Қандай рангдаги либос ва тақинчоқ сизга ярашади?

1256793230_multicolorУшбу саҳифамизда мух­лисаларимиз томонидан йўлланаётган турли саволлар орасидан қуйидагиларига тўхталдик. Агар сизда ҳам гўзаллик ва мода ола­мига оид саволлар бўл­са, таҳририят манзилига йўл­ланг. 

Савол: «Салом, ҳурматли таҳририят ходимлари! Кундалик ва байрамона либослар учун қайси рангдаги матоларни танлаган маъқул? Ишга ва зиёфатларга кийиладиган кийимлар услубидан ташқари, рангига қараб ҳам ажратиладими? Умуман, ранг ва мода ҳақида маълумот берсанг…»

Зиёда.

Либос сотиб олаётганда шуни эсда тутиш керакки, уларнинг кўпчилиги кундузи чиройли кўринса-да, кечаси (сунъий ёруғликда) кўримсиз бўлиб қолади. Масалан, кўкка яқин ранглар чироқ ёруғида хунук, офтобда эса чиройли товланади. Сариққа мойил ранглар эса аксинча. Шунинг учун кечки базмларга оч, ёрқин рангдаги, кундузи эса тўқроқ ранг­даги либослар танланади. Юбка ва блузкалар эса қа­ерда кийишга қа­раб эмас, балки сумка ёки пойабзал рангига монанд танланади.

Қизил, жигар ранг, сариқ либослар гавдани бирмунча тўла кўрсатса, бинафша, кўк, яшил ранг­дагилари ихчам кўрсатади. Кўзингиз рангидаги либос ҳамма вақт сизга ярашиб туради. Оқ ранг рангпар одамлардан бош­қа ҳаммага ярашади ва исталган ранг билан уйғунлашади. Кул ранг ҳам ёш ва гавдадан қатъий назар ҳаммага ярашади. Шунингдек, у қора ва қизил ранглар билан мос келади. Қора ранг гавдани озғин  кўрсатади. Қизил ранг қорачадан келган аёлларга монанд бўлиб, қизил кўйлак оқ ёки қора сумка билан яхши «келишади». Кўк либослар оқ баданли, малласоч аёлларга ярашади. Бу рангни оқ, кул ранг, сариқ ранг билан уйғунлаштириш мумкин. Сариқ рангдаги кийимлар буғдой ранг аёлларга мос келиб, жигар, яшил, кўк рангларга уй­ғунлашади. Сариқ  либосда қарама-қарши рангдаги безак ва ҳошияси бўлиши даркор. Яшил ранг эса қорасоч ва малласочларга ҳам бирдек ярашади. Уни сариқ, кумуш, қаймоқ ранг билан аралаштиринг. Бинафша ранг асосан сап-сариқ сочли аёлларга тўғри келади.

Сочига оқ оралаган аёлларга оч рангдаги матолар тавсия этилади. Гуллари кўндаланг йўналган мато кишини тўла кўрсатса, гуллари тиккасига кетган матолар эса озғин кўрсатиш хусусиятига эга. Майда катак гулли, тўқ ранг устида хол-хол бўлган мато ҳамма ёшдаги, турли қоматдаги аёлларга мос тушаверади.

Савол: «Дугоналарим бирин-кетин турмушга чиқаяпти. Тўйларига борамиз. Дугоналарим тилла тақинчоқлар ўрнига сунъий бижу­териялар тақишни афзал кў­ришмоқда. Ҳатто келинсалом, юз очарларда ҳам арзон, аммо чиройли тақинчоқлар тақиляпти. Тиллалар урфдан қолдими?»

Албатта, тилланинг ҳам, бижутерияларнинг ҳам ўз ўрни бор. Тўй-тантана, турли зиёфатлар, байрам ва базмларда қизларга бижутерия тақиш тавсия этилади. Бижутериялар, албатта, байрамона узун кўйлаклар, чиройли соч турмаги билан мос тушади. Тошли тақинчоқлар кўйлак рангига монанд бўлса янада яхши. Бинафша ранг, мовий ранг, пушти, яшил тошли зирак ва мунчоқлар, асосан, қизларга, оқ, қора, қи­зил, сариқ ранг тошли тақинчоқлар эса келин ва аёлларга монанддир. Миллий либослар, келинликка мос кўйлаклар, костюм кўйлак, классик либослар билан эса тилла тақинчоқлар мос тушади. Уларни яқин қариндошларнинг турли маросимлари, туғилган кунлар, меҳмонга борганда, шунингдек, келинсалом, чарлари, ҳайит байрами маросимларида таққан маъқул. Ёши 40 дан ўтган аёлларга ҳам тилла ярашади. Кундалик ҳаётда эса ёрқин бижутерия ва қимматбаҳо тиллалар тақиш ярамайди. Ишга ёки ўқишга кўзга ташланмайдиган, оддийроқ тақинчоқлар тақилади. Спорт ва кэжуал услубда кийинадиган қизларимизга кумуш тақинчоқлар мос тушади. Кундалик ҳаётда бир ёки иккита узук, зирак, хоҳишга кўра бўйин маржони тавсия этилади. Айтганча, оқ дурлар ҳам ҳамиша урфда. Уларни байрамга ҳам, ишга ҳам бирдек тақиш мумкин.

Савол: «Доим шимда юришга ўрганганман. Негадир кўйлак ёки юбкада ўзимни ноқулай ҳис этаман. Яқинда бир зиёфатга таклиф этилдим. У ерга узун кўйлакда боришим шартми? Шим кийсам, кулишмасмикин?..»

Шим билан ҳам кечки базм услубини яратиш мумкин. Агар кўйлак ки­йишга кўзингиз етмаса, у ҳолда классик шимда тўхталинг. Қора, кул ранг, жигар ранг, тўқ қизил рангдаги пастки қисми кенгайиб кетган шим классик услубдаги кофта билан мос тушади. Кофтада тасма ёки бантик бўлса, сизга назокат бағишлайди. Ушбу турдаги либослар билан баланд пошнали қора туфли мос тушади. Ихчам ва тиззадан келган плаш эса комбинацияга якун ясайди. Сочларни эса тепага думалоқлаб йиғиш мумкин.

Нодирабегим тайёрлади.

Шарҳлаш

 
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар