Ишда қўл телефонидан фойдаланишнинг 7 қоидаси

2119549Этикетнинг қуйида келтирилган оддий қоидалари сизга ҳамкасблар билан яхши муносабатларни сақлаб қолишга кўмак беради.  Иш пайтида телефонда  кўп гаплашмайдиганлар тоифасидан бўлсангиз ҳам, улар сизга асқотиб қолиши мумкин.

1. Бирор  мижоз ёки раҳбарият билан гаплашаётган пайтда қўл телефонингизни овозсиз режимга қўйишга одатланинг.

2. Иш юзасидан олиб борилаётган музокаралар пайтида телефон қўнғироқларга жавоб бериш яхши натижа келтирмайди. Бу ҳолат  ҳамкорларингизнинг сиз ҳақингизда салбий фикрга келишларига хизмат қилишини унутманг.

3. Раҳбариятнинг алоҳида кўрсатмаси бўлмаган тақдирда, бошлиққа ёки ҳамкасбларга ишдан ташқари  вақтда қўнғироқ қила кўрманг.

4.  Иш жойингизни озгина фурсатга бўлса ҳам тарк этаётган бўлсангиз, ўзингиз билан қўл телефонингизни олишни унутманг. Акс ҳолда, сизга сим қоқишганда ҳамкасбларингиз ишдан чалғиб, асаблари таранглашиб,  ишдан чалғишлари тайин. Уни овозсиз, яъни вибро режимга қўйган тақдирда ҳам атрофдагиларнинг эътиборини барибир  жалб этади. Ишнинг белига тепмаслик учун эса, яхшиси телефонингизни ўзингиз билан олиб чиқинг.

5. Агарда уяли телефонингизга  яқин инсонларингиз, қариндошларингиз сим қоқишган бўлишса, улар билан ҳамкасбларингиз билан ишлайдиган умумий хонада суҳбатлашмаганингиз маъқул. Бу пайт­да яхшиси йўлакка чиқиб гаплашинг.

 6.  Ҳар қанча  машҳур ва кулгили бўлмасин, телефонингизга ҳазиломуз  рингтонларни қўйманг. Энг яхшиси, оддий товушли сигнал қўйганингиз маъқул. Шунда сиз кимларнингдир  асаби бузилишига сабабчи бўлмайсиз.

7. Дейлик, зудлик билан ҳамкорингиз ёки мижозингизга қўнғироқ қилишингиз керак. Унинг ташриф қоғозида эса уй ва иш телефони рақами кўрсатилган. Энг биринчи қайси бирига телефон қилган маъқул? Аввалига ишхона рақамига териб кўринг, натижа бўлмаганидан кейин эса, қўл телефонига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Сарвиноз ДОНИЁРОВА тайёрлади.

Шарҳлаш

 
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар