«БОЛАМНИНГ ҚЎЛ-ОЁҒИ ТОРТИШАДИ. НИМА ҚИЛАЙ?»

Baby girl (12-15 months) grabbing doctor's stethoscope, side view«Фарзандим уч ойлик. Йиғласа, қўл-оёқларини букиб олади. Қўл кафтларини очишга ҳам қийналади. Нима қилишни билмайман. Ёнимдагилар «Болангизни нев­ропатологга кўр­сатинг, текширтиринг», ­деб маслаҳат беришди. Бу ҳолат касалликми?! Нима қилишни билмайман. Маслаҳат беринг…»

Дилноза, Сурхондарё.

Мушаклар тонусининг ошиши белгилари

Чақалоқларнинг позаси  эмбрион ҳолатини эгаллайди. Бунда боланинг қўллари мушт бўлиб тугилган, қўллари кўкрак қа­фаси соҳасида жойлашган, оёқлари букилган, боши ор­қага ташланган бўлади. Ҳаттоки, боланинг оёқ кафт­лари ҳам ёйсимон тортилган бўлади. Бола кечаси билан безовталаниб, йиғлаб чиқади. Бошидаги катта лиқилдоқ бўртган ҳолатда бўлади. Одатда, бу ҳолат бола уч ойлик бўлгунча давом этади. Ке­йинчалик  унинг мушаклари бўшашиб боради. Аста-секин бола ривожланиши ижобий томонга ўзгариб боради. Баъзида бу ҳолат ўтиб кетмайди. Бола уч ойликдан ошса ҳам аҳволида ижобий ўзгариш кузатилмайди. Бу ҳолат болада асаб тизими шикастланганлигини билдиради. Фарзандингизда юқорида айтиб ўтилган белгилар кузатилса, дарҳол невропатологга мурожаат этинг.

Маълумот

ўрнида…

Айрим ҳолларда янги туғилган чақалоқларда мушаклар тонусини оширувчи марказнинг фаоллиги ошади. Бу ҳолат ҳомиладорлик  ёки туғруқ вақтида ҳомила бош миясининг шикастланиши натижасида келиб чиқади. Баъзи ҳолларда янги туғилган чақалоқларда бош мия ички босимининг ошиши оқибатида қўл ва оёқлардаги мушаклар тонуси ошади. Ёки болада қўзғалувчанлик ошиши натижасида ҳам мушаклар тонуси ошиши кузатилади.

Давоси борми?!

Бола бир ойлик бўлганда биринчи марта невропатолог кўригидан ўтади. Тажрибали невропатолог боладаги бу ҳолатни биринчи кўрик вақтидаёқ аниқлайди. Агар бу ҳолатга ўз вақтида ташхис қўйилмаса ва даволанилмаса, болада ҳаракатчанлик камаяди. Натижада боланинг жисмоний ва руҳий ривожланишдан ортда қолиши кузатилади. Болалардаги бу ҳолатни бартараф этиш учун массаж, даволовчи гимнастика, физиотерапевтик муолажалар буюрилади. Оғир ҳолларда мушаклар тонусини пасайтирувчи дори воситалари буюрилади.

Шифокор Шаҳло Рустамова тайёрлади.

Шарҳлаш

 
Ивирсиқ келин, бебара рўзғор, аросатдаги эркак…

«Қайнонам ёмон, турсам ўпоқ, ўтирсам сўпоқман»,...

Ўзингни рўзғорга тайёрла!

Савол: - Ёшим 27 да. Отамнинг уйига қайтиб келганимга ...

Ижара куёв машмашаси

Савол: - Дўстим шаҳарга келиб ўқишга кирди ва бир...

Ҳаёт қайиғи

Бу асарни ёзишни ўн икки йил аввал бошлаган эдим. Баён...

Азиз муштарийлар

Азиз муштарийлар, севимли газетангизда нималар ҳақида ўқишни истайсиз?...

Ҳозир сайтда

Сўровнома

Сайтимиз ҳақида фикрингиз?

Loading ... Loading ...
Бизнинг нашрлар