ЮЛДУЗЛИКДАН ОЛДИН ТЎКИЛГАН КЎЗ ЁШЛАР

К. КаифЭкранда машҳур актёрларни кўрганимизда уларнинг реал ҳаётлари кинодаги каби идеал деган хаёлга борамиз. Афсуски, ҳамиша ҳам бундай бўлмайди. Бугун саҳифамизда юлдузларнинг машҳурликка эришгунча бошидан кечирганлари ҳақида тўхталишни жоиз билдик.

Карина Капур

Ҳа, бу мафтункор актрисага боқиб, унинг  ҳамма нарсаси бор, деган хаёлга борасиз: машҳур ном, шон-шуҳрат, ташқи қиёфа ва уни жонидан ортиқ кўрувчи турмуш ўртоғи Саиф Али Хон.  Аммо барчаси аслияти каби бўлмас экан, барча тобланувчи нарсалар олтин бўлиб чиқавермайди…

Унинг онаси Бабита икки қизини олиб, эри Рандхир Капурни  ташлаб кетган. Ўшанда Карина эндигина саккиз ёшга тўлган эди.

Унинг ота-онаси алоҳида яшаганликларига қарамай, деярли йигирма йил давомида ажрашишмаган.  Рандхирнинг ичкиликка берилиб кетганлиги оиладаги келишмовчиликка сабаб бўлган эди. Унинг карьераси инқирозга юз тутганидан кейин у ичкиликка берилиб кетади. Бунинг устига Бабита қизларининг келажагини фақат киносаноатда кўрарди ва шунга интилиб яшарди. Рандхир эса эскича қарашлар тарафдори эди. У актёрлик касби — аёллар иши эмас, деган фикрда бўлиб, Карина ва Каришманинг кинода суратга тушишларига мутлақо қарши эди. Аммо орадан 19 йил ўтиб, у қизларининг иқтидорига тан берди. Шундан кейин эса, Бабита ва Рандхир яна биргаликда умргузаронлик қилишадиган бўлишади.

Шрути Хассан

Камал Хасан бир аёлга ҳеч қачон вафодор бўлмаган. У ҳатто оила қурганида ҳам гоҳ биринчи рафиқасининг олдига, гоҳ иккинчи хотиникига борган. Унга икки нафар қизалоқ: Шрути ва Акшарларни туҳфа этган иккинчи рафиқаси билан Камал 2004 йилда ажрашди. Шрути болалигини эслаганида энг аввало отасининг хиёнатлари туфайли онасининг изтиробли кўз ёшлари кўз олдига келади.

Фархан Ахтар

Жавед Ахтар ва Хани Иранининг фарзандлари Фархан ота-онасининг ажримини жуда оғир кўтарди. Жаведнинг актриса Шабана Азимга ошиқ бўлганлиги оилавий ҳаётга нуқта қўйди. Бугунги кунга келиб Фарханнинг ўгай онаси Шабана билан муносабатлари яхши. Аммо унинг наздида болаликдаги ўша яралар ҳеч қачон битмайдигандек…

Катрина Каиф

Катринанинг оиласида ҳам барчаси силлиқ кечмаган. У ота меҳри нималигини билмай улғайди. Кэтнинг ота-онаси ажрашган пайтларида у кичкинагина қизалоқ бўлган. «Мен дўст­­ларим, уларнинг  фарзандларига суянчиқ бўл­ган ва улар учун ҳамма нарсага тайёр бўлган фидоий оталарни кўр­ганимда, уларнинг бахти менга ҳеч бўл­маганида бир неча сонияга насиб этишини жудаям истаб қоламан», дейди армон билан Катрина Каиф.

Аржун

Капур

Бу ёш, истеъдодли актёр ҳаёти давомида анчагина изтиробларни бошдан кечирди. Оиласида муаммолар юзага келганида у бор-йўғи 11 ёшда эди. Отаси иккинчи хотини, яъни ўгай онаси Шридевини уйга олиб келганида, у  ҳомиладор эди. Шунда онасининг болаларини олиб уйдан чиқиб кетишдан ўзга иложи қолмайди. Аржун онасини жонидан ортиқ яхши кўриб, уни ардоқлашга интиларди, улар биргаликда азобли кунларни ўтказиб, қувончли лаҳзаларга етиб келишди. Аммо афсуски, Мона Капур 2012 йилда оламдан ўтади.

Сарвиноз тайёрлади

Шарҳлаш

 
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар