Тв-бекажон

Ўтмишга саёҳат қилган гўзал

«Гўзаллар гўзали» (хитойча номи «Bu Bu Jing Xin») телесериали 2011 йилда хитойлик ижодкорлар томонидан суратга олинган. Режиссёр У Цзинь Юаннинг бу телесериали Хитойнинг «Hunan TV» телеканалида намойиш этилган. Романтик драма, фан­тастика, тарихий жанр уйғунлиги сезиладиган бу сериал 35 қисмдан иборат. Бош ролларни Лю Ши Ши, Кевин Чэн, Линь Гэн Синь, Никки Ву, Юань Хун каби актёрлар гуруҳи ўйнаган.

“Жўшқин оила”

«Ёшлар» телеканалида намойиш этилаётган «Жўшқин оила» («Fer­m­en­tation Family» ёхуд «Kimchi Family») телесериали жанубий ко­рея­лик ижодкорларнинг телемаҳсулоти бўлиб, 24 қисмдан иборат. Жанубий Кореянинг «JTBC» телеканалида намойиш этилган ушбу телесериалда романтика ва драма жанри белгиларини сезиш мумкин.

“Муҳаббат ва эҳтирос”даги севимли қаҳрамонларимиз бугун нималар билан банд?

Телеэкранлар орқали қайта намойиш этилаётган «Муҳаббат ва эҳтирос» сериали корейс киносеварлари учун ажойиб туҳфа бўлди. Бай Ўнг Жун (Дон Хюк) ҳақида ўтган сонларимизда тўхталган эдик. Бугун саҳифамизда муҳаббат учбурчагини яратган қаҳрамонлар тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.

“Каран Жоҳар чойхонасида” Акшай Кумар

Болливуднинг ашаддий мухлислари таниқли режиссёр Каран Жоҳар бошловчилик қиладиган «Каран Жоҳар чойхонасида» ток-шоусини яхши билишади. Ушбу кўрсатувда кино юлдузлари билан олиб борилган мароқли ва самимий суҳбатлар томошабинларни ҳайратга солади. Талаб ва истакларга биноат шов-шувли кўрсатувнинг энг қизиқ лаҳзаларини саҳифамизда ёритишга қарор қилдик. Навбатдаги меҳмон Акшай Кумарнинг иқ­рорликлари ҳам томошабинларни лол қолдирди, деб айтиш мум­кин. 

СПОРТНИ ЭМАС, КИНОНИ ТАНЛАГАН Мустафо — Меҳмет Гунсур

Актёр талқин этган қаҳрамон на салбий ва на ижобий бўлса, уни ижро этиш осон бўлмайди. Аммо Меҳмет Гунсур «Муҳташам юз йил» сериалида Мустафо ролини қойилмақом тарзда ижро эта олди, деб бемалол айтиш мумкин.

КУНГФУ ПАНДАНИНГ ЎЗБЕК «ОТАСИ»

Элбек Мирзоҳидов бугунги ўзбек дубляж соҳасининг маҳоратли ижодкорларидан. У кўплаб сериал, мультфильм ва фильмларни ўзбек тилида овозлаштиришда қатнашади. Айни кунда болажонлар томонидан севиб томоша қилинаётган «Кунгфу Панда» мультфильмидаги бош қаҳрамон ҳам унинг овози билан ўзбек тилида «гапиряпти».

«Туташ тақдирлар»: сериал сабаб қариндошларини топган раққоса, режиссёрдан ранжиган инсонлар

«Чорраҳа»  қолиб кетди» Замира Бегимқулова, сериал режиссёри: - Биз таниқли ёзувчи Назар Эшонқул билан «Чорраҳа» деб номланган давомли воқеалар асосида туркум новеллалар қилмоқчи эдик. Сценарийсини ёзиб ҳам қўйганмиз. «Чорраҳа»да ҳар хил инсонлар учрашадилар, бир-бирларининг қисматларига шерик бўладилар, ҳар хил кунларни бошларидан ўтказадилар. Лекин бизга кўп қисмли сериал яратиш  ҳақида топшириқ бўлди. Оператор Беҳзод Қодиров иккаламиз ҳадик ва хавотир билан иш бошладик. «Чорраҳа» эса қолиб кетди.

Пелин Карахан: «У шахсий ҳаётимга таъсир қилгани йўқ!»

У ролга киришиб кетишга қийналмайди. Аммо ўша давр руҳига сингиб кетганидан, актриса ўзгаришларни оғир ўтказади.  Онаси Хуррам Султонни талқин қилган  Марьям Узерлининг «Муҳташам юз йил»ни тарк этишини Пелин кўз ёш билан қабул қилган эди. Хўш, Меҳримоҳ ҳаётда аслида қандай инсон экан?

Тарихдан сўзловчи сериал

«Ёшлар» телеканали орқали намойиш этилаётган «Қиролича» сериали қисқа фурсатлар ичида томошабинларни ўзига жалб эта олди. Қизиқарли, драматик воқеа-ҳодисаларга бой бўлган «Қиролича» телесериали корейс киноижодкорлари томонидан 2009 йилда суратга олинган. Фильм сюжети тарихий воқеаларга асосланган бўлиб, Силла давлатининг ўтмиши тўғрисида ҳикоя қилади.
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар