СИНОАТ

15– Ўшанда ҳозиргидай куз ойлари эди, — деб ҳикоя қилади Лобар Мирзаева. — Турмуш ўртоғим Раҳим ака вилоятларга йўловчи ташир эдилар. Мен декрет таътилида, бир яшар қизчамнинг тарбияси билан маш­ғул эдим. Эримнинг топгани ейиш-ичиш, ижара пулидан ортмасди. Бунинг устига машина ижарага олинган. Шундай кунларнинг бирида у кишидан хунук хабар келди.

Руль бошқараётиб, йўлда ухлаб қолибдилар. Машина тўғрима-тўғри келаётган КАМАЗнинг тагига кириб кетибди Уч киши ҳалок бўлган, икки йўловчи касалхонада оғир аҳволда ётарди.

У ёғи нима бўл­ди, маъракалар қандай ўтди, билмайман.

- Келин, энди сизлар ҳам қайтиб келинг­лар. Бегона шаҳарда ёш бола билан қийналиб қоласизлар, — деди қайнонам.

Қизим билан Тошкентга қайтиб келдик. Уй ҳувиллаб ётарди. Ташқарида ҳаво илиқ эканига қарамай, аъзои-баданимдан муз ўтиб кетди. Яхшики, шу пайт кўнгил сўрагани қўш­ниларим чиқиб қолишди. Ҳатто, Санобар опа қизи Зилолани бизникида қолдирди. «Сизга эш бўлади, биринчи кундан ёлғиз ўтирманг», деди. Аввал ҳам Раҳим акам йўлга кетганларида Зилола бизникига чиқиб, ётиб қоларди.

Қўшниларим оқибатли, ишқилиб, ундан-бундан ёрдам қилиб туришди. Аммо қўлдан берганга қуш тўймас, ётиб еганга тоғ чидамас, дейдилар. Кўп ўтмай жуда қийнала бошладим. Уйга йиғлаб хат ёзаётгандим, қизим уйғониб кетди. Уни ухлатаман, деб ёнида чўзилганча ўзим ҳам ухлаб қолибман. Шунда марҳум турмуш ўртоғим тушимга кирди. «Лобар, бўлар-бўлмасга уйдагиларингизни безовта қилаверасанми? Дарров «тревога» қилма-да! — деди  койигандай. — У ёқ-бу ёқни қара, аввал. Ахир, уйда пул бор-ку! Қора кунга атаб йиғиб қўйганим бор. Жавондаги эски сумка ичида. Тежаб ишлатса, анчага етади.

- Сизсиз қийналиб кетдим, — дедим йиғлаб. – Бизни ташлаб кетгани қандай кўзингиз қийди?

Марҳумнинг чеҳраси тундлашди.

- Менга қолса, шундай бўлсин дебманми? Ихтиёр ўзимда эмас. Ўзингни, қизимни эҳтиёт қил!

Уйғонсам, тушим. Хонада чироқ ёниб турарди. Уни ўчирмай ухлаб қолибман. Бундан ҳайрону лол эдим.

Секин жавон томонга йўналдим. Унинг эшигини очиб, ўша эски сумкани топдим. Ичини титкиладим. Чиндан ҳам сумкадан эски латтага ўралган, тошдай оғир нарса чиқди. Уни олиб очдиму анграйиб қолдим. Оёқ-қўлимдан мадор қочди. Бу пул эди.  Чамаси эрим уни яхши ниятлар билан уй оламиз, деб йиққан бўлса керак!

Пулларни қучоқлаганча йиғлаб юбордим.

- Ишоганим, суянган тоғим эдингиз! – шу кўйи анчагача йиғлаб ўтирдим. Бу пуллар мен учун пул эмасди, балки севганимнинг менга берган меҳри, сўнгги инъоми эди. Шундан кейин ҳам руҳлар биздан бохабар эканига ишонмай бўладими?!

Лобар Мирзаева, Тошкент.

Шарҳлаш

 
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар