«Атиргулим, атрингни соч!»

103585328_4721079_efirnie_maslaТабиат неъматларидан гў­заллик воситалари тайёрланиши сир эмас. Жумладан, атиргул экстракти ёки мойидан ҳам турфа крем, гель, туз ва ювиниш воситалари ишлаб чиқарилади. Атиргул япроқлари тўлдирилган сув танга майинлик бахш этади. Машҳур юлдузлар Женнифер Лопес ва Селена Гомес ҳам атиргул муолажасига кўп му­рожаат этишади. Агар боғингизда атиргул бўлса, сиз ҳам ун­дан унумли фойдаланишингиз мумкин.

Таркиби

Совға сифатида тақдим этиладиган қирмизи атиргуллар нафақат ташқи кўриниши, балки фойдали жиҳатлари билан ҳам ажралиб туради. Унинг таркибида С, В, К витаминлари, каротин, калий, кальций, асал, йод, темир, магний ва селен мавжуд. Шунингдек, унда бактерияларга қарши курашувчанлик хусусияти юқори.

Гўзалликда

Юзни тинчлантирувчи ниқоб

Атиргул япроқларини ис­сиқ сувда ярим-бир соатча тиндириб қўйинг. Сўнг унга икки қошиқ картошка крахмали қўшиб аралаштиринг. Аралашмани юзда 15 да­қи­қа ушлаб, ювиб ташланг. Крахмал юзни намлантиради, атиргул эса қон айланишини яхшилаб, терига мусаффолик бағишлайди. Юз ювилгач, буни дарҳол пайқайсиз.

Юз терисини

тиниқлаштирувчи ниқоб

Икки бу­тоқ атиргул, ярим стакан спирт, бир ош қошиқ суюқ асал, битта тухум олинг. Атиргул япроқларини спиртга бўктириб, қоронғи жойда икки кун сақланг. Дамламадан 5-7 томчи олиб, асал ва тухум сариғини қў­шинг. Массани аралаштириб, юзга 20 дақиқага суртинг ва иссиқ сувда чайинг. Муолажани ҳафтада икки-уч марта такрорланг.

Атиргулли чой

Атиргулли чой иммунитетни оши­ра­ди, эндокрин тизимга ижобий таъ­сир этиб, кайфиятни кўтаради, ҳор­­ғин­ликда куч бўлади. Атиргул ҳо­зирда тиббиётда юқори нафас йўл­лари, ошқозон-ичак йўлларини даволашда қўлланилади.

Тайёрланиши: Икки ош қошиқ атиргул япроқларига бир стакан қай­ноқ сув қуйилади ва 10 дақиқа қайнатилади. Яна бир рецепт: 30 г атиргул япроқлари ва 20 г наъматакка бир стакан қайнаган сув қуйиб, 10 дақиқа тиндиринг. Сўнг бир чой қошиқ ванилин упаси қўшинг.

Ароматерапия

Бутун баданни озиқлантириш учун атиргулли ваннага мурожаат этишингиз мумкин. У асабларни тинчлантиради, хавотирни камайтиради, уйқусизликда фойда қилади.

*Атиргул япроқлари қайнатиб ичилса, чарчоқни босади.

*Бронхит, ангина, томоқ оғриғида: 3 ош қошиқ майдаланган атиргул япроқлари  400 мл сувда қайна­ти­лади. 14 соат тиндирилади. Ҳар кун икки ҳафта давомида ярим стакандан овқатдан олдин ичилади (ҳар сафар янги дамлама).

Нодирабегим тайёрлади.

Шарҳлаш

 
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар