотда улар тез-тез уришиб туришади, иш ажримгача боряпти, деган миш-мишлар ҳақиқатга қанчалик яқин? Икки машҳур актёрнинг дил сўзлари бунга ойдинлик киритади, деган умиддамиз.

АШАДДИЙ ҒИЙБАТЧИЛАР

Болливудда ҳамма ғийбатчи, дея хабар беради исмини сир тутишни маъқул кўрадиган манбалар. Лекин айримлар бошқаларга нисбатан кўп­­роқ гапиради. Каран Жохар ва Ракхи Савант бу борада етакчи. Карина эса уларга нисбатан камроқ сўзлайди. Шабана Азми ва Амрита Раони ҳам бу тоифага қў­шиш мумкин.
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар