Қандай қилиб миллиардерга айланиш мумкин

Энг машҳур бойлар орасида уддабурон тадбиркор Жон Рокфеллер ўзига хос ўринга эгадир. Айнан у биринчи миллиардер сифатида тилга олинади. 1916 йилнинг 29 сентябрида Рокфеллер бойлигининг миқдори миллиард доллардан ошди. У бутун ҳаёти давомида кузатувлари асосида шакл­ланган қоидаларига собит бўлган. Бугун уларнинг айримларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Ўзгалар учун камроқ ишлашга ҳаракат қилинг. Ўз шахсий ишингиз учун қанчалик кўп ишласангиз шунчалик кўп даромад кўрасиз. Гап шахсий тадбиркорлик масаласи ҳақида кетганида, у бизга юқори даражада даромад келтириши учун жонимизни жабборга бериб ишлаш лозим.

2. Пулларни тежаш.  Маҳсулотларни улгуржи ва арзон нархда сотиб олиш мумкин бўлган дўконларни излаб топинг. Харид рўйхатини аввалдан тузиб олинг ва унда ёзилганларидан асло чекинманг.

Бу қоида болалигиданоқ ҳар бир центнинг қадрига етиб улғайган Рокфеллерга  дунёнинг энг бой одами бўлишига ёрдам беради.

 3. Маълумки, Рокфеллер бошланғич мактабда таҳсил олган пайт­лариданоқ болаларга конфет сотган, даромадини йиғиб уни қарзга берган. Айнан шунинг учун миллиардер қуйидаги сўзларни айтган: «Агар пулингиз кам бўлса, бизнес қилишингиз керак. Мабодо маблағингиз умуман бўлмаса, дарҳол тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлашингиз даркор».

4. Улкан бойликка  фақат кичик даромад орқалигина эришиш мумкин! Бу қўшимча тушум сизнинг кичик уринишларингиз самараси бўлиши керак­. Масалан, уйни ижарага беринг ва ҳоказо. Бунинг учун энг аввало, фантазия ва ақлни ишга солиш лозим.

5. Ойига энг кўпи билан қанчадир топишим керак деган мақсадни олдингизга қўйинг. Камига кўнманг ва кўп топиш учун ҳаракат қилинг. Муҳими, мақсадни аниқ қўйганингиздан кейин унга эришишни кўзлаб, ҳаракатга киришасиз.

6. Пул сизга бошқа инсонлар орқали келади. Шундай экан, ҳамиша мулоқот қилинг! Катта бизнесни қўяверинг, таниш-билишларсиз  ҳатто музқаймоқ сотишни ҳам эплаш қийин. Киришимли бўлмаган инсонлар камдан-кам ҳолларда бойиб кетишади. Шундай экан, ғолиблар ва оптимистлар билан кўпроқ суҳбатлашишга интилинг, шу аснода  улардан албатта ниманидир ўзингиз учун ўрганиб олишингиз тайин.

Бу фикрни Конфуций ҳам илгари сурган: «Мен икки инсон билан кетаётган бўлсам, улардан албатта нимадир ўрганаётган бўламан: яхши томонларини ўзлаштириб, унга амал қилиш даркор».

7. Камбағаллик масъулиятдан қочиш оқибатида юзага келади. Ўзингизни оқлаб турли баҳоналарни ўйлаб топманг. Нега ҳозирданоқ мақсадингиз сари олға қадам босолмайсиз?

8. Дунё бойларининг таржимаи  ҳоли ва фикр-мулоҳазалари баён этилган манбаларни ўрганинг.

9. Орзулар ҳаётингизда муҳим ўрин тутмоғи лозим. Уларни профессионал равишда амалга тадбиқ этсангиз, сизга фойда келтира бошлайди.

10. Одамларга чин дилдан, ҳеч қандай манфаатни кўзламай ёр­дам қўлини чўзинг. Даромадингизнинг 10 фоизини хайрия қи­лишга одатланинг.

 11. Бизнес тизимингизни яратиб, кичик  бўлса ҳам даромадингиздан завқланинг.

 Ва энг сўнгги тавсия!

Ўз режаларингизни амалга тадбиқ қилишдан эринмасангиз натижа сизни куттириб қўймайди.

Сарвиноз тайёрлади.

Шарҳлаш

 
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар