Уйдаги пинҳон хавф-хатар

Уйда ортиқча нарсаларни тўплашнинг кераги йўқ. Кераксиз нарсалардан халос бўлгандан сўнг аста-секин саломатлигингиз, аҳволингиз ва турмуш тарзингиз анча яхшиланганини ҳис қила бошлайсиз. Зеро, ортиқча нарсалар кўпинча саломатлигингизга хавф-хатар туғдиради. Сиз эса буни ҳатто сезмайсиз ҳам.

ЁҚП (ДСП)дан ясалган мебель

Уйдаги мебель бутун ёғочдан бўлгани маъқул. Агар бунга имконингиз бўлмаса, ЁҚПдан ишланган мебеллардаги қириндиларни дарров зичлаб ёпиштиришга ҳаракат қи­линг. Гап шундаки, қириндини ёпиштирадиган модда соғлиқ учун фойдали эмас. Агар мебелда зарарланган жойлар бўлса, бу моддалар уйдаги ҳавога ҳам чиқади.

 

Эски ёстиқлар

Биринчидан, вақт ўтиши би­лан улар таранглиги, эгилувчанлигини йўқотиб, ухлаётганда бў­йинга мос бўлмай қолади. Иккинчидан, кўплаб микроорганизмлар учун ёстиқ — жуда қулай жой: иссиқ, нам, озуқа ҳам (те­рининг ўлик ҳужайралари) етарли. Улар аллергия ва бошқа нохуш сезгиларни қўзғатади. Нима қилиш керак? Ёстиқларни мунтазам шамоллатиш ва алмаштириб туриш керак.

Гиламлар (айниқса,

деворга осилганлари)

what-if-there-is-no-time-to-cleanГиламларда чанг, аллерген, инфекция ва замбуруғлар тўпланади. Уларни ҳатто энг яхши чанг­юткич ва ювиш воситалари билан тўлиқ тозалаб бўлмайди. Гилам қанча кам бўлса, шунча ях­ши. Бу айниқса, аллергиядан азият чекадиган одамлар яшайдиган уй­га тааллуқли. Синтетик гиламлар ва гилам тўшамалар, айниқса, зарарли. 

Нафталин

Куяга қарши фаол ишлатиладиган модда заҳарли саналади. У организмда йиғилиб, саратонни пайдо қи­лиши мумкин. Шунинг учун ортиқча нарсалар билан бирга нафталиндан ҳам халос бўлиб, замонавий безарар воситаларга мурожаат қилинг.

Сув оқадиган жўмрак ва синган чироқ ёққичлар

Уйдаги барча носозликларни ўша заҳоти бартараф қилинг, акс ҳолда, улар кутилмаган кўнгилсизликларни пайдо қилиши мумкин. Бундан ташқари, бундай нарсаларга эътиборлилигимиз ҳаётга муносабатимиз ва қанчалик тартибли эканимизни ҳам кўрсатади.

Юқори намлик инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатиб, таъмирни бузади: маълумки, нам­ликдан моғор пайдо бўлади. Ваннахона ва йўлакда ҳаво яхши айланишини таъминланг. Агар табиий ҳаво айланиши етарли бўлмаса, уйни вентилятор билан «қуритиш»га ҳаракат қилинг. Паст нам­ликдан эса ҳавони намлантиргич қут­қаради.

Севинч тайёрлади.

Шарҳлаш

 
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар